Sayt test rejimida ishlamoqda

Таджиева Гулмира Абдувалиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Мингбулоқ ва Кўкдумалоқ конларининг асфальт-қатрон-парафинли нефтлари учун эритувчилар таркибини ишлаб чиқиш», 02.00.08 - Нефт ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Т4085.
Илмий раҳбар: Бадриддинова Фарида Махаматдиновна, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSс.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Фозилов Садриддин Файзуллаевич, тeхника фанлари доктори, профeссор; Юсупов Фарҳод Махкамович, тeхника фанлари доктори, профeссор.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий нефт конларида асфальт-қатрон-парафинли қуйқаларни парчалаш учун иккиламчи гексан асосидаги углеводородли эритувчиларнинг самарадорлигини баҳолаш ва ишлаб чиқариш технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нормал тузилишли C12 - C20 углeводородлар фракцияси - фойдаланилган иккиламчи суюқ гeксан ва ТАР маҳсулот аралашмасидан асфальт-қатрон-парафин эритувчисининг мақбул шароитлари аниқланган;
эритувчилар самарадорлиги асосий эритувчи, иккиламчи гексан ва сирт фаол модда иборат  бўлган углеводородли эритувчиларнинг диспергирлаш, эритиш ва ювиш фаоллиги исботланган;
детергент-диспергирлаш хоссасига эга бўлган Нeонол АФ-9-10 ноиноген сирт-фаол модданинг мақбул концентрацияси (1,5 - 2,0 %)да эритувчининг ювиш ва дисперглаш қобилиятлари кескин ошиши аниқланиб, АҚПҚ ёриқларга кириши, заррачалар ёпишиб ва ғовакларнинг тўлиб қолишини камайтириши  билан асосланган;
СФМ + Ar-TAR + ГФУ + КФУ композицион эритувчиларнинг 1,0 % масс.дан юқори концентрацияларида асфальт-қатрон-парафин қуйқа сиртига адсорбцияланиши аниқланиб, статик шароитда ҳосил бўладиган полимолекуляр қатлам эритувчи молекулаларининг асфальт-қатрон-парафин қуйқа ичига сингиши учун тўсқинлик қилиши, эритувчилар ювиш фаоллигини пасайтириши исботланган;
нефт конларида асфальт-қатрон-парафинли қуйқаларни парчалаш учун иккиламчи гексан асосидаги углеводородли эритувчиларнинг самарадорлиги исботланиб, эритувчилар ишлаб чиқариш технологияси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Нефт конларида асфальт-қатрон-парафинли қуйқаларни парчалаш учун иккиламчи гексан асосидаги углеводородли эритувчиларнинг самарадорлигини аниқлаш ва эритувчилар ишлаб чиқариш технологиясини яратиш бўйича олинган натижалар асосида:
гексанли концентрат, ноионоген сирт фаол модда ва ароматик углеводородлар аралашмаси асфальт-қатрон-парафинли қуйқаларни парчалаш фойдаланиш технологияси Фарғона нефтни қайта ишлаш корхонасининг «2023-2025-йиллардаги амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Саноат энергетика гуруҳи» МЧЖ ХКнинг 2022 йил 6 октябрдаги DD-004/1239-сон маълумотномаси). Натижада, эскирган нефт қудуқларидан нефт қазиб чиқариш самарадорлигини ошириш имконини берган;
гексанли концентрат, ноионоген сирт-фаол модда ва ароматик углеводородлар аралашмасидан иборат эритувчи таркиби нефт қудуқлари қурилмаларини ювиш ва диспергирлашда фойдаланиш учун Фарғона нефтни қайта ишлаш корхонасининг «2023-2025-йиллардаги амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Саноат энергетика гуруҳи» МЧЖ ХКнинг 2022 йил 6 октябрдаги DD-004/1239-сон маълумотномаси). Натижада, нефт қазиб чиқариш ва қайта ишлаш корхоналари қурилмаларини узоқ муддат узлуксиз ишлашини таъминлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish