Sayt test rejimida ishlamoqda

Танирбергенов Куатбай Жолдасбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Устюрт платоси Қорақалпоқ қисми кемирувчилар популяцияси сон динамикаси ва биологик хилма-хиллиги мониторинги», 03.00.10 – Экология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/B565.
Илмий раҳбар: Утемуратова Гулширин Нажиматдиновна, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ҳодим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc.02/30.04.2021.B.79.01.
Расмий оппонентлар: Аметов Якуб Идрисович, биология фанлари доктори, профессор; Турабоев Акмал Нормуминович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Хоразм Маъмун академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Устюрт платоси Қорақалпоқ қисми кемирувчилар популяцияси сон динамикаси ва биологик хилма-хиллиги мониторингидан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
биринчи марта Устюрт платоси Қорақалпоқ қисми кемирувчилар популяцияси сон динамикаси, ҳудудий тарқалиши ва миграция фаоллигининг демографик тузилишидаги мавсумий ўзгаришлари аниқланган;
Устюрт платоси Қорақалпоқ қисми кемирувчилар популяцияларинг биологик хилма-хиллигининг сўнги 30-40 йил ичидаги мониторинги қайта ишланган;
Устюрт платоси Қорақалпоқ қисмида тарқалган кемирувчилар турларининг сони ва популяция тузилиши динамикасини шакллантиришда биринши марта яшаш жойларидаги экологик омилларнинг таъсири аниқланган;
репродуктив даврда яшаш жойларининг ҳар хиллиги шароитида кемрувчилар сони динамикаси ва озуқа ресурсларининг ўзгариши ўртасидаги ўзаро боғлиқлик кўрсаткичлари аниқланган;
майда сутемизувчилар озиқланиш ҳолатига боғлиқ уларни организмидаги ҳар хил токсик элементларни тўпланиш даражалари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Устюрт платоси Қорақалпоқ қисми кемирувчилар популяцияси сон динамикаси ва биологик хилма-хиллиги мониторинги  буйича олинган натижалар асосида:
Устюрт платоси ҳудудида кемирувчи турларининг хилма-хиллигини, сон динамикаси, тарқалишини мониторинг қилиш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг амалиётига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2022 йил 4 ноябрдаги 02-01/18-2-2312 сон маълумотномаси). Натижада, кемирувчилар биологик хилма-хиллигига антропоген омиллар таъсири остида кемирувчилар сонининг ўзгаришини прогноз қилиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш имконини берган;
Устюрт платосида яшовчи кемирувчилар сонининг динамикаси ва популяциясининг тузилишига антропоген омилларнинг таъсирини экологик баҳолаш бўйича ишлаб чиқилган чора - тадбирлар Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги қўмитаси фаолиятига жорий этилган (Қорақалпог ъистон Республикаси ўрмон хўжалиги қўмитасининг 2022 йил 30 декабрдаги 2-789 сон маълумотномаси). Натижада, чўл экотизимларининг барқарорлиги ва Оролбўйи ҳудудида экотуризмни ривожлантириш мақсадида биологик мониторинг ва биологик хилма-хилликни сақлашнинг назарий асосларини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish