Sayt test rejimida ishlamoqda

Жўрабеков Маъмуржон Ахмаджоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Саноат корхоналарининг инновацион-инвестицион фаолияти самарадорлигини ошириш», 08.00.03 – «Саноат иқтисодиёти» (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Iqt1465.
Илмий маслаҳатчи: Мухитдинова Камола Алишеровна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.I.03.05.
Расмий оппонентлар:.Қосимова Дилором Собировна иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Юлдашева Саодат Арслановна иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади нефт-газ саноат корхоналарининг инновацион-инвестицион фаолияти самарадорлигини ошириш йўлларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нефт-газ саноати субъекти инвестицион манфаатини ҳимоя қилиш ва лойиҳавий тадбиқъи барқарорлигини оширишда рискларни пасайтиришнинг меъёрига ёндашув инвестиция обекти, номоддий инвестициялар, қайта ишлаб чиқариш хусусияти ва молиявий каби белгилари асосида риск пасайтириш меъёрининг энг қуйи ва энг юқори даражаларига кўра такомиллаштирилган;
крауддайрактинг стратегияси негизида технологик янгиланиш, инновастион фаолият, интеллектуал капитал, ходимларни рағбатлантириш кабиларга кўра нефт-газ саноати корхоналарини инновацион-инвестицион фаолияти самарадорлигининг 2023-2027 йилларга мўлжалланган асосий прогноз параметрлари асосланган;
нефт-газ саноати соҳа ва тармоқ корхоналари инфратузилмасини трансформастион ривожлантиришда рақамлаштирилган комбинациялар фокуси асосида  2023-2032 йилларга мўлжалланган истиқбол кўрсаткичлари асосланган;
саноат корхоналарига технологик диффузионал ва сармоявий траектория  самарадорилигини аниқлашга қаратилган “инновацион матриста модели” инновацион-инвестицион матриставий баҳолашнинг массивлаштирилган ёндашув сифатида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Саноат корхоналарининг инновацион-инвестицион фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавcиялар асосида:
нефт-газ саноати субекти инвестицион манфаатини ҳимоя қилиш ва лойиҳавий тадбиқъи барқарорлигини оширишда рискларни пасайтиришнинг меъёрига ёндашув инвестиция обекти, номоддий инвестициялар, қайта ишлаб чиқариш хусусияти, молиявий ва муддати каби белгилар асосида риск пасайтириш меъёрининг энг қуйи ва энг юқори даражаларига кўра такомиллаштириш бўйича таклифлар “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан ишлаб чиқаришнинг инновацион самарадорлигини ошириш бўйича тармоқ  дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2023 йил 27 октябрдаги 03-18-8-880-сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф инновацион-инвестицион лойиҳаларни саралаш, уларнинг ишлаб чиқариш жараёнига оператив тарзда киритилиши ҳамда ҳар ишлаб чиқариш стиклида ўз самарасини бериш даражаси ортиб боришга эришилишига ҳамда жамиятнинг инновацион-инвестицион лойиҳаларнинг таваккалчилигини баҳолаш кафолати 5,3 фоизга ошишига муайян даражада хизмат қилган;
крауддайрактинг стратегияси негизида технологик янгиланиш, инновастион фаолият, интеллектуал капитал, ходимларни рағбатлантириш кабиларга кўра нефт-газ саноати корхоналарини инновацион-инвестицион фаолияти самарадорлигининг 2023-2027 йилларга мўлжалланган асосий прогноз параметрлари “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан ишлаб чиқаришнинг инновастион самарадорлигини ошириш бўйича тармоқ дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг АЖнинг 2023 йил 27 октябрдаги 03-18-8-880-сонли маълумотномаси).
нефт-газ саноати соҳа ва тармоқ корхоналари инфратузилмасини трансформацион ривожлантиришда рақамлаштирилган комбинастиялар фокуси асосида  2023-2032 йилларга мўлжалланган истиқбол кўрсаткичлари бўйича таклифлар Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан нефт-газ саноатини истиқболда ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқаришда фойдаланилган (“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2023 йил 27 октябрдаги 03-18-8-880-сонли маълумотномаси). Ишлаб чиқилган таклифлар мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш асосида, жумладан 2023 йилда камида 2,3 млрд. сўм маблағнинг тежалиига муайян даражада хизмат қилган;
саноат корхоналарига технологик диффузионал ва сармоявий траектория  самарадорилигини аниқлашга қаратилган “инновацион матриста модели” инновацион-инвестицион матрицавий баҳолашнинг массивлаштирилган ёндашув сифатида такомиллаштириш таклифи “Ўзбекнефтгаз” АЖ фаолиятига жорий қилинган (“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2023 йил 27 октябрдаги 03-18-8-880-сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва  таркибдаги саноат корхоналарининг инновацион-инвестицион фаолияти самарадорлигини 7,4 фоизга оширишга муайян даражада имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish