Sayt test rejimida ishlamoqda

Нажмиддинов Рихситилла Юнусали ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Марказий Қизилқум фосфоритларини фосфорли ва азот-фосфорли сифати яхшиланган ўғитларга қайта ишлаш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.13 – «Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси» (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам B2023.4.PhD/Т4096.
Илмий раҳбар: Шамшидинов Исраилжон Тургунович техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, DSc.03/29.08.2023.К/Т.66.02.
Расмий оппонентлар: Тўраев Зокиржон, техника фанлари доктори, доцент; Расулов Аъзамжон Авазжонович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Марказий Қизилқум фосфоритларидан таркибида калсий ва магний фосфатлари бўлган юқори сифат кўрсаткичларига эга фосфорли оддий ва азот-фосфорли мураккаб ўғитлар ишлаб чиқаришнинг самарадор технологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Марказий Қизилқум (МҚ) фосфоритларидан фосфат кислотани сулфат кислотали экстракциялаш жараёнида калсий карбонат, шунингдек табиий карбонатли хомашёлар – оҳактош, бўр ва/ёки доломит ёрдамида фтор, сулфатлар каби бегона қўшимчалардан тозалашнинг  мақбул технологик кўрсаткичлари аниқланган;
илк бор Марказий Қизилқум фосфоритларидан олинган ва экстракциялаш жараёнидан фтор ҳамда сулфатлардан қисман тозаланган фосфат кислотани  калсий карбонат ҳамда табиий карбонатли минерал – оҳактош билан нейтраллаш орқали таркибида калсий бўлган фосфорли оддий сифати яхшиланган ўғит олиш жараёни асослаб берилган;
илк бор фтор ва сулфатлардан қисман тозаланган экстраксион фосфат кислотани табиий карбонатли минераллар – доломитлашган бўр ва/ёки доломит билан нейтраллаш орқали фосфорли оддий сифати яхшиланган ўғитлар олишнинг мақбул технологик кўрсаткичлари аниқланган;
таркибида калсий ва магний фосфатлари бўлган сифати яхшиланган азот-фосфорли мураккаб ўғитлар олишнинг мақбул технологик кўрсаткичлари аниқланган;
фтор ва сулфатлардан қисман тозаланган экстраксион фосфат кислотани буғлатиш ёʻли билан консентрлаш асосида фторсизлантириш ҳамда унинг асосида фосфорли оддий ва азот-фосфорли мураккаб сифати яхшиланган ўғитлар олишнинг иқтисодий ва экологик самарадорлиги асосланган;
Марказий Қизилқум фосфоритлари асосидаги фтор ва сулфатлардан тозаланган экстраксион фосфат кислотадан таркибида калсий ва магний фосфатлари бўлган фосфорли оддий ва азот-фосфорли мураккаб сифати яхшиланган ўғитлар олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Марказий Қизилқум фосфоритларини фосфорли оддий ва азот-фосфорли мураккаб сифати яхшиланган ўғитларга қайта ишлаш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тайёр экстраксион бўтқага филтрлашдан олдин калсий карбонат, табиий минераллар – оҳактош, бўр, доломит тарзидаги таркибида калсий бўлган реагентлар киритиш ёʻли билан фтор ва сулфат қўшимчаларини чўктириш ҳамда ҳосил бўладиган тозаланган кислотани табиий карбонатли минераллар билан нейтраллаш, суспензияни буғлатиш, маҳсулотни донадорлаш ва қуритиш натижасида оддий фосфорли ўғитлар олиш технологияси ЖСC «Индорама Коканд фертилизерс анд чемиcалс» корхонасида саноат ишлаб чиқариши шароитида синовдан ўтказилган ҳамда мазкур корхонанинг “амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (ЖСC «Индорама Коканд фертилизерс анд чемиcалс» корхонасининг 2023 йил 30 ноябрдаги 02-419-сонли маълумотномаси). Натижада, олинадиган маҳсулот таркибидаги фтор миқдорини камайтириш ҳамда калсий, магний, фосфор озуқа элементлари миқдорини ошириш фосфорли оддий ўғитлар сифатини яхшилаш имконини берган.
тозаланган ЭФКни буғлатиш ёʻли билан 35% П2О5 гача консентрлаш,  ҳосил қилинган консентрланган кислотани аммиак гази билан нейтраллаш, бўтқани ретур иштирокида донадорлаш ва маҳсулотни қуритиш натижасида таркибида калсий ва магний фосфатлари бўлган сифати яхшиланган азот-фосфорли мураккаб ўғит – аммофос олиш технологияси ИФОДА АГРО КИМЁ ҲИМОЯ» МЧЖ корхонасида саноат ишлаб чиқариши шароитида синовдан ўтказилган ҳамда мазкур корхонанинг “амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган («ИФОДА АГРО КИМЁ ҲИМОЯ» МЧЖ корхонасининг 2023 йил 11 декабрдаги 1061-сонли; Наманган вилояти ҳокимлигининг 2023 йил 27 декабрдаги 05/14-5514-сонли маълумотномалари). Натижада, маҳсулотдаги фтор миқдорини камайтириш ҳамда ўғит таркибига ўсимликларни озиқлантиришда муҳим ҳисобланган калсий ва магний фосфатларининг кириши сифати яхшиланган азот-фосфорли мураккаб ўғитлар олиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish