Бабаниязова Наргиза Полатовнанинг
фалсафа доктори (PhD)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қорақалпоғистон Республикаси В1 даражали ўқувчиларни инглиз тили феъл лексикасининг модуль технологияси асосида ўқитиш», 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2017.3.PhD/Ped201.
Илмий раҳбар: Ахмедова Лайлохон Талибжановна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc.27.06.2017.Ped.27.01.
Расмий оппонентлар: Палуанова Халифа Дарибаевна, филология фанлари доктори, доцент; Ирмухамедова Гульчехра Насыровна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистон Республикаси В1 даражали ўқувчиларни инглиз тилининг феъл лексикасини модуль технологияси асосида ўқитишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз-рус-қорақалпоқ тилларида ҳаракат, ҳолат, туйғу, идрок, ифода, тақлид, табиий феълларини В1 даражада таснифлаш орқали феъл лексикаси такомилаштирилган;
инглиз ва қорақалпоқ тилларининг феъллари асосида феъл семантика, парадигматика, синтагматикаларининг оддий, ясама ва қўшма сўзлар бўйича ўхшаш ва таркиб бўйича фарқли хусусиятлари аниқлаштирилган;
олмош, модал феъллар, феъл замонлари, фразеологик бирликлар, ёрдамчи феъллари бўйича инглиз тили феълининг қийинчиликлар типологияси тил ичи ва тиллараро интерферация бўйича ишлаб чиқилган;
В1 даражадаги лисоний-ўқув топшириқлар тизими бўйича инглиз ва қорақалпоқ тиллар феълларини ўқитишнинг модуль технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қорақалпоғистон республикаси В1 даражали ўқувчиларни инглиз тилининг феъл лексикасини модуль технологияси асосида ўқитиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
инглиз-рус-қорақалпоқ тилларида ҳаракат, ҳолат, туйғу, идрок, ифода, тақлид, табиий феъллари В1 даражада таснифлаш орқали такомилаштирилган феъл лексикасидан SUZ-800-13-GR133 рақамли «Обучение английскому языку одарённым детям из малообеспеченных семей» номидаги «Access English Microscholarship Programm» лойиҳасида фойдаланилган (Ӯзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 8 майдаги №89-03-1775-сон маълумотномаси). Натижада “Қорақалпоқ ўқувчиларини инглиз тилидаги феъл лексикасини модуль технологияси асосида ўқитиш” бўйича методик тавсиялар нашр этилган;
инглиз ва қорақалпоқ тилларининг феъллари асосида феъл семантика, парадигматика, синтагматикаларининг аниқлаштирилган оддий, ясама ва қўшма сўзлар бўйича ўхшаш ва таркиб бўйича фарқли хусусиятларидан Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг «Ким эпчилу ким чаққон» ва «Болалар дунёси» каби маърифий дастурларни тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг 2017 йил 17 ноябрдаги 14-06/483-сон маълумотномаси). Натижада таклифларнинг жорий қилиниши инглиз тили феъл лексикаси такомиллашувига хизмат қилган;
лексик, грамматик интерференция асосида лингвистик хусусиятлар бўйича аниқлаштирилган инглиз тили феълининг қийинчиликлар типологиясидан ФА-Ф1-ГОО2 рақамли «Ҳозирги қорақалпоқ тилида функционал сӯз ясалиши» мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоқ бўлимининг 2018 йил 20 февралдаги 036/1-сон маълумотномаси). Натижада B1 даражали ўқувчиларнинг инглиз тилидаги ёзма нутқ компетенциясини шакллантиришга қаратилган «Writing in practice» Part 1. (for intermediate level learners) ўқув қўлланмаси нашр этилган;
В1 даражадаги лисоний-ўқув топшириқлар тизими модулли технология асосида ишлаб чиқилган инглиз ва қорақалпоқ тиллар феъллари ўқитиш методикасидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Маданий-маърифий ва бадиий радиоэфирлар» деб номланган туркум радиоэшиттиришларнинг таҳририяти томонидан тайёрланган «Ўзбекистон» телерадиоканалининг «Бедорлик» радиоэфирида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2018 йилнинг 19 февралидаги O’z/К-1-27-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларининг инглиз тилидаги феъл лексикани ўрганишга “The new English dictionary of verbs (for B1 level learners)” луғати ишлаб чиқилган.