Sayt test rejimida ishlamoqda

Сайдуллаев Абдухалим Абдусалим ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Карбамид ва олтингугурт тутган моддалар асосида мураккаб ўғитлар олиш технологияси», 02.00.13 - Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/T3581.
Илмий раҳбар: Усанбаев Нажимуддин Халмурзаевич, техника фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/05.05.2023. K/T.35.02.
Расмий оппонентлар: Эркаев Актам Улашович, техника фанлари доктори, профессор; Умиров Фарход Эргашевич, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади суюқланма холатдаги олтингугурт ва карбамиддан  элементар олтингугурт тутган донадорланган карбамид, карбамид суюқланмасига СА ёки ФГ қўшиш асосида ўзаро мутоносиб азот ва олтингугурт тутган сульфатланган карбамид, карбамид, олтингугурт ва ФУ асосида мураккаб азот-фосфор-олтингугуртли ўғитлар олиш технологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
карбамид ва олтингугурт суюқланмалари орасидаги икки фаза сирт юза таранглигига  бентонит таъсир этиши ва суюқланма холатдаги олтингугурт ва карбамид суюқланмасидан бир хил аралашган масса олиш аниқланган;   
бир хил аралашган масса олиш мумкин бўлган карбамид : бентонит : олтингугурт 100 : (1 - 7) : (1 - 15) мақбул масса нисбатлар ўрнатилди, бунда олинган доналарнинг мустаҳкамлиги олтингугурт қўшилмаган карбамид билан солиштирганда 1,5-2 баробарга ортиши, доналарнинг ёпишқоқлиги эса 2-3 баробарга камайиши аниқланган;
олтингугуртли донадор карбамид олиш жараёнида карбамид суюқланмаси таркибидаги эркин аммиакни олтингугурт таркибидаги эркин сульфат кислотага ва бентонитга боғланиши хисобига тайёр маҳсулотдан аммиакнинг атмосферага чиқишини тўхтатиш имконияти асосланган;
суюқланма холатдаги олтингугурт ва карбамид суюқланмасидан олинган элементар олтингугурт тутган донадорланган карбамидни, карбамид суюқланмасига СА ёки ФГ қўшиш асосида олинган ўзаро мутоносиб азот ва олтингугурт тутган сульфатланган донадор карбамидни асосий кимёвий, физик-кимёвий ва технологик тавсифлари аниқланган;
карбамид суюқланмасига элементар олтингугурт ва фосфорит уни қўшиш асосида олинган NPS ўғитлар қўлланилган тупроқларда фосфор ва олтингугуртни харакатчан шаклларини ортиши асосланган; 
олтингугурт, карбамид суюқланмаси ва СА асосида олтингугуртли донадор карбамид ва сульфатланган карбамид олишни мақбул таркиби ишлаб чиқилган;
донадор элементар олтингугуртли карбамид ва сульфатланган карбамид олишнинг технологиялари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Олтингугуртли донадор карбамид, сульфатланган карбамид ва азот, фосфор ва олтингугурт тутган мураккаб ўғитлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
олтингугуртли донадор карбамид ишлаб чиқариш технологияси «Электрокимёзавод» АЖ-ҚКнинг “2024-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган. (“Электрокимёзавод” АЖ-ҚКнинг 2023 йил 14 декабрдаги 168-сон маълумотномаси). Натижада, карбамиднинг агрокимёвий самарадорлигини сезиларли даражада оширишини ва карбамид ишлаб чиқариш жараёнида аммиакнинг атмосферага чиқишини камайтириш имконини берган;
карбамид суюқланмасига СА қўшиш асосида сульфатланган карбамид ишлаб чиқариш технологияси «Электрокимёзавод» АЖ-ҚКнинг “2024-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Электрокимёзавод” АЖ-ҚКнинг 2023 йил 14 декабрдаги 168-сон маълумотномаси). Натижада, юқори самарали азотли, олтингугуртли минерал ўғитлар олиш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish