Sayt test rejimida ishlamoqda

Таджиметов Шерзод Абдукаримовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Ўзбекистон Республикаси ИИВ таълим муассасалари тарбиявий тузилмалари фаолиятини ҳуқуқий жиҳатларини такомиллаштириш”, 12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Yu185.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Селиманова Светлана Михайловна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Yu.20.02.
Расмий оппонентлар: Турғунов Ойбек Каримович, юридик фанлар доктори, профессор; Дауменов Бердақ Аймуратович, юридик фанлар номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш Академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ИИВ таълим муассасалари тарбиявий тузилмалари фаолиятини ҳуқуқий жиҳатларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ички ишлар органлари ходимларини тарбиялашнинг асосий усуллари сифатида "Ҳалққа хизмат қилиш" ғоясини сингдириш, шахс ҳуқуқларини таъминлашга ва инсонни ҳурмат қилишга о'ргатиш, касбий мулоқотга киришиш одобини шакллантириш, касбий маданиятни ривожлантириш кабиларни қо'ллаш зарурлиги асослаб берилган;
ички ишлар органларига хизмат қилиш учун танлов амалга оширишда қоълланиладиган номзоднинг ёши, маълумоти, соғлиғи ҳолати мезонлари, янги – ихтиёрийлик, шахсий коърсаткичлари, ишчанлик сифатлари, психологик бардошлилик каби талаблар билан бойитилган;
ИИВ таълим муассасалари тарбиявий тузилмаларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишнинг ҳуқуқий механизмлари талаба (курсант)ларда қатъий ҳаётий позицияни шакллантириш, дунёқарашини мунтазам кенгайтириш, фидойи ва ватанпарвар қилиб тарбиялаш, ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилишни назарда тутувчи тадбирларни киритиш ҳисобига бойитилган;
жамоатчилик институтлари билан самарали ҳамкорлик ИИВ таълим муассасалари тарбиявий тузилмалари маънавий-маърифий ишларни ташкил этишнинг ҳуқуқий механизмини ривожлантириш йоъналиши эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши ИИО бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
ИИО ходимларида хизмат интизоми, ёш ходимларда касбий кўникма ва малакаларни шакллантириш учун маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш ва ўтказишда индивидуал ёндашувни таъминлаш, ходимларнинг фуқаролар билан, шунингдек, ўзаро касбий мулоқоти ҳамда маданияти даражасини ошириш ва профессионал мулоқотга киришиш сифатларини шакллантириш каби  маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш асосларини белгилашга оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2021-йил 21-октябрдаги “Ички ишлар органлари маънавий-маърифий ишлар хизмати фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 400-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишлар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом”нинг 1-бобининг иккинчи параграфи 7-хатбошини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2023-йил 27-октябрдаги 2/2812-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу таклифларнинг амалиётга жорий этилиши ички ишлар органлари ходимлари билан маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш асосларини белгилашга хизмат қилган;
ўн саккиз ёшдан ўттиз ёшгача, жумладан, ўттиз ёшдаги, тегишли маълумотга эга бўлган, ўзининг шахсий ва ишчанлик сифатлари, сўғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ички ишлар органи ходимининг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган Ўзбекистон фуқароларини ички ишлар органларида хизматга ихтиёрий тартибда, танлов асосида қабул қилиш тартибини белгилаш бўйича берган таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2016-йил 16-сентябрда қабул қилинган «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги ЎРҚ-407-сон Қонунининг 26-моддаси 1-қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2021-йил 23-апрелдаги 05/1-01-78-сон хати). Натижада, ушбу таклиф ички ишлар органларидаги хизматга қабул қилиш тартибини белгилашга хизмат қилган;
ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш консепсияси «Янги Ўзбекистон – учинчи Ренессанс сари!» ғоясининг мазмун-моҳиятини ходимлар онги ва қалбига сингдириш асосида уларнинг Ватан ва халқ тақдирига, давлатимиз тақдири ҳамда олиб борилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини янада ошириш, шунингдек, шахсий таркибга мамлакатда амалга оширилаётган сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қонунчилик ҳужжатлари мазмун-моҳиятини тизимли тушунтириш ҳамда дунёда ва ён-атрофимизда содир бўлаётган глобаллашув жараёнларига нисбатан уларнинг онгли муносабати ҳамда фаол ҳаётий  позициясини шакллантиришга оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 2-апрелдаги РҚ-5050-сон “Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимша ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” Қарори билан тасдиқланган “Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш консепсияси”нинг “Консепсиянинг асосий мақсади ва вазифалари” деб номланган 2-бобининг 8-банди 4- ва 5-хатбошиларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2023-йил 27-октябрдаги 2/2812-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу таклифнинг амалиётда жорий этилиши ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш консепсиясининг асосий вазифалари доирасини белгилашга хизмат қилган;
ИИВ таълим муассасалари тарбиявий тузилмаларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишда ички ишлар органлари шахсий таркиби хулқ-атвори қонунийлиги мотивациясини кучайтиришга оид таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2016-йил 16-сентябрда қабул қилинган «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги ЎРҚ-407-сон Қонунининг 26-моддаси 1-қисми, 31-моддаси 2-қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палараси Фан, таълим, маданият ва срорт масалалари қўмитасининг 2021-йил 23-апрелдаги 05/1-01-78-сон хати). Натижада, ушбу таклифлар ички ишлар органлари тарбиявий тузилмаларида маънавий-маърифий ишларни такомиллаштириш юзасидан дастурий тадбирларни ишлаб чиқишга хизмат қилган;
 ИИВ таълим муассасалари тарбиявий тузилмаларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш, ИИВ таълим муассасалари талаба (курсант)ларини юксак маънавиятли, қатъий ҳаётий  позиция, кенг дунёқарашга эга бўлган фидойи ва ватанпарвар қилиб тарбиялаш, уларни ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилишни назарда тутувчи тадбирлар ишлаб чиқиш, шунингдек, ИИВ таълим муассасалари тарбиявий тузилмалари билан жамоатчилик институтларининг маънавий-маърифий ишларни ташкил этишда самарали ҳамкорлигини ёʻлга қўйиш заруратини асослашга оид таклифлардан Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 26-мартдаги 251-сонли Қарори билан тасдиқланган «Ррофилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 3-банди 4-кичик банди; Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 17-октябрдаги 880-сон Қарори билан тасдиқланган «Республика ўқув-тарбия муассасалари тўғрисида»ги Низомнинг 5-банди, 3-кичик банди; Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 10-июндаги 369-сон Қарори билан тасдиқланган «Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишларни баҳолаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 7-банли, 3-кичик бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2021-йил 14-апрелдаги 12/21-15-сон хати). Натижада, ушбу таклифлар ИИВ таълим муассасалари тарбиявий тузилмаларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишнинг ҳуқуқий механизмларини янада такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish