Sayt test rejimida ishlamoqda

Сулейманова Шоира Алавхановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тўқимачилик саноати корхоналарида инновацион технологияларни қўллаш асосида самарадорликни ошириш”, 08.00.03 - Саноат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари)/
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Iqt2104.
Илмий раҳбар: Талипов Мухамаджан Шарифджанович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2019.I.03.05 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Саматов Ғаффор Аллақулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Кучаров Аброр Собиржонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тўқимачилик корхоналарида инновацион технологияларни қўллаш асосида самарадорликни ошириш бўйича таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ишлаб чиқаришнинг инновацион салоҳиятини диагностика қилиш ёндашуви инновацион трансформатсиялашнинг истиқбол натижаларини башорат қилишда технологик маданият, технократия ва технополиядан иборат уч босқичли тизимига кўра такомиллаштирилган;
мато ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш тадбирлари доирасида матолардаги нуқсонларни юқори аниқлик билан тезкор усулда назорат қилишнинг интеллектуаллаштирилган тизимини ташкил этиш таклифи асосланган;
 “РЕАЛТЕХ ТАШКЕНТ” МЧЖ корхонасида “яшил текстил”га кўра кимёвий бўёқларни табиий бўёқларга алмаштиришга кўра маҳсулот таннархини пасайтириш ва сифатини ошириш таклифи асосланган;
 “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси корхоналарида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг 2028 йилгача мўлжалланган кўп вариантли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Саноат корхоналарида инновацион технологияларни қўллаш асосида самарадорликни ошириш бўйича ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
ишлаб чиқаришнинг инновацион салоҳиятини диагностика қилиш ёндашувини инновацион трансформатсиялашнинг истиқбол натижаларини башорат қилишда технологик маданият, технократия ва технополиядан иборат уч босқичли тизимига кўра такомиллаштириш бўйича таклиф “РЕАЛТЕХ ТАШКЕНТ” МЧЖ корхонаси фаолиятига жорий қилинган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2023 йил 30 мартдаги ДМ-56-сонли маълумотномаси, “РЕАЛТЕХ ТАШКЕНТ” МЧЖ корхонасининг 2023 йил 29 апрелдаги 49-сонли маълумотномаси). Мазкур тадбирларни қўллаш натижасида 2022 йилда умумий маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 105,27 млн. сўмга ошишига муайян даражада хизмат қилган;
мато ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш тадбирлари доирасида матолардаги нуқсонларни юқори аниқлик билан тезкор усулда назорат қилишнинг интеллектуаллаштирилган тизимини ташкил этиш таклифи “DIGITAL PRIME TEXTILES” МЧЖ корхонаси амалиётига жорий қилинган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2023 йил 30 мартдаги ДМ-56-сонли маълумотномаси, “DIGITAL PRIME TEXTILES” МЧЖ корхонасининг 2022 йил 28 ноябрдаги 245-сонли маълумотномаси). Натижада корхонанинг иқтисодий самарадорлиги 2021 йилга нисбатан 2022 йилда 4,5 фоизга ошишига муайян даражада хизмат қилган;
 “яшил текстил”га кўра кимёвий бўёқларни табиий бўёқларга алмаштириш асосида жорий этиш орқали маҳсулот таннархини пасайтириш ва сифатини ошириш таклифи “РЕАЛТЕХ ТАШКЕНТ” МЧЖ корхонаси амалиётига жорий қилинган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2023 йил 30 мартдаги ДМ-56-сонли маълумотномаси, “РЕАЛТЕХ ТАШКЕНТ” МЧЖ корхонасининг 2023 йил 29 апрелдаги 49-сонли маълумотномаси). Натижада тўқимачилик маҳсулоти экспортидаги улуши 2022 йилда 1,7 фоиз (2021 йилда 1,05 фоиз)га ошишига муайян даражада хизмат қилган;
“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси корхоналарида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг 2028 йилгача мўлжалланган кўп вариантли прогноз кўрсаткичлари бўйича таклифлар «DIGITAL PRIME TEXTILES» МЧЖ корхонасини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган  (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2023 йил 30 мартдаги ДМ-56-сонли маълумотномаси, “DIGITAL PRIME TEXTILES” МЧЖ корхонасининг 2022 йил 28 ноябрдаги 245-сонли маълумотномаси). Натижада корхонанинг умумий маҳсулот ҳажми  2028 йилга келиб 2023 йилга нисбатан 2,5 баробарга ошиши мумкинлиги илмий асосланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish