Sayt test rejimida ishlamoqda

Джалалов Шерзод Валиевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошланғич синф ўқувчиларининг жисмоний тайёргарлигини табақалаштириш механизми”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Ped6735.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc. 33/01.02.2022.Ped.146.01.
Илмий раҳбар: Нуриллаева Наргиза Мухтархановна тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Иштаев Жавлон Майлонбоевич, педагогика фанлари доктори (DSc); доцент; Арипов Юнус Юсупович, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчиларининг жисмоний тайёргарлиги, ёшга оид жисмоний ва функсионал ривожланиши, болаларнинг ёши ва жинсини инобатга олган ҳолда табақалаштириш механизмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф ўқувчиларининг бир хил ёшда ва жинсда турли даражадаги жисмоний ҳолатидан келиб чиқиб дарс машғулотларда ёрдамчи ва махсус жисмоний тайёргарлигини мустаҳкамлаш ҳамда функционал ҳолатини яхшилашга йўналтирилган сенситив даврлари бўйича жисмоний сифатларни табақалаштирилган (1-синфда эгилувчанли, тезкорлик, чаққонлик каби) методикасини ишлаб чиқиш ҳисобига ўқувчиларга берилаётган юкламани меъёрлаш имконияти такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг (антропометрик, морфофункционал ва жисмоний тайёргарлик кўрсаткичларини инобатга олиб) маҳсус машқлар мажмуасини учта методик блок бўйича жисмоний сифатларга таъсир қилиш йўналишига қараб дарсдан ташқари машғулотларда қўллаш ҳисобига мақсадли ривожлантириш методикаси такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларини жисмоний сифатларини табақалаштириш, функсионал ҳолатини яхшилаш ҳамда жисмоний тайёргарлик даражасини оширишга йўналтирилган инновацион машғулот дастурига юклама меъёри, машғулот даражаси, машқни давомийлиги, такрорланиш сони, мусобақа режими ва тикланиш жараёнини аниқловчи (Соғлом болажон) мобил иловасини ишлаб чиқиш ҳисобига ўқувчиларнинг мустақил назарий ва амалий ўзлаштириш имконияти кенгайтирилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг жисмоний тайёргарлигини аниқлаш меъёрлари ҳамда жисмоний сифатларини ривожлантирувчи машқлар классификациясини тартиблаштириш ҳисобига ўқувчиларни табақалаштирилган юқори, ўрта, паст даража кўрсаткичларини ривожлантириш имконияти кенгайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф ўқувчиларининг дарс машғулотларида табақалаштирилган методдан фойдаланиш натижасида олинган илмий натижалар асосида:
бошланғич синф ўқувчиларининг дарс машғулотларида табақалаштириш механизмидан фойдаланиш натижасида ўқувчиларининг ёрдамчи ва маҳсус жисмоний тайёргарлигини мустаҳкамлаш ҳамда функционал базани яратишга йўналтирилган беш босқичли методикаси Фарғона вилояти Қувасой шаҳар 2-сонли ИДУМ, 17-умумтаълим мактаб ҳамда Тошлоқ тумани 40-42 умумтаълим мактабида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 14 сентябр 2023 йил буйруғига асосан 04-02/3-918-сондаги маълумотнома). Натижада бошланғич синф ўқувчиларининг жисмоний ривожланиш кўрсаткичи 12,8 % га, саломатлик, жисмоний тайёргарлик даражаси 18,5 % га ошганлиги аниқланган;
ўқувчиларининг умумий ва маҳсус жисмоний тайёргарлик кўрсаткичларидан келиб чиққан ҳолда жисмоний сифатларга таъсири бўйича учта методик блокка тақсимланган маҳсус машқлар мажмуаси Фарғона вилояти Қувасой шаҳар 2-сонли ИДУМ, 17-умумтаълим мактаб ҳамда Тошлоқ тумани 40-42 умумтаълим мактабида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги 2023 йил 27 сентябрдаги 03-01/04/20/10040-сон маълумотномаси). Натижада бошланғич синф ўқувчиларининг дарсдан бўш вақтларидан унумли фойдаланишга, саломатлик даражаси, морфофункционал ҳолати оширишга, умумий жисмоний тайёргарлик кўрсаткичлари 12,3% га, маҳсус жисмоний тайёргарлик кўрсаткичлари 11,5 % га яхшиланишига эришилган;
бошланғич синф ўқувчиларини функционал ривожлантириш ва ҳар томонлама жисмоний тайёргарлик даражасини ошириш мақсадида “Жисмоний тарбия дарсларида бошланғич синф ўқувчиларининг жисмоний сифатларини ривожлантириш” номли ўқув қўлланмаси умумтаълим мактабида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 6-ноябр 2023-йил 491-сондаги буйруғига асосан 491542 рақамли гувоҳнома). Натижада бошланғич синф ўқувчиларининг чидамлилик сифати 12,3 % га, тезлик-куч сифати 13,2 % га, чаққонлик сифати 14,1 % га, эгилувчанлик сифати 11,9 % га ривожлантиришга эришилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг жисмоний тайёргарлик ҳолатини табақалаштириш  бўйича йиғилган балларни мажмуавий назорат қилиш учун ривожлантирувчи машқлар тизими Фарғона вилояти Қувасой шаҳар 2-сонли ИДУМда амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги 2023-йил 27-сентябрдаги 03-01/04/20/10040-сон маълумотномаси). Натижада турли хил жисмоний тайёргарликка эга бўлган бошланғич синф ўқувчиларнинг саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлашга ёрдам бериб, жисмоний тайёргарлик кўрсаткичи 18,5 % га яхшиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish