Sayt test rejimida ishlamoqda

Дусмуродов Эргаш Бозоровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Композицион кимёвий реагентлар ва барқарорлашган бурғилаш қоришмалари, уларни нефт ва газ саноатида қудуқларни бурғилаш жараёнида қўллаш», 02.00.07 – Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси, 04.00.11 – Қудуқларни бурғилаш ва ўзлаштириш технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/T3804.
Илмий раҳбарлар: Негматова Комила Сойибжановна, техника фанлари доктори, профессор; Икрамова Муқаддас Эралиевна, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.K/T.03.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Омонов Одилжон Солижонович, техника фанлари номзоди, доцент; Исмаилов Равшан Исроилович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: композицион кимёвий реагентлар ва барқарорлашган бурғилаш қоришмаларини ишлаб чиқиш ва уларни нефт ва газ саноатида қудуқларни бурғилаш жараёнида қўллашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий хом ашё ва саноат чиқиндилари асосидаги органо-ноорганик ингредиентларнинг табиати, тури, миқдори ва нисбатига қараб, физик-механик ва коллоид-кимёвий хусусиятларининг ўзгариш қонуниятлари аниқланган;
гилли суспензияларда ишлаб чиқилган композицион кимёвий реагентлар-қўшимчаларнинг (КХР-Д) коагуляцион структура ҳосил бўлиш жараёнларига технологик омилларнинг таъсири аниқланган;
бурғи ва бурғилаш колонналари остидаги компоновка элементларида (КНБК) сальник ҳосил бўлишини олдини олиш учун маҳаллий хом ашё ва саноат чиқиндиларидаги органоминерал ингредиентлар асосида КХР-Д композицион кимёвий реагентлар-қўшимчаларнинг оптимал таркиблари ишлаб чиқилган;
маҳаллий хом ашё ва саноат чиқиндиларидан фойдаланган ҳолда самарадорлиги ва арзонлиги билан ажралиб турадиган янги композицион кимёвий реагентлар - КХР-Д қўшимчаларни ва улар асосида барқарорлашган бурғилаш қоришмаларини олишнинг самарали технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Композицион кимёвий реагентлар ва барқарорлашган бурғилаш қоришмаларини ишлаб чиқиш ва уларни нефт ва газ саноатида қудуқларни бурғилаш жараёнида қўллаш бўйича олинган натижалар асосида:
маҳаллий хом ашё ва саноат чиқиндилари асосида ишлаб чиқилган композицион кимёвий реагент-қўшимчалар (КХР-Д) Бухоронефтгазпармалаш ОАЖга қарашли нефть ва газ қудуқларини бурғилаш жараёнида амалиётга жорий этилган («Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2023 йил 26 майдаги 03-18-8-401-сон маълумотномаси). Натижада, нефть ва газ қудуқларини бурғилаш жараёнида бурғилаш қоришмаларининг сув ажралиши камайиб, силжишнинг статик кучланиши 4,7 мг/см2 дан 12,4 мг/см2 гача ошириш имконини берган;
юқори физик-кимёвий ва технологик хусусиятларга эга бўлган композицион кимёвий реагентларни олишнинг ресурстежамкор технологияси Бухоронефтгазпармалаш ОАЖда амалиётга жорий этилган («Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2023 йил 26 майдаги 03-18-8-401-сон маълумотномаси). Натижада, композицион кимёвий реагент-қўшимчаларнинг самарали таркибларини ва улар асосида барқарорлашган бурғилаш қоришмаларини олиш ҳамда «Ўзбекнефтегаз» АЖнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш имконини берган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish