Sayt test rejimida ishlamoqda

Суюнов Жаббор Рўзибоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Баъзи д-металларнинг 1,5-нафталиндисулфо кислотанинг динатрийли тузи билан комплекс бирикмалари синтези, уларнинг кристалл тузилишлари ва хоссалари», 02.00.01 – Ноорганик кимё, 02.00.04 – Физик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/К684.
Илмий раҳбарлар: Тураев Хайит Худайназарович, кимё фанлари доктори, профессор; Ашуров Жамшид Менгнорович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети ҳузуридаги PhD.03/30.04.2022.К.78.05 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Рўзимурадов Олим Нарбекович, кимё фанлари доктори, профессор; Раззоқова Сурайё Раззоқовна, кимё фанлари фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: баъзи д-металларнинг НДС билан комплекс бирикмалари синтези, уларнинг кристалл тузилишлари, квант-кимёвий параметрлари, молекулалараро тасирлашиш энергиялари ва физик-кимёвий хоссаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор НДС нинг  Cu(II), Ni(II), Co(II), Cd(II), Zn(II) катионлари билан 7 та янги аралаш-лигандли комплекс бирикмалари синтез қилинган, уларнинг монокристаллари олинган ва рентген тузилиш таҳлил маълумотлари асосида кристалл тузилишлари аниқланган;
СРСМ (ўтказувчиларга ўхшаш қутбланувчан муҳит модели) усули ёрдамида Ni(En)(H2O)4](NDS)‧2H2O ва [Co(En)2(NO3)](NDS)‧4H2O комплексларнинг термодинамик параметрларининг эритувчилар таъсирида ўзгаришлари аниқланган;
Cu(II), Ni(II), Co(II), Cd(II), Zn(II) катионларининг НДС билан ҳосил қилган аралаш-лигандли комплексларининг Ҳиршфелд сирт таҳлилларини амалга ошириш натижасида H…O/O…H, H…H ва C…H/H…C орасидаги боғларнинг комплекслар кристалл тузилишига таъсири юқори бўлиши исботланган.
[Cu(En)2(NDS)]n, [Ni(En)(H2O)4](NDS)‧2H2O ва [Zn(ofda)2(H2O)2](NDS) комплекс бирикмаларнинг бактерия штаммларига қарши бактериосид хусусиятлари мавжудлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
НДС нинг д-металлар билан аралаш-лигандли комплекс бирикмалари синтези, кристалл тузилиши ҳамда биологик фаоллиги боʻйича олинган илмий натижалар асосида:
[Cu(En)2(NDS)]n, [Ni(En)(H2O)4](NDS)‧2H2O, {Na2[Cu(H2O)4(NDS)2]· (H2O)2}n, va [Co(En)2(NO3)](NDS)‧4H2O, [Zn(ofda)2(H2O)2](NDS), [Cd(ofda)4]· (NDS), [Ni(ofda)2(H2O)2](NDS) комплекс бирикмаларининг рентген тузилиш таҳлили натижалари Кембридж кристаллографик маълумотлар базасига киритилган (The Cambridge Crystallographic Data Centre, https://www.ccdc.cam.ac.uk/conts/retrievihg.html CCДC депозит номерлари 2212512, 2212513, 2232763, 2232757, 2256644, 2257108, 2303464 олинган). Натижада, базага киритилган кимёвий бирикмалар оʻхшаш бирикмаларни синтез қилишда, тузилишини тавсифлашда тақдим этилган маълумотлардан фойдаланиш имконини берган;
1,5-нафталиндисулфо кислотанинг динатрийли тузи (НДС) нинг Cу(ИИ) иони билан ҳосил қилган комплекс бирикмасининг 0,5%ли эритмаси “НОВА ФАРМ” МЧЖ Ўзбекистон-Хиндистон қўшма корхонасида дезинфекцияловчи воситалар тайёрлашда амалиётга жорий этилган (“НОВА ФАРМ” МЧЖ Ўзбекистон-Хиндистон қўшма корхонасининг 2023 йил 4 декабрдаги 39-сон маълумотномаси). Натижада, бактериялардан ҳимояловчи юқори самарали дезинфекцияловчи воситалар олиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish