Sayt test rejimida ishlamoqda

Усубжонов Захриддин Васлиддин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Қурилиш материаллари бозорини маркетинг консепсиялари асосида ривожлантириш”,  08.00.11–“Маркетинг”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2021.1.PhD/Iqt1610..
Илмий раҳбари: Аҳмаджон Солиев, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Акрамов Тохир Абирахманович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Рахматов Зиёдулла Носирович, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қурилиш материаллари бозорини маркетинг консепсиялари асосида ривожлантириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра қурилиш материаллари бозорида «корхона(бизнес)лараро савдо» (Б2Б) тушунчаси қурилиш материалларининг харидини амалга оширишда маҳсулотларнинг сифати, яроқлилик муддати, товарлар регламенти бўйича белгиланган стандартларга жавоб бериши, хом-ашёлар махсус тест лабораториялардан ўтказилганлиги каби хусусиятларини намоён этувчи ахборот ва иқтисодий тавсифдаги ўзаро таъсирлар мажмуи жиҳатидан такомиллаштирилган;
қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, савдоси ва қурилиш хизматлари рақобатбардошлигини янада оширишга имкониятлар яратувчи, ягона  инновацион - технологик занжирда фаолият юритувчи «Наманган қурилиш материаллари ва  хизматлари» кластери модели ишлаб чиқилган;
Наманган вилоятида қурилиш ишлари таннархини пасайтириш бўйича маркетинг тадқиқотларига кўра асосий турдаги материаллар нархини пасайтириш (Нм=29,3), импорт товарларни маҳаллийлаштириш (МИ=31,7) ва ҳажмини қисқартириш (ҲИ=26,8), инновацион тавсифдаги материаллар яратиш (ИМ=12,2) омиллари ўртасидаги мақбул нисбатлар асосланган;  
Наманган вилоятининг қурилиш материаллари бозорига таъсир этувчи омиллар хусусиятлари ва ўзгариш тенденсияларини ҳисобга олган ҳолда эгри чизиқли математик моделлар асосида 2026 йилгача прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қурилиш материаллари бозорини маркетинг консепсиялари асосида ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра қурилиш материаллари бозорида «корхона(бизнес)лараро савдо» (Б2Б) тушунчаси қурилиш материалларининг харидини амалга оширишда маҳсулотларнинг сифати, яроқлилик муддати, товарлар регламенти бўйича белгиланган стандартларга жавоб бериши, хом-ашёлар махсус тест лабораториялардан ўтказилганлиги каби хусусиятларини намоён этувчи ахборот ва иқтисодий тавсифдаги ўзаро таъсирлар мажмуи жиҳатидан такомиллаштиришга оид назарий-услубий материаллардан магистратура талабалари ва тадбиркорлар учун мўлжалланган «Б2Б маркетинг» номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республкаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 18-августдаги 356-сонли буйруғига.) Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида, мазкур соҳада фаолият юритаётган тадбиркорлар, магистратура  талабаларининг қурилиш материаллари Б2Б бозори хусусиятлари  бўйича  янада кенгроқ назарий –услубий билим  ва кўникмалар хосил  қилиш имкони яратилган;
қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, савдоси ва қурилиш хизматлари рақобатбардошлигини янада оширишга имкониятлар яратувчи, ягона инновацион–технологик занжирда фаолият юритувчи «Наманган қурилиш материаллари ва хизматлари» кластери модели Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмаси амалиётига жорий қилинди (Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг 2023 йил 25 июлдаги №05/13-1459-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши  натижада, вилоятда фаолият юритаётган қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи, қурилиш ишлари амалга оширувчи ҳамда савдо корхоналари фаолиятига ижобий тасъир кўрсатишга эришилиб, қурилиш материаллари саноатини кластер стратегияси асосида ривожлантириш имконияти яратилган;
Наманган вилоятида қурилиш ишлари таннархини пасайтириш бўйича маркетинг тадқиқотларига кўра асосий турдаги материаллар нархини пасайтириш (Нм=29,3), импорт товарларни маҳаллийлаштириш (МИ=31,7) ва ҳажмини қисқартириш (ҲИ=26,8), инновацион тавсифдаги материаллар яратиш (ИМ=12,2) омиллари ўртасидаги мақбул нисбатлардан фойдаланиш таклифи Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмаси корхоналари фаолиятига жорий қилинди (Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг 2023 йил 25 июлдаги №05/13-1459-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши  натижасида, 2023 йилнинг 5 ойи давомида  Наманган вилоятидаги «Қурувчи» ХК да маҳсулотлар сотув ҳажми 30 фоизга ошди ва мижозлар сони 15 фоизга кўпайди, «Акташ глобал траде» ХК да қурилиш материаллари сотиб олиш ҳаражатлари 35 фоизга камайди ва корхонада қурилиш ишлари таннархи пасайишига имконият яратилган;
Наманган вилоятининг қурилиш материаллари бозорига таъсир этувчи омиллар хусусиятлари ва ўзгариш тенденсияларини ҳисобга олган ҳолда эгри чизиқли математик моделлар асосида 2026 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмаси амалиётга жорий этилди (Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг 2023 йил 25 июлдаги №05/13-1459-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Наманган вилояти қурилиш материаллари саноати, қурилиш материаллари чакана савдо айланмаси, қурилиш ишлари ва аҳолининг уй-жой билан таъминланишига қаратилган стратегик йўналишларни ишлаб чиқиш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish