Sayt test rejimida ishlamoqda

Таллибаев Умиджон Шергазиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ахборот соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликни такомиллаштириш”, 12.00.02 -“ Конституциявий ҳуқуқ, Маъмурий ҳуқуқ, Молия ва Божхона ҳуқуқи” ихтисослиги (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Yu730.
Илмий раҳбар: Селиманова Светлана Михайловна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, DSc.32/30.12.2020.Yu.74.01.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Даврон Кувонович, юридик фанлар доктори, профессор; Бердимуратова Гулназ Мурат қизи, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ахборот соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликни такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шахснинг қадр-қиммати ёки обрўсини камситишга олиб келадиган ёлғон маълумотларни, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатилганлик учун маъмурий жавобгарликни белгилаш зарурати асослаб берилган;
жамоат тартиби ёки хавфсизлигига таҳдид соладиган, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида ёлғон маълумотларни тарқатганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилаш зарурати асослаб берилган;
идоралараро ахборот алмашинуви йўли билан маъмурий масалаларга оид ахборотни электрон шаклда тўплаш, қайта ишлаш, умумлаштириш, сақлаш, таҳлил қилиш ва ҳимоя қилиш зарурлиги асослаб берилган;
маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарорнинг ижроси ўз вақтида таъминлаш учун ҳуқуқбузарга суд қарорининг аниқ рақами ва жарима миқдори тўғрисидаги маълумотларни замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда унинг телефонига СМС орқали хабардор қилиш зарурати асосланган;
ҳуқуқбузар, жабрланувчи, гувоҳ, холисга тегишли бўлган шахс тўғрисидаги маълумотларни (фамилияси, исми, отасининг исми ва туғилган санаси) маъмурий баённомага ёки маъмурий жазони қўллаш тўғрисидаги қарорга тўғри киритиш борасида ваколатли орган (мансабдор шахс) ходимининг шахсий жавобгарлиги белгилаш зарурати асослаб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган:
шахснинг қадр-қиммати ёки обрўсини камситишга олиб келадиган ёлғон маълумотларни, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатилганлик учун маъмурий жавобгарликни белгилаш зарурлиги тўғрисидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2020-йил 25-декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ва Жиноят-процессуал кодекслари ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-658-сон Қонуни 3-моддаси 4-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси Қўмитасининг 2023-йил 16-октябрдаги 04/10-10-56-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши оммавий ахборот воситалари, телекоммуникация тармоқлари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали жабрланган шахслар ҳақида маълумотни қасддан бузиб кўрсатаётган шахсларга қарши ҳуқуқий таъсир чораларни кенгайтиришга ҳуқуқий асос яратган;
жамоат тартиби ёки хавфсизлигига таҳдид соладиган, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида ёлғон маълумотларни тарқатганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилаш зарурлиги борасидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2020-йил 25-декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ва Жиноят-процессуал кодекслари ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-658-сон Қонуни 3-моддаси 4-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси Қўмитасининг 2023-йил 16-октябрдаги 04/10-10-56-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши оммавий ахборот воситалари, телекоммуникация тармоқлари ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида жамоат тартиби ёки хавфсизлигига таҳдид соладиган фактлар ва ҳолатлар тўғрисида қасддан нотўғри ахборотни берган шахсларга қарши ҳуқуқий таъсир чораларни кўриш учун ҳуқуқий асос яратган;
идоралараро ахборот алмашинуви йўли билан маъмурий масалаларга оид ахборотни электрон шаклда тўплаш, қайта ишлаш, умумлаштириш, сақлаш, таҳлил қилиш ва ҳимоя қилиш зарурлиги тўғрисидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 8-июл кунидаги 431-сон қарори билан тасдиқланган “Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишнинг электрон тизимини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳақида”ги Низомнинг 16-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 10-октябрдаги 12-15-90-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар юзасидан тўпланган маълумотларнинг айланиш тартибини такомиллаштиришишига ва шу орқали ахборот соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни учун маъмурий жавобгарликни такомиллашишига хизмат қилган;
маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарорнинг ижроси ўз вақтида таъминлаш учун ҳуқуқбузарга суд қарорининг аниқ рақами ва жарима миқдори тўғрисидаги маълумотларни замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда унинг телефонига СМС орқали хабардор қилиш зарурлиги тўғрисидаги таклифлар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 8-июл кунидаги 431-сон қарори билан тасдиқланган “Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида ягона электрон иш юритув тизими орқали маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни юритиш тартиби ҳақида”ги Низомнинг 30-бандида ўз аксини топган. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 10-октябрдаги 12-15-90-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши маъмурий жазо чоралари қўлланилган шахсларни ўз вақтида хабардор қилиш ва улар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда жаримани ижроси бажарилишини таъминлашга ҳуқуқий асос яратган;
ҳуқуқбузар, жабрланувчи, гувоҳ, холисга тегишли бўлган шахс тўғрисидаги маълумотларни (фамилияси, исми, отасининг исми ва туғилган санаси) маъмурий баённомага ёки маъмурий жазони қўллаш тўғрисидаги қарорга тўғри киритиш борасида ваколатли орган (мансабдор шахс) ходимининг шахсий жавобгарлиги белгилаш зарурлиги борасидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 8-июл кунидаги 431-сон қарори билан тасдиқланган “Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида ягона электрон иш юритув тизими орқали маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни юритиш тартиби ҳақида”ги Низомнинг 57-бандини ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 10-октябрдаги 12-15-90-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши ваколатли орган (мансабдор шахслар) ходимларининг маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича иш юритувида аниқлик ва самарадорликка эришиш, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги баённома ва маъмурий жазо тайинлаш тўғрисидаги қарорларни сифатли расмийлаштирилишида мансабдор шахсларга масъулият белгиланиши учун ҳуқуқий асос яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish