Sayt test rejimida ishlamoqda

Қўзибоев Шухратжон Турсиналиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Такрорий экин сояда нитрагин ва минерал ўғитлар қўллашнинг кузги буғдой ҳосилдорлигига таъсири (Андижон вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида)”, 06.01.08 – Ўсимликшунослик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Qx735
Илмий раҳбар: Иминов Абдували Абдуманнобович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, PhD.05/30.10.2020.Qx.126.01
Расмий оппонентлар: Худайқулов Жонибек Бозарович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Исмоилжон Ибрахимжонович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Андижон вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида такрорий экин сифатида етиштириладиган соя экинида нитрагин қўллаш ва минерал ўғитлар меъёрларини кузги буғдойнинг ўсиши, ривожланиши, дон ҳосили ва сифатига таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Андижон вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида такрорий экин сифатида етиштирилган соя экини уруғларини экиш олдидан Брадйрҳизобиум жапониcум СБ5 штаммидаги нитрагин билан инокуляция қилиш ва минерал ўғитлар қўллашнинг кузги буғдойдаги самарадорлиги аниқланган;
такрорий экин сифатида соя экини уруғларини экиш олдидан Брадйрҳизобиум жапониcум СБ5 штаммидаги нитрагин билан инокуляция қилиб экилиши ўсимликнинг ўсиши, ривожланиши ва қуруқ масса тўплашига ижобий таъсир кўрсатиши натижасида дон ҳосилдорлигини нитрагин қўлланилмаган вариантларга нисбатан 1,1-3,8 с/га ортиши аниқланган;
такрорий экин сифатида етиштирилган соя экини уруғларини экиш олдидан нитрагин билан инокуляция қилиниб, минерал ўғитларнинг Н30 П90 К60 ва Н60 П90 К60 кг/га меъёрларда қўлланилиши тупроқнинг таркибидаги озиқа моддаларни ўзгаришига ижобий таъсир кўрсатиши натижасида гумус миқдори дастлабки кўрсаткичларга нисбатан унинг ҳайдов (0-30 см) қатламида 0,028-0,031 фоизга, умумий азот миқдори 0,008-0,010 фоизга, умумий фосфор миқдори эса 0,012-0,014 фоизга ортиши аниқланган;
такрорий экин сифатида етиштирилган соя экини уруғларини экиш олдидан нитрагин билан инокуляция қилиб, минерал ўғитларнинг Н60 П90 К60 кг/га меъёрда қўллаш орқали кузги буғдойнинг ўсиши, ривожланиши, қуруқ масса тўплаши, барг юзасининг шаклланиши, ҳосилдорлиги ва донининг технологик сифат кўрсаткичларини яхшилаш имкониятлари аниқланган.
кузги буғдой ҳосилдорлиги такрорий экин сифатида етиштирилган соя экини уруғларини экиш олдидан Брадйрҳизобиум жапониcум СБ5 штаммидаги нитрагин билан инокуляция қилиниб, минерал ўғитларнинг Н60 П90 К60 кг/га меъёри қўлланилгандан сўнг 61,7 с/га бўлиб, доннинг технологик сифат кўрсаткичлари (натураси 806,4-813,1 г/л, оқсил 14,2-15,0 % ва клейковина 27,9-28,4 %) яхшиланганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Такрорий экин сифатида етиштириладиган соя экинида минерал ўғитлар меъёрлари ва нитрагин қўллашнинг кузги буғдой ҳосилдорлигига таъсирини аниқлаш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
фермер хўжаликлари учун “Қисқа навбатли алмашлаб экиш тизимларида нитрагин ва минерал ўғитлар қўллаш бўйича тавсиялар” тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 25 сентябрдаги №04/21-21-05/4879-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома бугунги кунда Андижон вилоятидаги фермер ва томорқа хўжаликлари учун қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
такрорий экин сифатида етиштирилган соя экини уруғларини экиш олдидан нитрагин билан ишлов бериш ва минерал ўғитлар қўллаш технологияси Андижон вилоятининг Андижон туманидаги фермер хўжаликларида 44,0 гектар, Избоскан туманидаги фермер хўжаликларида 38,0 гектар, жами 82,0 гектар майдонда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 25 сентябрдаги №04/21-21-05/4879-сон маълумотномаси). Натижада, такрорий экин сифатида етиштирилган соя экини уруғларини экиш олдидан Брадйрҳизобиум жапониcум СБ5 штаммидаги нитрагин билан ишлов берилиб, минерал ўғитларнинг Н60 П90 К60 кг/га меъёри қўлланилганда соядан 25,1-27,0 с/га дон ҳосили олинган;
такрорий экин сифатида етиштирилган соя экини уруғларини экиш олдидан Брадйрҳизобиум жапониcум СБ5 штаммидаги нитрагин билан ишлов бериш ва минерал ўғитларнинг Н60 П90 К60 кг/га меъёрини қўллашнинг кузги буғдойдаги сўнгги таъсири Андижон вилоятининг Андижон ва Избоскан туманларида жами 82,0 гектар майдонда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 25 сентябрдаги №04/21-21-05/4879-сон маълумотномаси). Натижада, кузги буғдойдан 57,2-59,0 с/га дон ҳосили олиниб, такрорий экин сифатида етиштирилган соя экини уруғларини экиш олдидан нитрагин билан ишлов берилмасдан ўғициз парвариш қилинган фонда етиштирилган кузги буғдойга нисбатан 9,3-9,8 с/га миқдорида қўшимча дон ҳосили олиниб, рентабеллик даражаси 14,5-16,6 % га юқори бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish