Аширова Ольга Александровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қишлоқ сув таъминоти мажмуаларида сув ташиш ва тарқатиш тизимлари ҳисоб усулларини такомиллаштириш», 06.01.02–Мелиорация ва суғорма деҳқончилик, 05.09.04–Сув таъминоти. Канализация. Сув ҳавзаларини муҳофазаловчи қурилиш тизимлари ихтисосликлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/T.553.
Илмий раҳбар: Салохиддинов Абдулхаким Темирхўжаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSc.27.06.2017.T.10.02 илмий кенгаш асосида бир марталик ИК.
Расмий оппонентлар: Мурадов Рустам Анварович, техника фанлари доктори, профессор; Бўриев Эшмурод Саттарович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: “UZGIP” МЧЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қувурлардаги сувнинг кўпрежимли оқими ва ноаниқликлар шароитларида қишлоқ сув таъминоти мажмуаларидаги сув ташиш ва тарқатиш тизимларининг ҳисоб усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қишлоқ сув таъминоти мажмуаларида сув ташиш ва тарқатиш тизимларини ҳисоблаш усули, қувурлардаги сувнинг кўпрежимли оқими ва сув таъминоти тизимлари параметрлари, ишончлилиги ва истеъмолчиларни сувга бўлган талабларини таъминлашдаги функционал боғлиқликларни инобатга олган ҳолда такомиллаштирилган;
қишлоқ аҳоли пунктлари сув таъминоти тизимларидаги сув ташиш ва тарқатиш жараёнини ифодаловчи математик модели яратилган;
сув таъминоти мажмуаларида сув ташиш ва тарқатиш тизимларини ҳисоблаш усули янги иш шароитлари ҳамда модернизациялаш талабларини инобатга олган ҳолда, сув таъминоти тизимларидаги сув ташиш ва тарқатиш жараёнини ифодаловчи математик модел асосида такомиллаштирилган;
ишлаб турган қишлоқ сув таъминоти мажмуаларида сув ташиш ва тарқатиш тизимларининг рационал ривожлантириш ва қайта тиклашни ҳисоблаш усули сув таъминоти тизимлари иш жараёнини ўзгаришига янги уланган тармоқларнинг таъсирларини инобатга олган ҳолда такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қишлоқ сув таъминоти мажмуаларидаги сув ташиш ва тарқатиш тизимларини ҳисоб усулларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
қишлоқ сув таъминоти мажмуаларидаги сув ташиш ва тарқатиш тизимларини ҳисоблашнинг такомиллаштирилган усули “Хоразм қурилиш лойиҳа” лойиҳалаш корхонасида Хоразм вилояти Хонка тумани «Олтин соҳил», «Мадир», «Навхоз» аҳоли пунктларида сув таъминоти тизими лойиҳасини бажаришда жорий этилган (Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 2017 йил 25 декабрдаги 02-1/04-2245-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижалари сув таъминоти тизимларини ҳисоблаш аниқлигини ошириш билан бирга қишлоқ аҳоли пунктлари сув таъминоти лойиҳалари таннархини ҳамда лойиҳалаш учун кетадиган вақтни камайтириш имконияти яратилган;
қишлоқ сув таъминоти мажмуаларидаги сув ташиш ва тарқатиш тизимларини ҳисоблашнинг такомиллаштирилган усули “Хоразм қурилиш лойиҳа” лойиҳалаш корхонасида Хоразм вилояти Урганч тумани «Чандирқиёт» аҳоли пунктининг сув таъминоти тизими лойиҳасини бажаришда жорий қилинди (Уй-жой коммунал хизмати вазирлигининг 2017 йил 25 декабрдаги 02-1/04-2245-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижалари қишлоқ аҳоли пунктлари сув таъминоти тизимлари лойиҳалари таннархини 10 фоизгача арзонлаштириш ҳамда лойиҳалаш учун кетадиган вақтни 20 фоизгача камайтириш имконини берган;
қишлоқ сув таъминоти мажмуаларида сув ташиш ва тарқатиш тизимларини рационал ривожлантириш ва қайта тиклашни ҳисоблашнинг такомиллаштирилган усули “Хоразм қурилиш лойиҳа” лойиҳалаш корхонасида Хоразм вилояти Хонка тумани «Олтин соҳил», «Мадир», «Навхоз» аҳоли пунктларида сув таъминоти тизими лойиҳасини бажаришда жорий этилган (Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 2017 йил 25 декабрдаги 02-1/04-2245-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижалари қишлоқ сув таъминоти тизимини қайта тиклашни лойиҳалашда фойдаланиш ва унга кетадиган вақтни 20-25 фоизгача камайтириш имконини берган.