Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамарахмонов Мухаматдин Хомидовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пиримидин ва ферроценнинг айрим ҳосилаларини квант кимёвий ўрганиш ва кимёвий таркибига кўра синфлаш», 02.00.09–Товарлар кимёси (кимё фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/K65.

Илмий раҳбар: Асқаров Иброхим Рахмонович, кимё фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.27.06.2017.K.05.01.

Расмий оппонентлар: Мадихонов Неъматжон, кимё фанлари доктори, профессор; Абдуғаниев Бахтиёр Ёрмухаммадович, кимё фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: пиримидин ва ферроцен айрим ҳосилаларининг электрон тузилиши, кўпёқлама реакцион қобилияти, реакция механизмларини исботлаш ва ферроценнинг айрим биологик фаол ҳосилалари синтезини амалга ошириш ҳамда уларни кимёвий таркиби асосида синфлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор 2-,6-алмашинган пиримидин-4-онларнинг тузилиши, таутомерияси, энергетикаси, электрон тузилиши, кўпёқлама реакцион қобилияти аниқланган;

2-оксо(тиоксо)тиено[2,3-d]пиримидин-4-он ва уларнинг тиенопиримидин халқасига b томондан конденсирланган аналогларининг электрон тузилиши ва метил гуруҳининг нитро гуруҳга ипсо-алмашиниш реакциялари механизмлари исботланган;

ферроценнинг изомер аминофеноллар ва аминобензой кислоталар билан ариллаш реакцияси назарий унуми ва амалий натижалари ўртасидаги ўзаро мослик квант-кимёвий ҳисоблар орқали исботланган;

пара-ферроценилфенол ва 1,1`-бис(4-гидроксифенил)- ферроценларнинг селектив синтез усуллари такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Замонавий квант-кимёвий усулларни қўллаш орқали пиримидин ва ферроцен айрим ҳосилаларини аниқлаш бўйича олинган натижалар асосида:

ароматик табиатли пиримидин ва ферроцен айрим ҳосилаларининг электрон тузилиши, реакцион қобилиятини аниқлашнинг экологик зарарсиз, назарий тезкор услуби божхона амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 11-майдаги 05/16-05154-сон маълумотномаси). Натижада кимёвий реагентлар ва эритувчилар учун сарф этиладиган моддий ҳаражатларни тежаш имконини берган;

ташқи иқтисодий фаолиятда товарлар номенклатураси бўйича айрим пиримидин ҳосилалари учун 2933 59 950 1 код рақами, ферроценнинг гетероароматик ҳосилалари учун 2942 00 000 3 код рақами божхона амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 11-майдаги 05/16-05154-сон маълумотномаси). Натижада ушбу товар кодлари пиримидин ва ферроценнинг айрим биологик фаол бирикмаларини синфлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish