Sayt test rejimida ishlamoqda

Қузибоев Шоиржон Шавкат ўғли
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Маҳаллий саноат чиқиндилари асосида олинган гипсли композицияларни структураси ва хусусиятлари” 05.09.05–Қурилиш материаллари ва буюмлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Т2730.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Хамидов Адхамжон Иномжонович, техника фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника  институти.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Наманган муҳандислик-қурилиш институти, PhD.03/01.04.2023.Т.90.02.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Махаматалиев Иркин Муминович техника фанлари доктори профессор. Сатторов Зафар Муродович, техника фанлари номзоди, профессор;
Етакчи ташкилот номи: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади таркибида гипс бирикмалари бўлган фарфор-фаянс ва санитар-техник буюмлар ишлаб чиқарувчи керамика саноати корхоналарида ишлатиладиган гипс қолиплари чиқиндиларидан юқори сифатли гипс боғловчиларини олиш ва улар асосида  мармар ва травертин пардозбоп плиталари ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўлган чиқиндиларни қўшиб, деворбоп композицион буюмлар ишлаб чиқариш технологиясини яратишдан иборат.       
III. Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
таркибида гипс бирикмалари бўлган фарфор-фаянс ва санитар- техник буюмлар ишлаб чиқарувчи керамика саноати корхоналарида ишлатиладиган гипс қолиплари чиқиндиларидан 210 0C изотермал ҳароратда, 240 дақиқа давомида куйдириш     (“терма зарба”усулида) орқали физик-механик хусусиятлар бўйича ДАСТ 23789-2018 талабларига жавоб берувчи, Г 10 маркадаги (Рсиқ.= 11,5МПа; Рег.= 4,8МПа) юқори сифатли гипс боғловчисини олиш усули ишлаб чиқилган;
модификацияланган гипс композицияларининг қотишидаги гетероген жараёнларда мармар ва травертиннинг кимёвий реакциялари натижасида янги фазалар ҳосил бўлиши асосланган;
гипсли композицион материалларнинг физик-кимёвий таркиби, структураси ва физик-механик хоссаларига СДж-2 суперпластификатор ҳамда алюминий сулфат ғовак ҳосил қилувчи қўшимчаларнинг  таъсир қилиш механизми рентген нурлари дифракцияси, дифференциал термик таҳлил усуллари ёрдамида ишлаб чиқилган;
таркибида гипс бирикмалари бўлган фарфор-фаянс ва санитар- техник буюмлар ишлаб чиқарувчи керамика саноати корхоналарида ишлатиладиган гипс қолиплари чиқиндилари, ҳамда мармар  ва травертин чиқинди қўшимчалари билан модификациялаштирилган гипсобетоннинг сиқилишдаги мустаҳкамлиги, оптимал таркиби ва структурасини шаклланиш жараёнлари тажриба – тадқиқот ишлари натижасида асослаб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Таркибида гипс бирикмалари бўлган фарфор-фаянс ва санитар- техник буюмлар ишлаб чиқарувчи керамика саноати корхоналарида ишлатиладиган гипс қолиплари чиқиндиларидан олинган травертин, мармар, гипс, алюминий сулфати, СДж-2 супперпластификатори ва сув асосидаги тадқиқот натижалари Фарғона вилоятидаги “Неw Буилдинг-Бриcкс” МЧЖ хусусий корхонасида деворбоп блоклар ишлаб чиқаришга жорий қилинган (“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг 2023-йил 27-сентябрги 05/15-1928-сон маълумотномаси). Натижада 12 м3 ҳажмда иссиқлик сақловчи  газогипсблоклари ишлаб чиқарилди. 1м3 композит газогипсблокнинг корхонада ишлаб чиқарилаётган газобетонга нисбатан иқтисодий самарадорлиги 82302,73 сўм ёки 16% га арзон эканлигини кўрсатди. Бир кунда 1000 дона блок ишлаб чиқарилса, корхонанинг кунлик фойдаси 2729,77х1000 = 2729775 сўмни ташкил этган
Таркибида гипс бирикмалари бўлган фарфор-фаянс ва санитар- техник буюмлар ишлаб чиқарувчи керамика саноати корхоналарида ишлатиладиган гипс қолиплари чиқиндилари асосида ишлаб чиқарилган газогипсобетон таркибини ва технологиясини амалиётга жорий қилиш натижасида олинган янги маҳсулот таннархини 12-16% га арзонлаштиришга, ҳамда 1000 дона деворбоп блоклар ишлаб чиқаришда 2.7 миллион сўм иқтисодий самарага эришилган. Синовлар тегишли стандартлар талабларига мувофиқ ўтказилган. Доимий массагача қуритилган намуналарнинг ўртача зичлиги 591-622 кг/м3 оралиғида ўзгарган. Модификацияланган газогипсобетон намуналарининг намлиги 7,3-14,5% миқдорни ташкил қилган. Д600 зичликлардаги намуналарнинг иссиқлик ўтказувчанлик коеффициенти 0.112W/(м оC)га тенг эканлиги (102-105%га яхшиланган), сиқилишга бўлган мустаҳкамлиги 6,8 МПа ташкил этганлиги (103-107% га ошган) аниқланган.     (“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг 2023-йил 27-сентябрги 05/15-1928-сон маълумотномаси).“Неw Буилдинг-Бриcкс” МЧЖда мармар ва травертин техноген чиқиндилари асосида олинган, кимёвий қўшимча билан модификасияланган оптимал таркибили газогипсобетондан деворбоп блоклар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish