Sayt test rejimida ishlamoqda

Палванов Иззат Тўраевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Касбий жавобгарликни мажбурий суғурта қилишни фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солиниши”, 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Yu1055.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Болтаев Мансуржон Сотиволдиевич, юридик фанлар доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши ҳузуридаги Судялар олий мактаби ҳузуридаги PhD.37/27.02.2020.Yu.107.01.
Расмий оппонентлар: Топилдиев Бахромжон Рахимжонович, юридик фанлар доктори, профессор; Аҳрорқулов Анвар Анварович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD).    
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади касбий жавобгарликни мажбурий суғурта қилишни фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солиниши билан боғлиқ илмий-назарий ва амалий муаммоларни аниқлаш ҳамда қонунчиликни такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошқа молиявий таваккалчиликлардан суғурта қилиш – суғурта қилдирувчининг бизнеси узилиб қолиши ёки у томонидан амалга оширилаётган хўжалик фаолияти кўлами камайиши натижасида суғурта қилдирувчи зарар кўрганда амал қилиши асослантирилган;
олдиндан назарда тутилмаган харажатлар натижасида суғурта қилдирувчи зарар кўрганда ҳамда шартномалар тузилиши ва бажарилиши билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш натижасида бошқа нобудгарчиликларга учраганда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғурта турлари мажмуи татбиқ этилиши зарурлиги асослантирилган;
хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус нотариал фаолиятни амалга оширишда нотариуснинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномасини тузиши шартлиги асосланган;
хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномасини тузмасдан ўзининг мажбуриятларини ва нотариал ҳаракатларни амалга оширишга ҳақли эмаслиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган:
бошқа молиявий таваккалчиликлардан суғурта қилиш суғурта қилдирувчининг бизнеси (хўжалик фаолияти) узилиб қолиши ёки суғурта қилдирувчи томонидан амалга оширилаётган бизнес (хўжалик фаолияти) кўлами камайиши натижасида суғурта қилдирувчи зарар кўрганда амалга оширилишига оид таклифи Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 21-февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги ягона низомга 6-илова “Суғурталовчиларнинг (қайта суғурталовчиларнинг) ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш Паспорти”нинг Умумий суғурта соҳасининг 16-классини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ахборот-таҳлил
ва юридик таъминлаш департанментининг 2023-йил 30-майдаги 12-15-16-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий қилиниши бошқа молиявий таваккалчиликлардан суғурта қилиш обектини аниқлаштиришга хизмат қилган;
шартномалар тузилиши ва бажарилиши билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш натижасида суғурта қилдирувчи бошқа нобудгарчиликларга учраганда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғурта турлари мажмуи тўғрисидаги таклифдан Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 21-февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги ягона низомга 6-илова “Суғурталовчиларнинг (қайта суғурталовчиларнинг) ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш Паспорти”нинг Умумий суғурта соҳасининг 16-классини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департанментининг 2023-йил 30-майдаги 12-15-16-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий қилиниши касбий фаолиятни амалга оширишда вужудга келадиган қўшимча харажатлар суғурта билан қоплашнинг ҳуқуқий асосларини белгилаш имкон берган;
хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус нотариал фаолиятни амалга оширишда нотариуснинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномасини тузиши шартлигига оид таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2020-йил 14-январдаги  “Нотариат тизими тубдан ислоҳ қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-602-сон Қонунининг 3-моддаси 20-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Сенати Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2023-йил 23-майдаги 06-13/32-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг касбий жавобгарлиги суғурталаш мажбуриятини аниқлаштиришга замин яратган;
хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномасини тузмасдан ўзининг мажбуриятларини ва нотариал ҳаракатларни амалга оширишга ҳақли эмаслигига оид таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2020-йил 14-январдаги “Нотариат тизими тубдан ислоҳ қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-602-сон Қонунининг 3-моддаси 20-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Сенати Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2023-йил 23-майдаги 06-13/32-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий қилиниши касбий фаолиятни суғурта қилиш шартномаси тузмасдан нотариуслар фаолият юритиш мумкин эмаслигининг ҳуқуқий асослари яратишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish