Sayt test rejimida ishlamoqda

Пўлатов Алишер Рамазанович
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Криптовалюта ва токенлар айланмасини ҳуқуқий тартибга солиниши” 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Yu287. 
Илмий раҳбар: Рустамбеков Исломбек Рустамбекович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01. 
Расмий оппонентлар: Мусаев Бекзод Турсунбоевич, юридик фанлар доктори, профессор; Якубова Ирода Баҳрамовна, юридик фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда криптовалюта ва токенлар айланмаси соҳасидаги муносабатларни тартибга солишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ва уни қўллаш амалиёти самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
амалга оширилиши учун лицензияларни олиш талаб қилинадиган фаолият турлари рўйхатига крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятнинг киритилиши ҳамда ушбу фаолият учун лицензия жорий қилиш зарурлиги асосланган;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида таъминланмаган ва барқарор токенларни резидентлар томонидан ҳамда крипто-депозитарий томонидан чиқаришни рўйхатдан ўтказиш тақиқланиши зарурлиги асосланган;
эмитент томонидан рухсат бериш токени, чипта токени, ваучер-токени, бошқарув токени каби утилитар токенлар чиқарилиши мумкинлиги, шунингдек инвестицион токенлар уларнинг эгасига асосий қарз, даврий фоизлар ва (ёки) эмитент даромадининг бир қисмини олиш ҳуқуқини бериши асослаган;
крипто-активлар эгаси ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари таъминланиши зарурлиги, крипто-активларни сотиш, ўтказиш ва айирбошлаш ҳуқуқлари асосий ҳуқуқлар деб эътироф этилиши асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Криптовалюта ва токенлар айланмасини ҳуқуқий тартибга солиниши бўйича олинган илмий натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган: 
амалга оширилиши учун лицензияларни олиш талаб қилинадиган фаолият турлари рўйхатига крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун лицензия жорий қилиш зарурлиги ҳақидаги таклиф 2021 йил 14 июлдаги Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги ЎРҚ-701-сон Қонунининг биринчи иловаси еттинчи бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2023 йил 22 августдаги 53-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни қабул қилиниши Ўзбекистонда крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун лицензия жорий қилишга хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида барқарор токенларни резидентлар томонидан чиқариш ва крипто-депозитарий томонидан чиқаришни рўйхатдан ўтказиш тақиқланиши зарурлиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2022-йил 24-ноябрдаги 61-сон буйруғи (рўйхат рақами 3397) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан крипто-активларни чиқариш, чиқаришни рўйхатдан ўтказиш ва муомалага киритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2023 йил 18 августдаги 9/11/5/4125-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни қабул қилиниши Ўзбекистонда барқарор токен билан муаомала қилиш тартибини белгилашга хизмат қилган;
эмитент томонидан рухсат бериш токени, чипта токени каби утилитар токенлар чиқарилиши мумкинлиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2022-йил 24-ноябрдаги 61-сон буйруғи (рўйхат рақами 3397) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан крипто-активларни чиқариш, чиқаришни рўйхатдан ўтказиш ва муомалага киритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 24-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2023 йил 18 августдаги 9/11/5/4125-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни қабул қилиниши Ўзбекистонда рухсат бериш токени, чипта токенининг ҳуқуқий мақомини белгилашга хизмат қилган;
крипто-активлар эгаси крипто-активларни, агар шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, сотиш, ўтказиш ва (ёки) айирбошлаш ҳуқуқига эга эканлиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2022-йил 24-ноябрдаги 61-сон буйруғи (рўйхат рақами 3397) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан крипто-активларни чиқариш, чиқаришни рўйхатдан ўтказиш ва муомалага киритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 31-банди иккинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2023 йил 18 августдаги 9/11/5/4125-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни қабул қилиниши Ўзбекистонда крипто-активлар эгасининг ҳуқуқий мақомини белгилашга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish