Sayt test rejimida ishlamoqda

Султанова Амина Анваровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ўсмир ўз жонига қасд қилишнинг гендер хусусиятлари», 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Р467.  
Илмий раҳбар: Кадиров Ботир Рахманкулович, психология фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Умаров Бахридин Мингбаевич, психология фанлари доктори, профессор; Қаршибоева Гулноза Абдукаххоровна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.  
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўсмирларда ўз жонига қасд қилиш хатти-ҳаракати учун хавф омилларининг гендер-психологик хусусиятларини очиб бериш орқали унинг хавф даражасини камайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўз жонига қасд қилишга уринган ўсмирларнинг ҳиссий хусусиятлари мотиватсион-эҳтиёж соҳалари ва ҳаётий қадриятлар тизимини трансформасияланиши экзистенсиал ваакумни келтириб чиқарганлиги туфайли хавотир ва депрессив ҳолатни устуворлиги билан боғлиқ равишда намоён бўлиши далиллаган;
ўсмирларда суитсидал хатти-ҳаракатлар хавфи шаклланиши хулқдаги намойишкороналик ва таъсирчанлик мойилликка боғлиқ равишда ҳиссий беқарорлик ва кундалик вазиятларни драматизасия қилиш тенденсиясини кучайиши туфайли юқори даражадаги максимализм орқали гендер идентификатсияланиш жараёнида юзага келиши исботланган;
ўсмирлардаги суисидал уринишларнинг гендер хусусиятлари оила ва шахслараро муносабатлардаги низолар қизларда ўзини паст баҳолаш, хиссий беқарорлик, ўғил болаларда эса фрустасия, аутоагрессия ҳолатини кучайтирганлиги туфайли роллардаги ижтимоий кутувлар ва сосиал пессимизмга идентив тарзда намоён бўлиши аниқланган;
ўсмирларнинг ўз-ўзини руҳий ҳолатини баҳолаш даражаси шахсдаги хавотирланиш ҳисси ва депрессиянинг фрустрасия, агрессия шакллари билан уйғун ҳолда гендер жиҳатдан намоён бўлиши туфайли суисидал хавф омили сифатида устувор ҳарактерга эга эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўсмир ўз жонига қасд қилишнинг гендер хусусиятларини тадқиқ этиш асосида:
ўз жонига қасд қилишга уринган ўсмирларнинг ҳиссий хусусиятлари мотиватсион-эҳтиёж соҳалари ва ҳаётий қадриятлар тизимини трансформасияланиши экзистенсиал ваакумни келтириб чиқарганлиги туфайли хавотир ва депрессив ҳолатни устуворлиги билан боғлиқ равишда намоён бўлиши далиллаган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 4-майдаги ПМ 68-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 11-сентябрдаги ПМ 68-а-сон маълумотномаси). Натижада, ўсмирларда суитсидал хулқ-атвор хавфини шаклланишида мотиватсион-эҳтиёжлар соҳаси ва қадриятлар тизими роли аниқлаш механизмлари ёритиб берилган;
ўсмирларда суитсидал хатти-ҳаракатлар хавфи шаклланиши хулқдаги намойишкороналик ва таъсирчанлик мойилликка боғлиқ равишда ҳиссий беқарорлик ва кундалик вазиятларни драматизасия қилиш тенденсиясини кучайиши туфайли юқори даражадаги максимализм орқали гендер идентификатсияланиш жараёнида юзага келиши исботланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 4-майдаги ПМ 68-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 11-сентябрдаги ПМ 68-а-сон маълумотномаси). Натижада, ўсмирларда суитсидал хулқ-атворнинг хавф омилларидаги гендер фарқларни аниқлаш ва таҳлил қилиш имконияти яратилган;
ўсмирлардаги суисидал уринишларнинг гендер хусусиятлари оила ва шахслараро муносабатлардаги низолар қизларда ўзини паст баҳолаш, хиссий беқарорлик, ўғил болаларда эса фрустасия, аутоагрессия ҳолатини кучайтирганлиги туфайли роллардаги ижтимоий кутувлар ва сосиал пессимизмга идентив тарзда намоён бўлиши аниқланган натижалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 4-майдаги ПМ 68-сон буйруғи билан «Психогигиена» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 11-сентябрдаги ПМ 68-а-сон маълумотномаси). Натижада, ўсмирларнинг суитсидал ахлоқ билан боғлиқ гендер стереотипларни ўзига хос жиҳатларини аниқлаш имкони яратилган;
ўсмирларнинг ўз-ўзини руҳий ҳолатини баҳолаш даражаси шахсдаги хавотирланиш ҳисси ва депрессиянинг фрустрасия, агрессия шакллари билан уйғун ҳолда гендер жиҳатдан намоён бўлиши туфайли суисидал хавф омили сифатида устувор ҳарактерга эга эканлиги далилланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 4-майдаги ПМ 68-сон буйруғи билан «Психогигиена» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 11-сентябрдаги ПМ 68-а-сон маълумотномаси). Натижада, ўсмирлар орасида суитсидал хулқнинг ҳиссий детерминантлар билан боғлиқ ўзига хос жиҳатларини таҳлил қилиш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish