Махмудов Дилмурод Рахматжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сиқилган муҳит ўлчамларини бошқариш йўли билан портлатишда тоғ жинслари массивини майдалаш самарадорлигини ошириш», 04.00.10–Геотехнология (очиқ, ер ости ва қурилиш) (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/T188.
Илмий раҳбар: Умаров Фарходбек Яркулович, техника фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик институти ва Тошкент давлат техника университети, DSc.27.06.2017.T.06.01.
Расмий оппонентлар: Боровков Юрий Александрович, техника фанлари доктори, профессор; Мислибаев Илхом Туйчибаевич, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: «Ўзбеккўмир» АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сиқилган муҳитнинг бошқариладиган шакллари ва ўлчамлари орқали тоғ жинсларини майдалаш усулини ишлаб чиқиш йўли билан портловчи моддалар скважина зарядларининг портлаш энергиясини бошқаришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
математик модел ишлаб чиқилган ва эзилиш зонаси радиуси, радиал ёриқликлар ва ёриқ ҳосил бўлиши ПМ заряди радиусига, тўлқинли кучланишларини бўйлама ва энига тарқалиш тезлигига ва тоғ жинсининг зичлиги ва чегаравий мустаҳкамлигига боғлиқлиги аниқланган;
сиқилган муҳитнинг трапецияли, учбурчакли ва сегментли шаклларида тиргак деворнинг рационал ўлчамларини ҳисоблаш формуласи ишлаб чиқилган;
кўп мартали портлаш босими орқали тоғ жинсларининг мустаҳкамлик, таранглик ва эзилувчанлик хусусиятлари пасайиши комплекс услубияти ишлаб чиқилган ва тоғ жинсларининг майдаланиш мезонлари аниқланган;
портлатилган тоғ жинси ўртача булакларининг ўзгаришини бузмайдиган портлаш босимининг даврийлиги сони ва уларнинг амплитудаси, шунингдек ПМнинг солиштирма сарфига боғлиқлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сиқилган муҳит ўлчамларини бошқариш йўли билан портлатишда тоғ жинслари массивини майдалаш самарадорлигини ошириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
кон массивини трапеция кўринишидаги сиқилган муҳитга портлатиш усули Навоий кон-металлургия комбинати Марказий кон бошқармаси Мурунтов карьерида ва «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг очиқ усулда қазиб олиш объектларида жорий қилинган (Навоий кон-металлургия комбинатининг 2018 йил 10 апрелдаги 10.02-01-03/4975-сон ва «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2018 йил 18 апрелдаги ОУ-04168-сон маълумотномалари). Натижада хавфсизлик ва тоғ жинсларининг майдаланиш даражасини ошириш, тоғ жинси массивини геологик структурасини сақлаш ва чуқур карьерларда тоғ жинси массиви ёйилмасини ўлчамларини бошқариш имконини берган;
ишлаб чиқилган трапеция шаклидаги тиргак деворнинг рационал ўлчамлари Навоий кон-металлургия комбинати Марказий кон бошқармаси Мурунтов карьерида ва «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг очиқ усулда қазиб олиш объектларида жорий қилинган (Навоий кон-металлургия комбинатининг 2018 йил 10 апрелдаги 10.02-01-03/4975-сон ва «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2018 йил 18 апрелдаги ОУ-04168-сон маълумотномалари). Натижада тоғ жинслари бўлагининг ўртача ўлчамини 29% га, ноўлчам бўлаклар миқдорини 22% га ва ноўлчам бўлакларни майдалашга сарфланадиган харажатларни 22% га камайтириш ҳамда экскаваторлар унумдорлигини 5% га ошириш имконини берган.