Кучкарова Дилафруз Хуррамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кичик дарё ҳавзалари сув ресурсларини гидравлик бошқариш усуллари», 05.09.07–Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2. PhD/T130.
Илмий раҳбар: Махмудов Эрназар Жумаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSc.27.06.2017.T.10.02.
Расмий оппонентлар: Мягков Сергей Владимирович, техника фанлари доктори; Гловацкий Олег Яковлевич, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кичик дарё ҳавзалари сув ресурсларини гидравлик бошқариш усулларини ишлаб чиқиш, сув ресурсларидан ирригацион-энергетик фойдаланишда сув омборининг ишлаш режимини суткалик бошқарув режимига ўтказишни амалга оширадиган гидравлик моделларини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қашқадарё дарё ҳавзасида сув ресурслари баланс усуллари асосида Ҳисорак сув омбори сув ҳажми ва дарё суви ҳолатини белгиловчи гидравлик тенгламалар такомиллаштирилган;
ўзанларда сув ҳаракатини белгиловчи дифференциал тенгламаларни қўллаш асосида Ҳисорак сув омбори сув ҳажми динамикасини Оқсув дарёси (Қашқадарё ҳавзаси) сув оқими ҳаракати билан боғлиқлигини аниқлайдиган гидравлик ҳаракат тенгламаси такомиллаштирилган;
сув омбори гидравлик элементлари сув босимини сув сатҳи юзаси билан боғловчи аналитик кўринишдаги гидравлик тенгламалар махсус функцияларнинг таҳлили ва баҳолаш усули асосида такомиллаштирилган;
сув омбори асосий гидравлик элементлари, жумладан сув босими, сув сатҳи юзаси ва сув сарфлари боғлиқлиги асосида ўзаро ўзгаришини белгиловчи дифференциал тенглама олиниб, сув омбори сув ресурсларининг суткалик бошқарувини таъминлай оладиган гидравлик модел такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кичик дарё ҳавзалари сув ресурсларидан ирригацион-энергетик фойдаланишда сув омборининг ишлаш режимини суткалик бошқарув режимига ўтказишни амалга оширадиган гидравлик моделлар яратиш бўйича олинган натижалар асосида:
кичик дарё ҳавзалари сув ресурсларини шаклланиш ҳолатини белгиловчи ГАТ (геоахборот тизимлари) технологиялари асосида шакллантирилган сонли хариталар Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги, хусусан Аму-Қашқадарё ҳавза бошқармасига жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 12 мартдаги 02/09-155-сон маълумотномаси). Натижада дарё ҳавзаси ҳудудининг сув ресурслари шаклланиши ва сувга бўлган эҳтиёжини баҳолаш имкони оширилган;
сув омбори таъсирида шаклланадиган ўзандаги сув ҳаракатни белгилаб берадиган гидравлик бошқариш усули Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги, хусусан Аму-Қашқадарё ҳавза бошқармасига қарашли Ҳисорак сув омбори гидроэнергетик тизимига жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 12 мартдаги 02/09-155-сон маълумотномаси). Натижада сув омбори сув ресурсларидан ирригация ва энергетикада фойдаланишда сув омборининг суткалик бошқарув режимини амалга ошириш имконини берган;
Ҳисорак сув омбори гидроэнергетик узелининг илмий асосланган бошқарув режими гидравлик модели Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги хусусан Аму-Қашқадарё ҳавза бошқармасига қарашли Ҳисорак сув омбори гидроэнергетик тизимига жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 12 мартдаги 02/09-155-сон маълумотномаси). Натижада сув омбори сув ресурсларидан энергетик мақсадларда фойдаланишда мавсумий етти ойдан ўн бир ойгача узайтириш имконига эришилган.