Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдумўминов Ахроржон Ахатжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Саноат корхоналари рақобатбардошлигини ошириш (Андижон вилояти донни қайта ишлаш корхоналари мисолида)”, 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлафи).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Iqt2398.
Илмий раҳбар: Мадраҳимов Улуғбек Абдухалилович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон машинасозлик институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.07.2022.I.16.05.
Расмий оппонентлар: Хашимова Наима Абитовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Кадиров Абдумалик Маткаримович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади озиқ-овқат саноати корхоналари рақобатбардошлигини ошириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
озиқ-овқат саноатининг ишлаб чиқариш ва инвестициялар ҳажми, хомашё базаси кластер ёндашувга кўра баҳоланиб, Андижон шаҳри, Асака, Қўрғонтепа, Олтинкўл туманларида ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил этиш таклифи асосланган;
харид қилинган донни темир йўлда ташишни рағбатлантириш мақсадида имтиёзли тарифларни белгилаш механизмларини ишлаб чиқиш ҳисобига донни қайта ишлаш корхоналарида хомашё узлюксизлиги ҳамда нархлар барқарорлигини таъминлаш таклифи асосланган;
донни қабул қилиш, дастлабки ишлов бериш (тозалаш, қуритиш), қайта ишлашга мўлжалланган ускуналарни олиб кирганлик учун мавжуд божхона тўловлари ставкаларини камайтириш ҳисобига донни қайта ишлашга мўлжалланган лойиҳаларни кенгайтириш таклифи асосланган;
озиқ-овқат саноати корхоналарида киритилган инвестициялар ҳамда хомашё базаси ҳажмига кўра рақобатбардошлик кўрсаткичларининг 2027-йилга қадар прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Саноат корхоналари рақобатбардошлигини ошириш мавзусида олиб борилган тадқиқотлар асосида:
озиқ-овқат саноатининг ишлаб чиқариш ва инвестициялар ҳажми, хомашё базаси кластер ёндашувга кўра баҳоланиб, Андижон шаҳри, Асака, Қўрғонтепа, Олтинкўл туманларида ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил этиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 21-апрелдаги ПҚ-5088-сон “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 1-иловасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг 2023-йил 30-майдаги 7-4-20-402-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш Андижон вилоятида озиқ-овқат саноати корхоналари иқтисодий ривожланишини таъминлаш бўйича ҳудудий ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш ҳамда тадбиркорлар фаолиятини кенгайтириш имконияти яратилган;
харид қилинган донни темир йўлда ташишни рағбатлантириш мақсадида имтиёзли тарифларни белгилаш механизмларини ишлаб чиқиш ҳисобига донни қайта ишлаш корхоналарида хомашё узлюксизлиги ҳамда нархлар барқарорлигини таъминлаш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 6-мартдаги ПҚ-4634-сон “Ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 1-иловасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг 2023-йил 30-майдаги 7-4-20-402-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифни қўллаш натижасида озиқ-овқат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг ички бозордаги нархлари барқарорлигини таъминлаш ҳамда корхоналар фаолияти узлюксизлиги ҳисобига рақобатдошлигини самарали ошириш имконияти яратилган;
донни қабул қилиш, дастлабки ишлов бериш (тозалаш, қуритиш), қайта ишлашга мўлжалланган ускуналарни олиб кирганлик учун мавжуд божхона тўловлари ставкаларини камайтириш ҳисобига донни қайта ишлашга мўлжалланган лойиҳаларни кенгайтириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 6-мартдаги ПҚ-4634-сон “Ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 1-иловасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг 2023-йил 30-майдаги 7-4-20-402-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифни жорий қилиш натижасида озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, донни қайта ишлаш кўламини самарали ошириш имконияти яратилган;
озиқ-овқат саноати корхоналарида киритилган инвестициялар ҳамда хом ашё базаси ҳажмига кўра рақобатбардошлик кўрсаткичларининг 2027-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз параметрларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 21-апрелдаги ВМҚ-204-сон “2022 – 2026-йилларда Андижон вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 1-иловасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг 2023-йил 30-майдаги 7-4-20-402 -сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифни амалиётга жорий этиш натижасида озиқ-овқат саноати корхоналарида мавжуд хом ашёдан самарали ва мақбул фойдаланиш орқали йўналтирилган инвестициялар кўламини оптималлаштиришга кўра ишлаб чиқариш кўлами ва самарадорлигини ошириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish