Юсупов Валижон Рустамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Электромагнит майдонларнинг табиий ва техноген жараёнлар билан боғлиқ вариациялари», 04.00.06–Геофизика. Фойдали қазилмаларни қидиришнинг геофизик усуллари (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/GM14.
Илмий раҳбар: Абдуллабеков Кахарбай Насирбекович,физика-математика фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Сейсмология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Минерал ресурслар институти, Геология ва геофизика институти, Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти, Сейсмология институти, Ўзбекистон Миллий университети ва Тошкент давлат техника университети, DSc.27.06.2017.GM.40.01.
Расмий оппонентлар: Хамидов Лутфилла Абдуллаевич, физика-математика фанлари доктори; Юсупов Рустам Юнусович, геология-минералогия фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: электромагнит майдонларнинг табиий ва техноген жараёнлар билан боғлиқ вариацияларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
зилзилаларнинг магнитуда бўйича намоён бўлиши глобал, регионал ва локал геотектоник структуралар ўлчамларининг катталиклари билан боғлиқлик даражаси баҳоланган;
импульс электромагнит майдонининг ўртача суткалик, ойлик ва йиллик ўзгаришлари ҳамда зилзилалар билан боғлиқ аномалиялари аниқланган;
Марказий Осиёда жойлашган геомагнит расадхоналарда ва Ўзбекистондаги стационар станцияларда ер магнит майдонининг асрий ўзгаришларининг бир хиллиги аниқланган;
магнит майдонининг Полторацк ер ости газ сақлагичи, Чорбоғ сув омборидаги эксплуатация режими ҳамда тоғ жинслари электр қаршилигининг турли сейсмогеодинамик жараёнлар билан боғлиқ аномал ўзгаришлари аниқланган;
Чорбоғ сув омбори ҳудудида кузатилган магнит майдон аномалиялари сувнинг эксплуатация режими билан бирга полигон атрофида рўй берган зилзилалар билан ҳам боғлиқлиги исботланган;
электромагнит майдонларининг техноген жараёнлар ва зилзилалар билан боғлиқ узоқ, ўрта ва қисқа муддатли аномал вариациялари зилзилалар тайёрланишининг моделларига мос равишда намоён бўлиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистоннинг сейсмик фаол зоналарида электрометрик ва магнитометрик аномалиялар кўрсаткичларидаги қонуниятларни аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
импульс электромагнит майдонининг аниқланган ўртача суткалик, ойлик ва йиллик ўзгаришлари ҳамда зилзилалар билан боғлиқ аномалиялари Фавқулодда вазиятлар вазирлиги амалиётида жорий қилинган (Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2018 йил 12 июндаги 4/4/15-1678-сон маълумотномаси). Натижада республика ҳудудида 2013-2017 йилларда содир бўлган қатор кучли (Туябуғиз, Маржонбулоқ, Тошкент, Чортоқ) зилзилаларини қисқа муддатли даракчиларини аниқлаш имконини берган;
Ўзбекистон ва қўшни давлатлар магнит расадхоналарида таққослаш асосида аниқланган магнит майдони вариациялари Фавқулодда вазиятлар вазирлиги амалиётида жорий қилинган (Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2018 йил 12 июндаги 4/4/15-1678-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон ҳудуди сейсмик фаоллигини мониторинг қилиш имконини берган;
Чорбоғ сув омбори ҳудудида олиб борилган кузатувлар асосида магнит майдони (қисқа, ўрта, узоқ муддатли), сувнинг ҳажми ва зилзилалар ўртасидаги аниқланган боғлиқлик Фавқулодда вазиятлар вазирлиги амалиётида жорий қилинган (Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2018 йил 12 июндаги 4/4/15-1678-сон маълумотномаси). Натижада ушбу ҳудудда турли магнитудали зилзила даракчилари билан боғлиқ аномалияларни аниқлаш имконини берган;
электромагнит майдонларининг аниқланган техноген жараёнлар ва зилзилалар билан боғлиқ аномал вариациялари зилзилалар тайёрланиш жараёнларининг моделларига мослиги Фавқулодда вазиятлар вазирлиги амалиётида жорий қилинган (Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2018 йил 12 июндаги 4/4/15-1678-сон маълумотномаси). Натижада олинган прогноз, мониторинг, зилзилалар тайёрланишининг модели маълумотлари Фуқаро муҳофазаси институтининг республика бўйича тингловчилари ва илмий ходимларининг билим ва малакасини оширишга хизмат қилган.