Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахматиллаев Жасурбек Рахматилла ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштиришни фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солиниши”, 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Yu869.
Илмий раҳбар: Имомов Нурилло Файзуллаевич, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01. 
Расмий оппонентлар: Гулямов Саид Саидахрарович, юридик фанлар доктори, профессор; Азизов Худойқул Тожиевич, юридик фанлар номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштиришни фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солиниши муаммоларини очиб бериш ва амалдаги қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича назарий хулосалар ва таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ер участкаларини хусусий мулк қилиб сотиш юзасидан ўтказиладиган ауксионда иштирок этиш ҳуқуқига эга шахслар доирасини аниқлаш, бундай савдоларда фақат Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахслари иштирок этишлари лозимлиги асослантирилган;
ким ошди савдоларида сотилган ер участкаларига нисбатан тақиқни ечиш ва ауксонда ғолиб бўлган шахс номига рўйхатдан ўтказиш электрон онлайн-ауксион натижалари тўғрисидаги баённомага мувофиқ амалга оширилиши асосланган;
ауксионда ғолиб бўлган шахс тегишли шартномани имзолаш ёки пулни тўлашдан бош торца баённома ва ер участкасини ижарага олиш бўйича шартнома ўз кучини йўқотган деб топилиши асослантирилган;
ваколатли давлат органи ауксион натижалари ҳақида баённома бўйича ер участкасига нисбатан мулк ҳуқуқини берувчи ҳужжатни расмийлаштириб электрон тарзда ауксион ғолибига юбориши зарурлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштиришни фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солиниши бўйича олинган илмий натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган: 
ер участкаларини мулк ҳуқуқида сотиш бўйича ауксионда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахслари иштирок этиш ҳуқуқига эгалиги (чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар бундан мустасно)га оид таклифдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 14-февралдаги 71-сонли қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-ауксион орқали реализация қилиш тартиби тўғрисида” ги низомнинг 27-банди иккинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг юридик таъминлаш бошқармаси 2022-йил 4-ноябрдаги 12/21-82-сон далолатномаси). Ушбу таклиф ер участкаларини хусусийлаштириш иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган субъектлар доирасини аниқлашга хизмат қилган;
ер участкаларини реализация қилиш учун ўтказилган электрон онлайн-ауксион натижалари ҳақидаги баённома уни тақиқдан ечиш, шунингдек, ауксион ғолиби номига рўйхатдан ўтказиш (ҳисобга қўйиш) учун асос ҳисобланишига оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 14-февралдаги 71-сонли қарори билан тасдиқланган тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-ауксион орқали реализация қилиш тартиби тўғрисида низомнинг 27-банди тўртинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг юридик таъминлаш бошқармаси 2022-йил 4-ноябрдаги 12/21-82-сон далолатномаси). Ушбу таклиф электрон-онлайн ауксион натижалари ҳақидаги баённоманинг таъсири доирасини аниқлашга хизмат қилган;
ауксион ғолиби томонидан шартнома имзоланмаса ва/ёки шартнома имзолангандан сўнг тўлаш рад этилса (тўлов ўз вақтида амалга оширилмаса) ауксион натижалари тўғрисидаги баённома, ер участкасини ижарага олиш бўйича шартнома ўз кучини йўқотган ҳисобланиши ҳамда бу ҳақда буюртмачи ўзининг «ЕРЕЛЕКТРОН» ААТдаги кабинети орқали Давлат кадастрлар палатасини кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги кўчирмани бекор қилиши тўғрисида ҳамда операторни ер участкасини такрорий электрон онлайн-ауксион савдоларига чиқариш бўйича хабардор қилиши ҳақидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 14-февралдаги 71-сонли қарори билан тасдиқланган тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-ауксион орқали реализация қилиш тартиби тўғрисида низомнинг 31-банди учинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг юридик таъминлаш бошқармаси 2022-йил 4-ноябрдаги 12/21-82-сон далолатномаси). Мазкур таклиф ауксион ғолиби шартномани имзолашдан бош тортишининг ҳуқуқий оқибатларини аниқлаштирган;
давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси ауксион савдоси натижалари тўғрисидаги баённомани олган кундан бошлаб бир иш куни ичида белгиланган шаклда ер участкасига мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерини расмийлаштиради, белгиланган шаклда уни ЭРИ билан тасдиқлаши ва ауксион ғолибининг шахсий кабинетига ҳамда «ЕРЕЛЕКТРОН» ААТ орқали Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига юбориши ҳақидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 14-февралдаги 71-сонли қарори билан тасдиқланган тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-ауксион орқали реализация қилиш тартиби тўғрисида низомнинг 32-банди учинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг юридик таъминлаш бошқармаси 2022-йил 4-ноябрдаги 12/21-82-сон далолатномаси). Ушбу таклиф ер участкаларини хусусийлаштириш натижалари бўйича ваколатли давлат органининг ғолибга давлат ордерини бериш ва уни расмийлаштириш бўйича вазифаларини белгилашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish