Sayt test rejimida ishlamoqda

Арипходжаева Наргиза Урмановнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Совершенствование механизма корпоративного управления в деятельности предприятий пищевой промышленности” (“Озиқ-овқат саноати корхоналари фаолиятида корпоратив бошқарув механизмини такомиллаштириш”), 08.00.13–“Менежмент”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2023.1.PhD/Iqt2819.
Илмий раҳбари: Умарходжаева Муяссархон Ганиевна, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Суюнов Дилмурод Холмуродович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Хамидулин Михаил Борисович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: озиқ-овқат саноати корхоналари фаолиятида корпоратив бошқарув механизмини такомиллаштириш бўйича илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ходимларнинг корхонадаги меҳнат фаолиятининг муайян даври ҳамда корхона ишлаб чиқариш натижа ва ютуқларидаги ҳиссасидан келиб чиққан ҳолда уларни рағбатлантириш кўринишида акциялар тақдим этиб бориш орқали ишлаб чиқариш ва бошқарувдаги иштироки фаоллигини ошириш таклифи асосланган;   
озиқ-овқат саноати корхоналарида тармоқ бўйича дивидендларнинг ўртача даражаси, молиявий ресурслардан фойдаланишнинг муқобил самаралари ҳамда йиллик нарх даражасидаги ўзгаришлардан келиб чиққан ҳолда акциялар бўйича дивиденд белгилаш амалиёти орқали корхона ходимларининг корпоратив бошқарувдаги фаол иштирокидан манфаатдорлигини ошириш таклифи асосланган;
озиқ-овқат саноати корхоналари корпоратив бошқарувида тармоқ ходимларига қимматли қоғозлар харидида устуворлик бериш асосида уларнинг нуфузли ва юқори даромадли акция эгаларига айланиш имкониятларини таъминлаш орқали давлат улушини тизимли равишда камайтириш ва акциядорларнинг кенг гуруҳини шакллантириш таклифи асосланган;
“Ўздонмаҳсулот” АК ривожланишининг жорий тенденсиялари, давлатнинг тартибга солувчи чора-тадбирлари, хорижий инвестициялар оқими таъсирини эътиборга олган кўп омилли ссенарийларни намоён этувчи эконометрик модел асосида 2027 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Озиқ-овқат саноати корхоналари фаолиятида корпоратив бошқарув механизмини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида: 
ходимларнинг корхонадаги меҳнат фаолиятининг муайян даври ҳамда корхона ишлаб чиқариш натижа ва ютуқларидаги ҳиссасидан келиб чиққан ҳолда уларни рағбатлантириш кўринишида акциялар тақдим этиб бориш орқали ишлаб чиқариш ва бошқарувдаги иштироки фаоллигини ошириш таклифи “Ўздонмаҳсулот” АК фаолиятига жорий этилган (“Ўздонмаҳсулот” АЖнинг 2023 йил 13 апрелдаги 17-3/33-302-сонли маълумотномаси).   Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида маҳсулот таннархини ўртача 4,7 фоизга камайтириш орқали озиқ-овқат саноати корхоналарида ишлаб чиқариш жараёнини оптималлаштириш имкони яратилган;
озиқ-овқат саноати корхоналарида тармоқ бўйича дивидендларнинг ўртача даражаси, молиявий ресурслардан фойдаланишнинг муқобил самаралари ҳамда йиллик нарх даражасидаги ўзгаришлардан келиб чиққан ҳолда акциялар бўйича дивиденд белгилаш амалиёти орқали корхона ходимларининг корпоратив бошқарувдаги фаол иштирокидан манфаатдорлигини ошириш таклифи “Ўздонмаҳсулот” АК фаолиятига жорий этилган (“Ўздонмаҳсулот” АЖнинг 2023 йил 13 апрелдаги 17-3/33-302-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида давлат бюджетига йўналтириладиган дивидендлар миқдорини 3,8 баробар ошириш имкони яратилган;
озиқ-овқат саноати корхоналари корпоратив бошқарувида тармоқ ходимларига қимматли қоғозлар харидида устуворлик бериш асосида уларнинг нуфузли ва юқори даромадли акция эгаларига айланиш имкониятларини таъминлаш орқали давлат улушини тизимли равишда камайтириш ва акциядорларнинг кенг гуруҳини шакллантириш таклифи  “Ўздонмаҳсулот” АК фаолиятига жорий этилган (“Ўздонмаҳсулот” АЖнинг 2023 йил 13 апрелдаги 17-3/33-302-сонли маълумотномаси).   Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида озиқ-овқат саноати корхоналари ишчиларининг меҳнат унумдорлигини 151,3 фоизга ошириш имкони яратилган;
“Ўздонмаҳсулот” АК ривожланишининг жорий тенденсиялари, давлатнинг тартибга солувчи чора-тадбирлари, хорижий инвестициялар оқими таъсирини эътиборга олган кўп омилли ссенарийларни намоён этувчи эконометрик модел асосида ишлаб чиқилган 2027 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари “Ўздонмаҳсулот” АК фаолиятига жорий этилган (“Ўздонмаҳсулот” АЖнинг 2023 йил 13 апрелдаги 17-3/33-302-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида стратегик режани ишлаб чиқиш ва компания ривожланишининг асосий иқтисодий йўналишларини қайта шакллантириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish