Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухторова Нигора Бахрамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Янги селектив сорбентлар, уларни қўллаш шароити ва технологиясини тадқиқи қилиш», 11.00.05 - Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/К479.
Илмий раҳбар: Алиев Боходир Абдуганиевич, техника фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти, DSc.16/30.12.2019.K/T.87.01.
Расмий оппонентлар: Мухамедов Қобилжон Гафурович, техника фанлари доктори, доцент; Файзиев Жаҳонгир Баҳромович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: саноат оқава сувларини тозалаш учун Шофиркон бентонит гилини модификациялаб улар асосидаги сорбентларни қўллаш шароити ва технологиясини ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Шофиркон кони бентонит гилининг кимёвий-минералогик таркиби, физик –кимёвий хоссалари тадқиқ этилиб модификациялаш усуллари ишлаб чиқилган;
модификацияланган Шофиркон кони бентонити асосидаги сорбентлар оқава сувларининг қаттиқлигини 5,8 мг-экв/л дан 1,4 мг-экв/л гача пасайтирганлиги аниқланган;
саноат оқава сувлари таркибидаги хром (III), кобальт (II) ва никель (II) ионларининг модификацияланган бентонит гилларига сорбцияланиш жараёни оқава сувнинг муҳити pH ва pOH қийматига боғлиқлиги аниқланган;
модификацияланган Шофиркон кони бентонит гилининг адсорбентлари қайта тикланиш жараёнининг термодинамикаси илмий асосланган;
модификацияланган Шофиркон кони бентонит гили ёрдамида корхона оқова сувларини тозалаш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Янги селектив сорбентлар, уларни қўллаш шароити ва технологиясини тадқиқ қилиш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
Шофиркон кони бентонит гили асосида олинган сорбентлар “PLOM FURNITUR LUX” МЧЖ корхонасида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлигининг 2023 йил 19 апрелдаги 03-01/21-417-сон маълумотномаси). Натижада, саноат оқава сувларнинг деминераллаштириш имконини берган;
модификацияланган Шофиркон кони бентонит гили асосида олинган сорбентлар, “BEST METALL LIDS” МЧЖ корхонасида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлигининг 2023 йил 19 апрелдаги 03-01/21-417-сон маълумотномаси). Натижада, артезиан сувларнинг умумий қаттиқлигини 6,2 мг-экв/л дан 1,6 мг-экв/л гача камайтириш орқали саноатда қўлланилувчи тоза ичимлик сувини тежаш имконни берган;

Yangiliklarga obuna bo‘lish