Sayt test rejimida ishlamoqda

Исмаилова Нигора Яркиновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Инвестиция фаолияти ички аудити ва уни такомиллаштириш», 08.00.08 – «Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/Iqt1110. 
Илмий раҳбар: Каримов Акром Аббосович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01. 
Расмий оппонентлар: Ахмаджонов Каримжон Бокиджонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ризаев Нурбек Қодирович, иқтисодиёт фанлари номзоди, досент.
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари  институти” миллий тадқиқот университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ фаолиятида инвестициялар самарадорлиги ички аудитини такомиллаштириҳга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
темир йўл транспорти соҳасида капитал қойилмалар самарадорлогини ошириш мақсадида ички аудит текширувлари услубияти такомиллаштирилган;
темир йўл транспорти соҳасида капитал қўйилмалар сифатида инвестицион объектлар қурилишининг ички аудити процедуралари такомиллаштирилган ва “Ўзбекистон темир йўллари” инвестицион фаолияти аудити модели ишлаб чиқилган;
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ инвестицион фаолиятини мониторинг қилиш учун компаниянинг синергетик самарадорлик кўрсаткичларини баҳолаш учун таксонометрик усули таклиф этилган;
акциядорлик жамиятлари бошқарув тизимида ички аудит хизмати фаолиятини баҳолаш ҳамда ички аудиторлат бажарган ишини баҳолаш меъзонлари рейтинг балл асосида ишлаб чиқилган, энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (ЭМСК) тизимини тадбиқ этилиши мақсадга мувофиқлиги асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Темир йўл транспорти соҳасида инвестиция самарадорлигини оширишда ички аудитни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Темир йўл транспорти соҳасида капитал қўйилмалар самарадорлигини ошириш мақсадида ички аудит текширувлари услубиятини такомиллаштириш таклифи («Ўзбекистон темир йўллари»  АЖ 2023 йил 27 июндаги 2/4422-5030- сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, акциядорлик жамиятининг ички аудит ҳодимлари томонидан тузилган ҳисобот шаклларида капитал қўйилмалари молиявий баҳолаш имконияти яратилган;
темир йўл транспорти соҳасида капитал қўйилмалар сифатида инвестицион объектлар қурилишининг ички аудити процедуралари такомиллаштирилган ва “Ўзбекистон темир йўллари” инвестицион фаолияти аудити модели таклифи (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ 2023 йил 27 июндаги 2/4422-5030-сон маълумотномаси).  Натижада, компаниянинг йиллик иқтисодий самарадорлиги 2022 йилда 2021 йилга нисбатан 11 фоизга яъни 17,5 млн. сўмга ошишига эришилган;
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ инвестицион фаолиятини мониторинг қилиш учун компаниянинг синергетик самарадорлик кўрсаткичларини баҳолаш учун таксонометрик усули таклифи (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ 2023 йил 27 июндаги 2/4422-5030-сон маълумотномаси). Натижада темир йўл транспорти компаниясининг йиллик иқтисодий самарадлиги 2022 йилда 2021 йилга нисбатан 12,65 фоизга яъни 20 млн. сўмга ошган;
акциядорлик жамиятлари бошқарув тизимида ички аудит ҳизмати фаолиятини баҳолаш ҳамда ички аудиторлар бажарган ишини баҳолаш мезонлари рейтинг балл асосида ишлаб чиқилган, энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (ЭМСК) тизимини тадбиқ этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги ПҚ-329-сон “Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўгрисида”ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ 2023 йил 27 июндаги 2/4422-5030-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, акциядорлик жамиятларида ички аудит ҳодимлари томонидан инвестицияларнинг сарфланишини мониторинг қилишни ЭМСК тизимини жўрий этилиши темир йўл транспорти компаниясининг ички аудит ҳизмати томонидан таёрланадиган ички аудит ҳисобот шакллари ва уларнинг ахборот таъминоти имкониятларини 9 фоизга яъни 14,5 млн. сўмга ўсишига эришилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish