Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупова Фарингиз Ўктам қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Рақамли трансформация шароитида телетиббиёт хизматларини тартибга солишнинг халқаро-ҳуқуқий жиҳатлари”, 12.00.10 – Халқаро ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: Б2023.3.PhD/Yu1204.
Илмий раҳбар: Гафурова Нозимаҳон Элдаровна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият коʻрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/03.06.2023.Yu.22.04.
Расмий оппонентлар: Исмоилов Баходир Исламович, юридик фанлар доктори, профессор; Умарханова Дилдора Шарипхановна, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамли трансформация шароитида телетиббиёт хизматларини халқаро-ҳуқуқий ва миллий қонунчилик тизимини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
телетиббиёт тушунчасига “бу масофавий тиббий хизматлар тури бўлиб, шу жумладан, беморларга ташхис қўйиш, маслаҳатлар бериш, уларнинг ҳолатини масофадан туриб кузатиш, шунингдек, касалликларнинг олдини олиш, саломатликни мустаҳкамлаш, аҳоли саломатлигини қўллаб-қувватлаш, тиббий таълим ва илмий-тиббий тадқиқотларни амалга оширишга кўмаклашувчи ахборот-коммуникация технологиялари тизимидан фойдаланиш ҳисобланади” деган муаллифлик таърифи берилган;
беморларга масофавий тиббий ёрдам кўрсатиш аҳолининг географик олислиги, зичлиги, демографик кўрсаткичлари, жинси ва ёши таркиби ҳамда тиббий ёрдамнинг мавжудлигига таъсир этувчи бошқа мезонлар ҳисобга олинган ҳолда телетиббий ёрдам кўрсатиш ва малакали тиббий хизматдан фойдаланишга оид ҳуқуқларини таъминлашда телетиббий ёрдам тиббий хизматларининг бир тури эканлиги ҳуқуқий асослантирилган;
телетиббий ёрдам масофавий тарзда амалга оширилганда беморлар ҳақидаги маълумотлар ахборот телекоммуникация технологиялар (интернет тармоқлари) орқали юборилишини инобатга олган ҳолда тиббий махфийликка риоя қилиш кераклиги ҳуқуқий асослантирилган;
давлатлараро муносабатларни яхшилаш, аҳолига арзон ва сифатли  тиббий хизмат кўрсатишда масофавий тиббий хизмат ортидан келиб чиқадиган давлатлараро низоларга барҳам бериш ва бартараф этиш ҳамда телетиббий хизматдан фойдаланиш кераклиги асослантирилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган:
аҳолига тиббий хизматларини кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида телетиббиёт тушунчаси Ўзбекистон Ресупбликаси “Аҳоли соғлигини сақлаш Кодекси” лойиҳасининг 4-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Соғилиқни сақлаш Вазирлигининг 2023 йил 22 февралдаги 08-04709-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши фуқароларнинг телетиббиёт хизматларидан фойдаланишлари учун замин яратган;
телетиббий ёрдам, тиббий хизматларнинг бир тури эканлиги Ўзбекистон Республикаси “Аҳоли соғлигини сақлаш кодекси лойиҳасининг” 72-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023-йил 22-февралдаги 08-04709-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши беморларга телетиббиёт хизматларидан фойдаланишларига замин яратган;
тиббиёт ходими томонидан беморларга маслаҳат бериш тартиби ва махфийликка риоя қилишлари лозимлиги тоғрисидаги таклиф Аҳоли соғлигини сақлаш кодекси лойиҳасининг” 831 моддасининг 2-3 бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023-йил 22-февралдаги 08-04709-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф телетиббиёт хизматларини кўрсатишда юзага келадиган ҳуқуқий муаммоларни олдини олишга замин яратган;
аҳолининг энг заиф қатламлари ҳамда аёллар ва болаларга алоҳида эътибор қаратган ҳолда мамлакатлар ичида ва ўртасидаги рақамли тафовутларни бартараф этиш, арзон ва сифатли телетиббий хизмат кўрсатишга оид таклиф БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг 2021 йил 13 июлдаги 47/16 -сон “Интернет тармоғида инсон ҳуқуқларини тарғиб қилиш, ҳимоя қилиш ва амалга ошириш” Резолюциясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикасининг Женева шаҳридаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги Доимий ваколатхонасининг далолатномаси). Ушбу таклиф соғлиқни сақлаш соҳасида давлатлараро муносабатларни яхшилашга ва аҳолига сифатли телетиббий хизмат кўрсатишга замин яратган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish