Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирҳалилова Гулноза Илҳомжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Жамоат хавфсизлигини давлат-хусусий шериклик асосида таъминлаш истиқболлари”, 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Yu686.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Имомов Нурилло Файзуллаевич, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши ҳузуридаги Судялар олий мактаби ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.37/27.02.2020.Yu.107.01
Расмий оппонентлар: Насриев Илҳом Исмоилович, юридик фанлар доктори, профессор; Худойбергенов Беҳзод Бахтиёрович, юридик фанлари бўйича фалсафа  доктори (PhD).    
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
 Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади жамоат хавфсизлигини ДХШ (давлат-хусусий шериклик) асосида таъминлаш истиқболлари билан боғлиқ илмий-назарий ва амалий муаммоларни аниқлаш ҳамда қонунчиликни такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фойдаланганлик учун тўлов – товарларни (ишларни, хизматларни) истеъмол қилувчилардан ДХШ тўғрисидаги битимга мувофиқ ДХШ лойиҳасини амалга ошириш доирасида хусусий шерик томонидан йиғиб олинадиган тўловларни аниқлаштириш зарурлиги асослантирилган;
давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг консепсияси тасдиқланган тақдирда, потенсиал давлат шериги давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг консепсиясини ҳамда бошқа талабгорларга давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг амалга оширилишидан манфаатдорлиги тўғрисида маълум қилиш таклифини ўзининг расмий веб-сайтида, ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтида ва бошқа махсус веб-сайтларда беш календар куни ичида эълон қилиниши кераклиги асосланган;
давлат шериги ДХШ тўғрисидаги битимни тузиш ҳуқуқи учун тендер ўтказишни тартибга солувчи тендер ҳужжатлари ва ДХШ тўғрисидаги битим лойиҳасини тайёрланиши ва лойиҳанинг умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган тақдирда, келишиш учун ваколатли давлат органига тақдим этилиши асослантирилган;
Ички ишлар вазирлиги тизимида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасига давлат-хусусий шериклик асосида хусусий секторни жалб этишда намунавий шартнома шаклидан фойдаланган ҳолда давлат ва хусусий бизнес ўртасидаги шартномавий муносабатларни тартибга солишга асос бо'лувчи қонунчилик амалиётини такомиллаштириш зарурати асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалардан қуйидагиларда фойдаланилган:
фойдаланганлик учун тўлов –  товарларни (ишларни, хизматларни) истеъмол қилувчилардан ДХШ тўғрисидаги битимга мувофиқ ДХШ лойиҳасини амалга ошириш доирасида хусусий шерик томонидан йиғиб олинадиган тўловларни аниқлаштириш ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 26-апрелда “Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 259-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 1-боб, 3-банд 7-хатбошида ўз аксини топган  (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2023-йил 14-апрелдаги 122011-сон далолатномаси). Ушбу таклиф ДХШ лойиҳасини амалга ошириш доирасида хусусий шерик томонидан йиғиб олинадиган тўловларни аниқлаштиришга хизмат қилган;
давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг консепсияси тасдиқланган тақдирда, потенсиал давлат шериги давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг консепсиясини ҳамда бошқа талабгорларга давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг амалга оширилишидан манфаатдорлиги тўғрисида маълум қилиш таклифини ўзининг расмий веб-сайтида, ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтида ва бошқа махсус веб-сайтларда беш календар кун ичида эълон қилиниши ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 26-апрелда “Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 259-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 2-боб, 4-бандида ўз аксини топган  (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2023-йил 14-апрелдаги 122011-сон далолатномаси). Мазкур таклиф асосида давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг консепсиясини давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширувчи манфаатдорлар ўзининг расмий веб-сайтида беш календар куни ичида эълон қилиш тартиби жорий қилинишига хизмат қилган;
давлат шериги ДХШ тўғрисидаги битимни тузиш ҳуқуқи учун тендер ўтказишни тартибга солувчи тендер ҳужжатлари ва ДХШ тўғрисидаги битим лойиҳасини тайёрланиши ва лойиҳанинг умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган тақдирда, келишиш учун ваколатли давлат органига тақдим этилиши ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 26-апрелда “Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 259-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 3-боб, 7-бандида ўз аксини топган  (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2023-йил 14-апрелдаги 122011-сон далолатномаси). Давлат шериги ДХШ тўғрисидаги битимни тузиш ҳуқуқи учун тендер ўтказишни тартибга солувчи тендер ҳужжатлари ва ДХШ тўғрисидаги битим лойиҳасини тайёрланиши ва лойиҳанинг умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган тақдирда, келишиш учун ваколатли давлат органига тақдим этилиш тартиби жорий қилинишига хизмат қилган;
ички ишлар вазирлиги тизимида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасига давлат-хусусий шериклик асосида хусусий секторни жалб этишга доир қонунчилик амалиётини такомиллаштириш хақидаги таклифлар ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан норма ижодкорлигида инобатга олинди (ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг 2023-йил 27-декабрдаги 1-сон далолатномаси). Ушбу таклиф Ички ишлар вазирлиги тизимида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасига давлат-хусусий шериклик асосида хусусий секторни жалб этишга доир қонунчилик амалиётини такомиллаштириш хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish