Sayt test rejimida ishlamoqda

Фаттахов Нусратулло Хамидуллаевич
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Гипертония касаллиги профилактикасини халқ табобати усуллари билан оптималлаштириш йўллари (озиқланиш ҳолати ва гирудотерапия синергиясининг нуқтаи назари)” 14.00.43-Профилактик тиббиёт, 14.00.41-Халқ табобати (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.DSc/Tib825.
Илмий консультантлар: Мамасолиев Нематжон Солиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Асқаров Ибрагим Рахмонович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc 04/04.03.2022.Tib.95.02.
Расмий оппонентлар: Мўминов Миржалол Муқимжон ўғли, кимё фанлари доктори; Юсупова Шахноза Қодиржоновна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Мамасаидов Жамолидин Турғунбоевич тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: гипертония касаллигини номедикаментоз даволаш усулларини халқ табобатининг гирудотерапия ва парҳезни биргаликда қўллаш методлари асосида такомиллаштириш ҳамда юрак қон-томир тизимига таъсир механизмини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор гипертензия профилактикаси ва даволашнинг тиббиёт зулуклари (Hirudo medicinalis)  ва халқ табобатида қўлланиладиган ош тузи кам бўлган махсус парҳезни замонавий тиббиёт методлари билан уйғунлаштирган ҳолда такомиллаштирилган усуллари ишлаб чиқилган;  
гипертензия ва сўлак фациясидаги таркибий ўзгаришларнинг ўзаро боғлиқлигини экспериментал аниқлаш асосида сўлак кристалли марказий, оралиқ ва чекка зоналарининг ўзгариши, шунингдек гирудотерапиядан кейин қон босими ортиши билан унинг морфологик кўринишининг ўзгариши исботланган;
илк бор систолик ва диастолик қон босимини пасайтириш, пулсни камайтириш ва сатурацияни оширишнинг замонавий усуллари халқ табобатининг гирудотерапия, диетатерапия ва лумбрикотерапия улуллари билан уйғунлаштирган ҳолда такомиллаштирилган;
ош тузи кам бўлган махсус парҳез ва гирудотерапияни биргаликда қўллашга асосида уйғунлашган халқ табобати усулининг тана вазни индекси (Кетле индекси) пасайишига вариацион таъсири замонавий статистик усуллар билан исботланган;
гирудотерапиянинг гипертензияни даволашда қон ва сўлак кристалларининг организмда биокимёвий ва физик хусусиятларни яхшилаш механизми халқ табобати билан уйғунлашган  замонавий биокимёвий анализ усуллари асосида исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти экспертлар Кенгашининг 01-02/4-т-14-сонли 11/06/2023-кунидаги маълумотномаси берилган.
биринчи илмий янгилик. илк бор гипертензия профилактикаси ва даволашнинг тиббиёт зулуклари (Hirudo medicinalis)  ва халқ табобатида қўлланиладиган ош тузи кам бўлган махсус парҳезни замонавий тиббиёт методлари билан уйғунлаштирган ҳолда такомиллаштирилган усуллари ишлаб чиқилганлиги Фарғона шаҳар Ариранг ўзбек тиббиёт клиникаси 10.11.2023 15-сон, Фарғона шаҳар Фаровон клиникаси 28.11.2023 8-сон, Шифонур Шамс клиникаси 7-сон буйруқ билан амалиётига жорий этилган; Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат, гипертензия профилактикаси ва даволашнинг тиббиёт зулуклари (Hirudo medicinalis)  ва халқ табобатида қўлланиладиган ош тузи кам бўлган махсус парҳезни замонавий тиббиёт методлари билан уйғунлаштирган ҳолда такомиллаштирилган касалликни башоратлаш ва даволаш сифатиини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган кам тузли пархез таомлар ва гирудотерапияни биргаликда қўланилиши даволаш самарадорлигини ошириб гипотензив воситаларга монеликни икки карра пасайтиради, агар Телмисартан 80 мг. 50000 сўм деб хисобласак 30 кунга мўлжалланган, 100 та беморга хисоблаб чиксак 1 ойга 5000000 сўм, 1 йилга 60000000 маблағ сарфланади, гирудотерапия ва кам тузли пархез қўланилгандан сунг 2 карра кам яни 30 млн. сарфланади, ва бюджет маблагларидан 30 млн. тежаш имконини беради. Хулоса: таклиф этилган гирудотерапия ва кам тузли пархез 1 нафар беморда 1 йилда 600000 сўм иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик гипертензия ва сўлак фациясидаги таркибий ўзгаришларнинг ўзаро боғлиқлигини экспериментал аниқлаш асосида сўлак кристалли марказий, оралиқ ва чекка зоналарининг ўзгариши, шунингдек гирудотерапиядан кейин қон босими ортиши билан унинг морфологик кўринишининг ўзгариши Фарғона шаҳар Ариранг ўзбек тиббиёт клиникаси 10.11.2023 15-сон, Фарғона шаҳар Фаровон клиникаси 28.11.2023 8-сон, Шифонур Шамс клиникаси 7-сон буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ишга лаётқатли катта ёшли беморларда гиипертония касаллигини даволаш ва профилактика қилиш саломатлик индексини хамда хаёт сифатини яхшилашга имкон яратади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: гипертония касаллиги билан шифохонада даволанаётган беморга 1 кунда 200000 сўм сарфланади, 100 нафар бемор учун бир кунда 20 млн. сарфланади, ушбу беморлар амбулатор даволанганлиги сабабли 1 ойга 20 млн. тежаш имконини беради. Хулоса: гипертония касалиги билан оғриган беморларда таклиф этилган даволаш ва профилактика чора қўлланилиши 1 нафар беморга 1 куни хисобига буджет маблағларини 200 000 сўм иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик. систолик ва диастолик қон босимини пасайтириш, пулсни камайтириш ва сатурацияни оширишнинг замонавий усуллари халқ табобатининг гирудотерапия, диетатерапия ва лумбрикотерапия усуллари билан уйғунлаштирганлиги Фарғона шаҳар Ариранг ўзбек тиббиёт клиникаси 10.11.2023 15-сон, Фарғона шаҳар Фаровон клиникаси 28.11.2023 8-сон, Шифонур Шамс клиникаси 7-сон буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: гипертония касаллиги билан оғриган беморларда систолик ва диастолик қон босимини, пульсни ва сатурацияни меёрлаштириш сифатини яхшилаган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: систолик ва диастолик қон босимини ошиши, пульсни ошиши, сатурацияни тушиши каби касаллик белгилари натижасида беморларни оилавий поликлиникага 1 кунлик қатнов учун 60000 сўм сарфланса, 100 нафар бемор қатнов учун оилавий поликлиникада хизмат кўрсатиш умумий 6 млн. буджет маблағларини иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: соматик касалликларни эрта ташхислаш ва башоратлаш сифатини яхшилаш учун оилавий поликлиника шароитида 1 нафар бемор учун 1 куни ҳисобига буджет маблағларини 60 000 сўм иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик. ош тузи кам бўлган махсус парҳез ва гирудотерапияни биргаликда қўллаш асосида уйғунлашган халқ табобати усулининг тана вазни индекси (Кетле индекси) пасайишига вариацион таъсири замонавий статистик усуллар билан исботланган ва Фарғона шаҳар Ариранг ўзбек тиббиёт клиникаси 10.11.2023 15-сон, Фарғона шаҳар Фаровон клиникаси 28.11.2023 8-сон, Шифонур Шамс клиникаси 7-сон буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: беморлар даволаниш натижаларига илмий ёндашиш парҳез ва гирудин терапиясининг тана массаси индексига (ТМИ) таъсирини тасдиқлади. ТМИ назорат қилиш семириш, диабет ва юрак-қон томир касалликлари каби турли хил касалликлар олдини олишга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган кам тузли пархез таомлар ва гирудотерапияни биргаликда қўланилиши даволаш самарадорлигини ошириб гипотензив воситаларга монеликни икки карра пасайтиради, агар Телмисартан 80 мг. 50000 сўм деб хисобласак 30 кунга мўлжалланган, 100 та беморга хисоблаб чиксак 1 ойга 5000000 сўм, 1 йилга 60000000 маблағ сарфланади, гирудотерапия ва кам тузли пархез қўланилгандан сунг 2 карра кам яни 30 млн. сарфланади, ва бюджет маблагларидан 30 млн. тежаш имконини беради. Хулоса: таклиф этилган гирудотерапия ва кам тузли пархез 1 нафар беморда 1 йилда 600000 сўм иқтисод қилиш имконини берган;
бешинчи  илмий янгилик. гирудотерапиянинг гипертензияни даволашда қон ва сўлак кристалларининг организмда биокимёвий ва физик хусусиятларни яхшилаш механизми халқ табобати билан уйғунлашган замонавий биокимёвий анализ усуллари Фарғона шаҳар Ариранг ўзбек тиббиёт клиникаси 10.11.2023 15-сон, Фарғона шаҳар Фаровон клиникаси 28.11.2023 8-сон, Шифонур Шамс клиникаси 7-сон буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: гипертония касалигида сўлак таркибини биокимёвий ва физик ўзгариши аниқлаш диагностика самарасини оширади ва даволаш усуларини танлашга имкон яратади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Ҳар бир гипертония касалиги билан оғриган беморларни тез ташҳислашда ёрдамчи кам инвазив усуллардан фойдаланиш сафига киради. Беморларни оилавий поликлиникага 1 кунлик қатнов учун 60000 сўм сарфланса, 100 нафар бемор қатнов учун оилавий поликлиникада хизмат кўрсатиш умумий 6 млн. буджет маблағларини иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: гирудотерапияни қўллаш, қушимча кам инвазив диагностик усуллардан фойдаланиш ва натижада даволаш натижаларига ижобий тасир кўрсатиши оилавий поликлиника шароитида 1 нафар бемор бола учун 1 куни ҳисобига буджет маблағларини 60 000 сўм иқтисод қилиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish