Sayt test rejimida ishlamoqda

Мўйдинов Турсунбой Фазлидин ўғли 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Талабаларда ўзини ўзи назорат қилишни ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари», 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/P756.
Илмий раҳбар: Халимова Машрабой Вохидовна, психология фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Абдурасулов Рустам Абдураимович, психология фанлари доктори, профессор; Бадриддинова Мадина Бахромовна, психология  фанлари бўйича фалсаф доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларда ўзини ўзи назорат қилишни ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятларини очиб бериш асосида амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 талабалар хулқ-атворига рефлексив омилларнинг таъсири натижасида вазиятли, ретроспектив, перспектив ўз-ўзини англашнинг ҳиссий компонент  тузилмасини шахснинг ўз-ўзига муносабати билан интегратив ривожланганлиги туфайли, иродавий ҳаракатларни шакллантиришда гендер тафовутлар мавжудлиги аниқланган;
талабаларда ўзини ўзи назорат қилишнинг динамик хусусиятларига кўра  масъулиятлилик, ташаббускорлик, журъатлилик, эътиборлилик, матонатлилик, мақсадга интилувчанлик сифатларининг шахс дифференциал хусусиятлари контекцтида шаклланиши туфайли ирода актининг мотивасион компонентини устувор ривожланиши исботланган;
талабаларда ўзини ўзи назорат қилиш кўникмасининг шаклланишида ўқув фаоляитидаги вақтни расионал бошқариш, келажакдаги фаолият, мулоқот ва бошқа шахслар билан боғлиқ рефлексив жараёнларни хулқ-атворда адекват кучайтириш орқали таъминланиши туфайли педагогик-психологик (мотивасион, иродавий) омилларнинг таъсири устувор характерга эга  эканлиги асосланган; 
талабаларда ўзини ўзи назорат қилиш мотивациясини шакллантиришда ахлоқий ҳислар ва ижтимоий маъқулланиш мотивациясини иродавий хусусиятлар билан интегратив ривожланиши муҳимлигига кўра “эмосионал ўзини ўзи назорат қилиш”, “ижтимоийлашувда ўзини назорат қилиш” хусусиятларини ривожлантириш муҳим эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларда ўзини ўзи назорат қилишни ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятларини ўрганиш асосида:
талабалар хулқ-атворига рефлексив омилларнинг таъсири натижасида вазиятли, ретроспектив, перспектив ўз-ўзини англашнинг ҳиссий компонент  тузилмасини шахснинг ўз-ўзига муносабати билан интегратив ривожланганлиги туфайли, иродавий ҳаракатларни шакллантиришда гендер тафовутлар мавжудлиги аниқлашга оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 26 октябрдаги ПМ-84-сон буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 1 ноябрдаги ПМ-84 а-сон маълумотнома). Натижада талабалар хулқ-атворига рефлексив омилларнинг таъсири гендер тафовутларга мувофиқ педагогик-психологик жиҳатдан таҳлил қилиш имконияти яратилган. 
талабаларда ўзини ўзи назорат қилишнинг динамик хусусиятларига кўра  масъулиятлилик, ташаббускорлик, журъатлилик, эътиборлилик, матонатлилик, мақсадга интилувчанлик сифатларининг шахс дифференциал хусусиятлари контекцтида шаклланиши туфайли ирода актининг мотивасион компонентини устувор ривожланиши исботлашга оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 26 октябрдаги ПМ-84-сон буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда “Педагогик психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 1 ноябрдаги ПМ-84 а-сон маълумотнома). Натижада талабаларда ўзини ўзи назорат қилишнинг динамик хусусиятларига кўра мотивацион компоненти тадқиқ этилган. 
талабаларда ўзини ўзи назорат қилиш кўникмасининг шаклланишида ўқув фаолятидаги вақтни расионал бошқариш, келажакдаги фаолият, мулоқот ва бошқа шахслар билан боғлиқ рефлексив жараёнларни хулқ-атворда адекват кучайтириш орқали таъминланиши туфайли педагогик-психологик (мотивасион, иродавий) омилларнинг таъсири устувор характерга эга  эканлиги асосланган оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 26 октябрдаги ПМ-84-сон буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда “Умумий психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 1 ноябрдаги ПМ-84 а-сон маълумотнома). Натижада талабаларда ўзини ўзи назорат қилиш кўникмасининг шаклланишига таъсир этувчи педагогик-психологик омилларнинг таъсирини асослаш имконияти яратилган.
талабаларда ўзини ўзи назорат қилиш мотивациясини шакллантиришда ахлоқий ҳислар ва ижтимоий маъқулланиш мотивациясини иродавий хусусиятлар билан интегратив ривожланиши муҳимлигига кўра “эмосионал ўзини ўзи назорат қилиш”, “ижтимоийлашувда ўзини назорат қилиш” хусусиятларини ривожлантириш муҳим эканлиги далиллашга оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 26 октябрдаги ПМ-84-сон буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда “Педагогик психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 1 ноябрдаги ПМ-84 а-сон маълумотнома). Натижада талабаларда ўзини ўзи назорат қилишни ривожлантиришга мўлжалланган психотехника дастурини ишлаб чиқиш ва унинг сифатини баҳолаш самарадорлиги ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish