Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдужалилова Дилноз Абдусатторовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Олий таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли маблағлари ҳисобини такомиллаштириш», 08.00.08 – «Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит».
Диссертация мавз   уси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Iqt2792 
Илмий раҳбар: Остонокулов Азамат Абдукаримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01. Расмий оппонентлар: Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ризаев Нурбек Кадирович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: олий таълим муассасаларида тўлов-контракт шакли маблағлари ҳисобини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
олий таълим муассасаларида ўқув йили давомидаги молиявий-хўжалик фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда ички бошқарув мақсадларида талабалар билан ҳисоб-китобларнинг таълим шакллари бўйича молиявий натижаларини аниқлаш таклиф этилган;
ўқитишнинг тўлов-контракт шакли асосида расмийлаштирилган шартномада унинг бажарилиш муддати давомида ўқитиш хизматининг бажарилиши асносида тушган тушумнинг жорий даврдаги қисмини даромад сифатида тан олиб бориш таклиф этилган;
олий таълим муассасаларида талабалар билан ҳисоб-китоблар бўйича тан олинадиган даромадларни 520200/1 (252/1) – “Тўлов-контракт маблағлари бўйича ҳисобланган даромадлар”, 520200/2 (252/2) – “Оширилган тўлов-контракт маблағлари бўйича ҳисобланган даромадлар”, 520200/3 (252/3) – “Давлат буюртмасига асосан тўлов-контракт шакли бўйича ҳисобланган даромадлар”, 520200/4 (252/4) – “Фанлардан академик қарздорлик учун ундириладиган тўловлар бўйича ҳисобланган даромадлар” ишчи счётларида ҳисобга олиш таклиф этилган;
олий таълим муассасаларида талабалар билан ҳисоб-китоблардан тушган маблағлар бўйича амалга ошириладиган ҳақиқий харажатларни 730000/1 (251/1) – “Ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар”, 730000/2 (251/2) – “Оширилган тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар”, 730000/3 (251/3) – “Давлат буюртмасига асосан тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар”, 730000/4 (251/4) – “Фанлардан академик қарздорлик бўйича тушган маблағлар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар” ишчи счётларида ҳисобга олиш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларида тўлов-контракт маблағлари ҳисобини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
олий таълим муассасаларида ўқув йили давомидаги молиявий-хўжалик фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда ички бошқарув мақсадларида талабалар билан ҳисоб-китобларнинг таълим шакллари бўйича молиявий натижаларини аниқлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлиги тизимидаги молиявий мустақиллик берилган олий таълим муассасаларининг ҳисоб сиёсатларида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлигининг 2023 йил 15 декабрдаги 03/29-3621-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасаларида ўқув йили давомида талабалар билан ҳисоб-китобларнинг турлари бўйича молиявий натижаларни даврий аниқлаб бориш, ўқув йили учун тасдиқланадиган стратегик ривожлантириш дастури ва бизнес режасини асосланган ҳолда шакллантириш ҳамда ижросини таъминлаш, молиявий фаолиятга алоқадор самарали бошқарув қарорларини қабул қилишга хизмат қилган;
ўқитишнинг тўлов-контракт шакли асосида расмийлаштирилган шартномада унинг бажарилиш муддати давомида ўқитиш хизматининг бажарилиши асносида тушган тушумнинг жорий даврдаги қисмини даромад сифатида тан олиб бориш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлиги тизимидаги молиявий мустақиллик берилган олий таълим муассасасининг ҳисоб сиёсатида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлигининг 2023 йил 15 декабрдаги 03/29-3621-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида даромадларнинг ҳисобот даври давомида харажатлар билан боғлиқликда тан олиниши, даромадлар ва харажатлар тўғрисидаги жорий бухгалтерия маълумотларини тўғри шакллантириш, тузиб тақдим этилаётган даромадлар ва харажатларга оид ҳисоботларнинг ишончлилигини таъминлаш ҳамда даромадларни асоссиз камайтиришнинг олдини олиш имконияти яратилган;
олий таълим муассасаларида талабалар билан ҳисоб-китоблар бўйича тан олинадиган даромадларни 520200/1 (252/1) – “Тўлов-контракт маблағлари бўйича ҳисобланган даромадлар”, 520200/2 (252/2) – “Оширилган тўлов-контракт маблағлари бўйича ҳисобланган даромадлар”, 520200/3 (252/3) – “Давлат буюртмасига асосан тўлов-контракт шакли бўйича ҳисобланган даромадлар”, 520200/4 (252/4) – “Фанлардан академик қарздорлик учун ундириладиган тўловлар бўйича ҳисобланган даромадлар” ишчи счётларида ҳисобга олиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлиги тизимидаги молиявий мустақиллик берилган олий таълим муассасаларининг ҳисоб сиёсатларида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлигининг 2023 йил 15 декабрдаги 03/29-3621-сон маълумотномаси). Натижада олий таълим муассасаларида талабалар билан ҳисоб-китоблар юзасидан даромадларининг турлари бўйича ҳисобга олиш таҳлилий бухгалтерия ахборотларини шакллантириш, улар билан боғлиқ даромадларни ўрганиш, прогноз кўрсаткичларни шакллантириш, даромадларнинг турлари бўйича маблағларни тўғри тақсимлашга оид самарали бошқарув қарорларини қабул қилишга хизмат;
олий таълим муассасаларида талабалар билан ҳисоб-китоблардан тушган маблағлар бўйича амалга ошириладиган ҳақиқий харажатларни 730000/1 (251/1) – “Ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар”, 730000/2 (251/2) – “Оширилган тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар”, 730000/3 (251/3) – “Давлат буюртмасига асосан тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар”, 730000/4 (251/4) – “Фанлардан академик қарздорлик бўйича тушган маблағлар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар” ишчи счётларида ҳисобга олиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлиги тизимидаги молиявий мустақиллик берилган олий таълим муассасаларининг ҳисоб сиёсатларида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлигининг 2023 йил 15 декабрдаги 03/29-3621-сон маълумотномаси). Натижада олий таълим муассасаларида талабалар билан ҳисоб-китоблардан тушган маблағлар бўйича амалга ошириладиган ҳақиқий харажатларни турлари бўйича ҳисобга олиб бориш орқали харажатларнинг турлари тўғрисида жорий бухгалтерия ахборотларини шакллантириш, харажатларни даврий таҳлил қилиш, харажатлар билан боғлиқ молиявий мажбуриятларни аниқлаш ва пул маблағларига бўлган эҳтиёжларни прогноз қилиш, белгиланган харажатларнинг ижросини тўғри амалга оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish