Sayt test rejimida ishlamoqda

Холиков Фарход Уктамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Маъмурий преюдицияли жиноятларни квалификация қилиш масалалари”, 12.00.08-Жиноят ҳуқуқи. Жиноят-ижроия ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Yu1179. 
Илмий раҳбар: Ўразалиев Мурод Қораевич, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/13.05.2020.Yu.22.03.
Расмий оппонентлар: Рустам Кабулов, юридик фанлар доктори, профессор; Тошпулатов Акром Икромович, юридик фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади жиноят ҳуқуқида маъмурий преюдиция масалалари ва маъмурий преюдицияли жиноят таркибларини квалификация қилиш бўйича муаммоларни бартараф этиш юзасидан аниқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Жиноят қонунига маъмурий преюдицияли оид жиноятларни квалификация қилишга оид махсус норманинг киритилиши лозимлиги асосланган;
мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф қилишда ифодаланган мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари улар учун қўлланилган маъмурий жазо ижроси тугаган кундан эʼтиборан, башарти маъмурий жазо ижро этилмаган бўлса ушбу жазони ижро этиш муддати тугаган кундан эʼтиборан бир йил давомида содир этилган бўлса, қилмиш ЖК 1921-моддаси билан квалификация қилиниши лозимлиги асосланган;
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга бўлган болани ота, она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс ёхуд ҳамроҳлик қилувчи шахс томонидан чет давлат ҳудудида назорациз қолдиришда ифодаланадиган хатти-ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши лозимлиги асосланган;
валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда анча миқдордан кам миқдорда олганлик ёки ўтказганлик учун маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор чиқарилган пайтдан бошлаб бир йил мобайнида такроран содир этилганда қилмиш ЖК 177-моддаси биринчи қисми билан квалификация қилиниши лозимлиги асосланган;
ЖК 122-моддасининг 1-қисми билан жиноий жавобгарликка тортилган шахс судланганлик ҳолати тугамасдан туриб, икки ойдан ортиқ муддат мобайнида вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқациз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товласа, унинг қилмиши ЖК 122-моддаси 2-қисми билан квалификация қилинишида шахсни маъмурий жавобгарликка тортилган-тортилмаганлиги аҳамият касб этмаслиги лозимлиги асосланган;
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. Маъмурий преюдицияли жиноятларни квалификация қилиш масалалари 
мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф қилишда ифодаланган мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари улар учун қўлланилган маъмурий жазо ижроси тугаган кундан эʼтиборан, башарти маъмурий жазо ижро этилмаган бўлса ушбу жазони ижро этиш муддати тугаган кундан эʼтиборан бир йил давомида содир этилган бўлса, қилмиш ЖК 1921-моддаси билан квалификация қилиниши лозимлиги тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022-йил 14-майдаги 9-сонли қарорининг 7-банди иккинчи хатбошисида акс этган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши қилмишни ЖК 1921-моддаси билан квалификация қилишда маъмурий жазони ижро этиш муддатининг қай йўсинда инобатга олинишини аниқлаштиришга хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга бўлган болани ота, она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс ёхуд ҳамроҳлик қилувчи шахс томонидан чет давлат ҳудудида назорациз қолдиришда ифодаланадиган хатти-ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши лозимлиги тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 1221-моддасининг биринчи қисмида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга бўлган болани ота, она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс ёхуд ҳамроҳлик қилувчи шахс томонидан чет давлат ҳудудида назорациз қолдиришда ифодаланадиган хатти-ҳаракат учун дастлаб маъмурий жавобгарлик белгиланишига хизмат қилган;
валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда анча миқдордан кам миқдорда олганлик ёки ўтказганлик учун маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор чиқарилган пайтдан бошлаб бир йил мобайнида такроран содир этилганда қилмиш ЖК 177-моддаси биринчи қисми билан квалификация қилиниши лозимлиги тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022-йил 14-майдаги 9-сонли қарорининг 7-банди иккинчи хатбошисида акс этган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2024-йил 11-январдаги 01-09-24-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда анча миқдордан кам миқдорда олганлик ёки ўтказганлик учун маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор чиқарилган пайтдан бошлаб бир йил мобайнида такроран содир этилганда қилмиш ЖК 177-моддаси биринчи қисми билан квалификация қилиниши лозимлиги тўғрисидаги тушунтириш билан тўлдиришга хизмат қилган;
ЖК 122-моддасининг 1-қисми билан жиноий жавобгарликка тортилган шахс судланганлик ҳолати тугамасдан туриб, икки ойдан ортиқ муддат мобайнида вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқациз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товласа, унинг қилмиши ЖК 122-моддаси 2-қисми билан квалификация қилинишида шахсни маъмурий жавобгарликка тортилган-тортилмаганлиги аҳамият касб этмаслиги лозимлиги тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023-йил 23-ноябрдаги 31-сонли қарорининг 14-банди бешинчи ва олтинчи хатбошисида акс этган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2024-йил 11-январдаги 01-09-24-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши ЖК 122-моддасининг 1-қисми билан жиноий жавобгарликка тортилган шахс судланганлик ҳолати тугамасдан туриб, икки ойдан ортиқ муддат мобайнида вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқациз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товласа, унинг қилмиши ЖК 122-моддаси 2-қисми билан квалификация қилинишида шахсни маъмурий жавобгарликка тортилган-тортилмаганлиги аҳамият касб этмаслиги лозимлиги тўғрисидаги тушунтириш билан тўлдиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish