Sayt test rejimida ishlamoqda

Аллаёров Давронжон Шамсиддин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қопламали ва ярим қопламали суғориш каналларининг гидравлик ҳисобини такомиллаштириш”, 05.09.07 – Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Т4029
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Фатхуллоев Алишер Мирзотиллоевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги DSc. 03/30.12.2021.Т.10.02 рақамли Илмий Кенгаш.
Расмий оппонентлар:
1.    Тошкент архитектура-қурилиш университети, “Гидротехника ва геотехника муҳандислиги технологияси” кафедраси профессори, техника фанлари доктори. Файзиев Хомитхон (05.09.06),
2.    Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси М.Т.Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти, “Суюқлик, газ ва гидроузатиш тизимлари механикаси” лабораторияси мудири, техника фанлари доктори, профессор Маликов Зафар Маматқулович (05.09.07).
Етакчи ташкилот - Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзан грунтининг механик хусусиятлари ва оқим кинематикасини инобатга олиб қопламали каналларнинг гидравлик параметрларини ҳисоблаш усулини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ярим қопламали каналларда оқим кинематик параметрларининг ўзгаришини инобатга олиб гидравлик ҳисоблаш усули такомиллаштирилган;
ярим қопламали каналларда ўзан морфометрик параметрларини инобатга олиб гидравлик қаршиликларни ҳисоблаш усули такомиллаштирилган;
қопламали каналларда ўзанни ташкил этувчи грунт хусусиятларини инобатга олиб самарали гидравлик параметрларини ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган;
қопламали ва ярим қопламали каналларнинг оптимал гидравлик параметрларини ҳисоблаш дастури ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қопламали ва ярим қопламали суғориш каналлари гидравлик ҳисобини ўзан грунтининг механик хусусиятлари ва оқим кинематикасини инобатга олиб такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
ярим қопламали суғориш каналларида оқим кинематикасининг ўзгаришини инобатга олиб гидравлик қаршиликларни канал нисбий кенглигига боғлиқ ҳолда ҳисоблашнинг такомиллаштирилган усули Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги «Катта Фарғона» магистрал каналига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 3 октябрдаги №-03/37-3162-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 06.12.2022 йилдаги  DGU 20003 рақамли гувоҳномаси). Натижада, ўзгармас ўзан шаклидаги гидропостларда сув сарфини аниқ ҳисоблаш имконияти яратилган;
қопламали суғориш каналларининг гидравлик параметрларини ўзанни ташкил этувчи грунтнинг механик хусусиятларини, сув сарфи ва унинг чуқурлигига бўлган техник талабни инобатга олиб ҳисоблашнинг такомиллаштирилган усули Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги «Хоразмсувлойиҳа» МЧЖ томонидан Ангарик каналини лойиҳалашда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 3 октябрдаги №-03/37-3162-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 22.11.2021 йилдаги DGU 13170 рақамли гувоҳномаси). Натижада, лойқа ва сув узатиш қобилияти юқори бўлган, гидравлик самарадор суғориш каналларини лойиҳалаш усули яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish