Sayt test rejimida ishlamoqda

Қойлибаев Байрамбай Далибаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўрта масофага югрувчларнинг йиллик тайёргарлик машғулотларини такомиллаштириш самарадорлиги”, 13.00.04– Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Ped2322.
Илмий раҳбар: Олимов Мухсинбек Сотиволдиевич, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Алламуратов Шухратулла Иноятович, биология фанлари доктори, профессор; Хайдаров Бахтияр Тожиевич, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади йиллик тайёргарлик машғулотларида функсионал имкониятларини ҳисобга олиб ўрта масофага югурувчи талаба-спортчиларни мусобақаларга тайёрлаш тизимини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
800 м масофага югурувчи спортчиларда мусобақа жараёнида юзага келадиган чарчоқ ҳолатини кечиктириш мақсадида ўзгарувчан, қисқа муддатли юқори  шиддатда бажариладиган аралаш, анаероб, лактак ва гликолитик зоналарда масофани югуриб ўтиш орқали организмни ушбу юкламаларга мослаштурувчи югуриш усулини қўллаш ҳисобига махсус жисмоний тайёргарлик даражаси такомиллаштирилган; 
ўрта масофага югурувчиларни тайёргарлик машғулотлар жараёнида жисмоний тайёргарлиги ва функсионал ҳолатидан келиб чиқиб, зинасимон ўсиб борувчи аероб, аероб-анаероб ва анаероб юкламаларни (кичик зонадан бошлаб ўрта, катта, субмаксимал ва максимал зоналарда) белгиланган масофани югуриб ўтишда югуриш тезлиги ва бажариш суратини ошириш ҳисобига спортчиларни тезкор чидамлилиги ривожлантирилган;
800 м масофага югурувчиларни тайёргарлик машғулотларида ҳар бир спортчининг 400 м масофани югуриб ўтишда галма-гал, навбат алмашиб, бир-бирини таъқиб қилган ҳолда масофани югуриб ўтиш ҳисобига мусобақа жараёнида югуриш масофаси ва вақтини ҳис қилиш кўникмаси такомиллаштирган;
ўрта масофага югурувчи талаба спортчиларни йиллик тайёргарлик дастурини ўқув жараёнидаги олаётган юкламаларни инобатга олиб шиддатли ва зарбдор микроциклларда ўсиб борувчи  прогрессив усулда ихтисослашган машқларни киритиш ҳамда регрессив микроциклда юкламаларни пасайтириш орқали организмни тикловчи воситалардан фойдаланиш ҳисобига йиллик мусобақаларга спортчиларни тайёрлаш тизими самарадорлиги оптималлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўрта масофага югурувчиларнинг педагогик тадқиқот давомидаги машғулот юкламалари ёрдамида функсионал ҳолатини ошириш ва мусобақаларга самарали тайёрлашда олинган илмий маълумотлар асосида:
ўрта масофага югурувчиларни мусобақаларга тайёрлаш бўйича таклифлар Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида олиб борилган машғулот ва мусобақа жараёнига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил 17-апрелдаги 01-07/1206-сон далолатномаси). Натижада ўрта масофага югурувчи талаба-ёшларнинг жисмоний ривожланишини назорат қилишнинг ахборотли ва ишончли тестлар мажмуасини аниқлаштирилган;
талаба-ёшлар жисмоний таёргарлигини функсионал ҳолатини назорат қилишнинг меъёрий кўрсаткишлари ишлаб чиқилган таклифлар Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида олиб борилган машғулот ва мусобақа жараёнига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил 17-апрелдаги 01-07/1206-сон далолатномаси). Натижада, талаба-ёшларнинг ўқув-машғулот жараёнидаги кўп йиллик машғулот фаолиятини назорат қилиш меъёрий кўрсаткичларининг яроқлилиги тажрибада асосланган. 
ўрта масофага югурувчиларни мусобақага тайёрлашда Генчи ва Штанга синовлари Нукус шаҳри 1-сон спорт мактабининг енгил атлетика тўгарагида шуғулланувчи талаба спортчиларнинг машғулот ва мусобақа жараёнига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил 17-апрелдаги 01-07/1206-сон далолатномаси). Натижада, ўрта масофага югурувчиларда спортчиларнинг функсионал тайёргарлиги Генчи синови бўйича 7,3% га кўрсаткичлари ҳамфа Штанге синовлари бўйича ўсиш кўрсаткичлари 7,2% га яхшиланган.
ўрта масофага югурувчиларнинг функсионал ҳолатини ошириш бўйича шиддатли юкламаларни қўллаш методикаси такомиллаштирилган таклифлар Бердоқ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида тайёрланадиган “Жисмоний маданият назарияси ва методикаси”кафедрасининг “Енгил атлетика ва уни ўқитиш методикаси” фанига жорий этилган ҳамда ўқув-машғулот жараёнларида қўлланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил 17-апрелдаги 01-07/1206-сон далолатномаси). Натижада, ўрта масофага югурувчи талабаларнинг тезкор-чидамлилиги 8,9% га, умумий чидамлилик сифати 5,8% га яхшиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish