Қурбонов Ҳакимхон Ғолибовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Полиакрилонитрил асосида толасимон полифунксионал ион алмашинувчи материалнинг олиниши ва хоссалари», 02.00.06 - Юқори молекуляр бирикмалар (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/К438.
Илмий раҳбар: Рустамов Махаммасидик Куканбаевич, кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.К.01.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Рафиков Атхам Салимович, кимё фанлари доктори, профессор; Курбанбаев Шухрат Эргашевич, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: полиакрилонитрил асосида толасимон полифунксионал ион алмашинувчи материалнинг олиниши ва хоссаларини тадқиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
полиакрилонитрилли нитрон толасини триетаноламин билан кимёвий модификациялаш орқали таркибида гидроксил ҳамда учламчи аминогуруҳлар тутган толасимон сорбент синтез қилинган;
триетаноламиннинг нитрон толаси билан оъзаро таъсирида тоърсимон структуранинг шаклланиши ва бу жараёнда макромолекулалараро тармоқланишнинг кучайганлиги аниқланган;
синтез қилинган сорбентларнинг сувли эритмалардан бихромат, молибдат ионларини сорбсияланишининг кинетикаси ва термодинамикасини тадқиқ қилиш орқали ушбу жараёнларнинг ифодаловчи параметрлари ҳамда сорбсияланиш механизмлари аниқланган;
илк бора полиакрилонитирил ва триетаноламин асосида олинган полимер материаллар асосида фосфор тутган қийин ёнувчан материал синтез қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Полиакрилонитрил толаси асосида олинган анион алмашинувчи материалларнинг физик-кимёвий хоссаларини ва ишлатилиш соҳалари боъйича олинган илмий натижалар асосида:
ПАН-ТЕА анионити сулфат кислотали технологик эритма таркибидаги Мо, Ре ва Се ионларини ажратиб олиш учун «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖда амалиётга жорий қилинган («Олмалиқ кон-металлургия комбинати» 2023-йил 7-июндаги 06-23/01-1031-сон маълумотномаси). Натижада, қўшимча равишда ойига 50-60 кг миқдорида камёб (Мо-337, Ре-100, Се-130 мг/л) металлар консентратини ажратиб олиш имконини берган;
янги олинган ПАН асосидаги нотоъқима материали Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2023 йил 13-ноябрдаги 5/4/30-3340 сон маълумотномаси). Натижада, янги ПВ=0 тоифасига кирадиган қийин ёнувчан материаллар яратиш имконини берган.