Абдуллаева Севара Солижановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сут йўналишидаги қорамолчилик тармоғини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари», 08.00.04–Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Iqt200.
Илмий раҳбар: Хушматов Норқул Садуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ва Тошкент давлат аграр университети, DSc.27.06.2017.I.10.03.
Расмий оппонентлар: Қодиров Абдурашид Маджидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;Дусмуратов Ганибай Давлетбаевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнингмақсади: сут йўналишидаги қорамолчилик тармоғини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари бўйича илмий асосланган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сут йўналишидаги қорамолчилик тармоғи ривожланишига омиллар таъсири ҳамда маҳсулот етиштириш билан боғлиқ бевосита ва билвосита хусусиятлар асосланган ҳолда истеъмолчиларга “экологик сут” етказиб бериш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилган;
сут-товар йўналишидаги чорвачилик хўжаликларида замонавий, ресурстежамкор технологияларни қўллаш асосида қорамолларни парваришлашнинг моддий ва меҳнат ресурслари меъёрлари бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган;
фермер ва деҳқон хўжаликлари фаолияти шароитида тармоқда хусусий субъектларни ташкил қилиш асосида хизматлар кўрсатиш тизимини такомиллаштириш йўналишлари асосланган;
деҳқон ва фермер хўжаликларида етиштирилган сут маҳсулотларини истеъмолчига етказиб беришда улгуржи бозорларни ривожлантириш асосида сут маҳсулотларини сотиш тизимини такомиллаштириш бўйича тавсиялар тайёрланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сут йўналишидаги қорамолчилик тармоғини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари бўйича олинган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
сут йўналишидаги қорамолчилик тармоғи ривожланишига таъсир этувчи омиллар, уларнинг таъсир қилиш механизми ва сут етиштирувчи муҳим хусусиятлардан фойдаланиш, истеъмолчиларга экологик сут етказиб беришни таъминловчи тизим фаолиятини йўлга қўйиш бўйича илмий тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг тегишли корхона ва ташкилотлари фаолиятига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 14 мартдаги 011/09-477-сон маълумотнома). Мазкур тавсияларни амалиётга жорий этилиши натижасида деҳқон ва фермер хўжаликларида сут ишлаб чиқариш самарадорлигини 10-15 фоизга оширишга эришилган;
сут-товар йўналишидаги чорвачилик хўжаликларида қорамолларни парваришлашнинг замонавий, ресурстежамкор техника ва технологияларини қўллаш, маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнини илмий асосда ташкил этиш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг тегишли корхона ва ташкилотлари фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 6 январдаги 03-/15-22-сон ҳамда 2017 йил 16 октябрдаги 07/15-905-сон маълумотномалари). Мазкур таклиф натижасида маҳсулот таннархини 10-15 фоизга камайтиришга эришиш, фермер хўжаликларининг мутахассислар хизматига бўлган талабининг қондирилиши эса 25-30 фоизга ортиши асосланган;
сут қорамолчилиги тармоғига хизматлар кўрсатиш тизимини самарали ташкил қилиш учун муҳим бўлган талаблар шакллантирилгани ҳолда, зооветеринария хизмати кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича таклифлар Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг тегишли корхона ва ташкилотлари фаолиятига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 14 мартдаги 011/09-477-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф натижасида тизимда хизматлар таннархини 20 фоизгача арзонлаштиришга эришилди;
сут маҳсулотлари улгуржи бозорларини ривожлантириш бўйича тайёрланган тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг тегишли корхона ва ташкилотлари фаолиятига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 14 мартдаги 011/09-477-сон маълумотнома). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш деҳқон ва фермер хўжаликларида сут етиштириш рентабеллик даражасини 10 фоизгача ошириши асосланган.