Sayt test rejimida ishlamoqda

Хайдаров Бахтиёр Халимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Давлат улуши мавжуд акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувни такомиллаштириш”, 08.00.13–“Менежмент”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2019.2.PhD/Iqt1065.
Илмий раҳбари: Уринов Бобур Насиллоевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2020.I.16.02.
Расмий оппонентлар: Суюнов Дилмурод Холмуродович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Расулов Нодирбек Мадрахимович, иқтисод фанлари доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: давлат улуши мавжуд акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувни халқаро стандартлар ва илғор амалиёт асосида такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
активларининг баланс қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг баробаридан кам бўлган давлат улуши мавжуд акциядорлик жамиятлари учун ички аудит хизматини ташкил этиш талабини бекор қилиш орқали уларнинг харажатларини қисқартириш ва операцион самарадорлигини таʼминлаш асосланган;
давлат улуши мавжуд акциядорлик жамиятларида бизнес фаолиятни кутилмаган ҳодиса таъсиридаги иқтисодий зарардан сақлашни таъминлашда «Корхона фаолиятининг давомийлик режаси»ни жорий этиш таклифи асосланган;
Ўзбекистонда давлат мулкини сақлаш мезонларини белгилаш орқали давлат улуши мавжуд акциядорлик жамиятларини хусусийлаштириш дастурларини шакллантиришда субектив ёндашувнинг олдини олиш асосида уларнинг сонини 2026-йилга қадар 80 фоизга қисқартириш прогнози ишлаб чиқилган;
«Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖнинг узоқ муддатли даврдаги корпоратив бошқарув кўрсаткичи ҳамда ахборот сиёсатининг соф фойдага таъсири ва ўзаро боғлиқлигининг корреляцион-регрессион таҳлили асосида 2027-йилга қадар прогноз параметрлари баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Давлат улуши мавжуд акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
активларининг баланс қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг баробаридан кам бўлган давлат улуши мавжуд акциядорлик жамиятлари учун ички аудит хизматини ташкил этиш талабини бекор қилиш орқали уларнинг харажатларини қисқартириш ва операцион самарадорлигини таʼминлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2023-йил 26-майдаги 03/09-17/2247-сон маʼлумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этелиши натижасида 80 та акциядорлик жамиятларининг бир йилда 3,2 млрд. сўм харажати иқтисод қилинишига эришилган;
давлат улуши мавжуд акциядорлик жамиятларида бизнес фаолиятни кутилмаган ҳодиса таъсиридаги иқтисодий зарардан сақлашни таъминлашда «Корхона фаолиятининг давомийлик режаси»ни жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2023-йил 26-майдаги 03/09-17/2247-сон маʼлумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 18 та давлат иштирокидаги корхоналарда мазкур механизмни жорий этиш бўйича бошқарув органлари қарорлари қабул қилиниб, бизнес фаолият кутилмаган ҳодисалар ҳисобига зарар кўришнинг олди олинган;
Ўзбекистонда давлат мулкини сақлаш мезонларини белгилаш орқали давлат улуши мавжуд акциядорлик жамиятларини хусусийлаштириш дастурларини шакллантиришда субектив ёндашувнинг олдини олиш асосида уларнинг сонини 2026-йилга қадар 80 фоизга қисқартириш прогнози Ўзбекистон Республикасининг «Давлат мулкини бошқариш тўгʻрисида»ги Қонунида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2023-йил 26-майдаги 03/09-17/2247-сон маʼлумотномаси). Мазкур қонуннинг қабул қилиниши давлат улуши мавжуд акциядорлик жамиятлари сонини 2026-йилга қадар 80 фоизга қисқартиришга ҳамда давлат ихтиёрида фақат миллий иқтисодиёт учун муҳим аҳамиятга эга бўлган стратегик акциядорлик жамиятларини сақлаб қолишга хизмат қилган;
«Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖнинг узоқ муддатли даврдаги корпоратив бошқарув кўрсаткичи ҳамда ахборот сиёсатининг соф фойдага таъсири ва ўзаро боғлиқлигининг корреляцион-регрессион таҳлили асосида 2027-йилга қадар прогноз параметрлари Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2023-йил 26-майдаги 03/09-17/2247-сон маʼлумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида «Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖнинг узоқ муддатли даврдаги корпоратив бошқарув кўрсаткичлари ва асосий параметрлари ўртасидаги ўзаро мувофиқликни таъминлаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish