Sayt test rejimida ishlamoqda

Мансуров Баходир Мирджалиловичнинг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Минерал хом ашёлар асосида янги таркибли ёнғин ўчириш кукун моддаларини олиш усулларини такомиллаштириш”, 05.10.02 – “Фавқулодда ҳолатларда хавфсизлик. Ёнғин, саноат, ядро ва радиация хавфсизлиги” ихтисослигида диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Т4062.
илмий раҳбар: ФВВ Академияси кафедра профессори техника фанлари доктори, профессор Б.Т.Ибрагимов.
Диссертация бажарилган ташкилот номи: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган ташкилот номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси ҳузуридаги
DSc.40/29.12.2022.Т.129.01 рақамли Илмий кенгаши.
Расмий оппонент сифатида Тошкент кимё технологиялар илмий тадқиқот институти лоборатория мудири т.ф.д, пофессор Нурқулов Файзулло Нурмўминович ва Ўзбекистон Республикаси ФВВ Академияси кафедра доцент т.ф.ф.д (PhD), доцент Толибжонов Исроил Рустамовичлар тавсия этилсин.
Етакчи ташкилот сифатида Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади калсий стеарат, калсия олеат, калсий карбонат, аммофос ва микрокремнезем кукуни асосида юқори дисперсли оқувчанлиги бўлган ва ёнғин ўчириш самарадорлигига эга, модификацияланган янги кукунли ёнғин ўчирувчи таркибларни яратиш, уларнинг физик-кимёвий хоссаларини тадқиқ этиш ҳамда ёнғин ўчириш амалиётига жорий этишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгиликлари:
калсий стеарат, калсий карбонат, аммофос ва микрокремнезем асосидаги бирикмалар иборат кукунли ёнғин ўчирувчи таркиблари ишлаб чиқилган бўлиб, уларнинг турли хил нисбатли механик аралашмаларидан ташкил топган, самарадор кукунли ёнғин ўчирувчи таркибларини олишнинг оптимал консентрациялари ва технологик регламентлари аниқланган;
Фосфорит-1 ва фосфорит -2 маркали гидрофоб хусусиятли кукунли ёнғин ўчирувчи таркибларни олишнинг оптимал шароитлари ва физик-механик хоссалари, ёнғин ўчоғига кукун моддасини тезкорлик пуркаши орқали қаттиқ ва суюқ моддаларни бенуқсон ўчира олиш хусусияти оширилган, ёнғин ўчириш кукунлари ёнғинларни тезкорлик билан ўчириш олиш самарадорлиги 25-28% гача яхшиланганлиги аниқланган;
янги олинган кукунли ёнғин ўчирувчи таркиблар ёнғин ўчириш хоссаси бўйича таҳлил қилинганда гидрофоб хусусиятли кукунли ёнғин ўчирувчи таркибларни амалиётга қўллашда маҳсулот сарфи 2,0-0,6 кг/м2 ҳамда интенсивлиги 0,15 кг/(м2с) гача яхшилаш усуллари такомиллаштиридган;
таклиф этилаётган кукунли ёнғин ўчирувчи янги таркиблаирнинг А1, А2, В1 ва В2 синфларга мансуб бўлган моддаларни самарали ўчира олиши имконияти  ҳамда гидрофоблилик хусусиятли юқори ва самарадор эканлиги импорт қилинаётган аналогларга нисбатан тахлилий асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кўп функсионалли тўлдирувчилар асосида янги кукунли ёнғин ўчирувчи таркибларни олиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Фосфорит-1 маркали гидрофоб хусусиятли кукунли ёнғин ўчирувчи таркиблари Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасида амалиётга жорий қилинган (Бухоро вилояти ФВБнинг 2023 йил 24 январдаги 6/4/38-209-сон маълумотномаси). Натижада, янги кукунли ёнғин ўчирувчи таркибларни қўлланилганда, уларнинг А1, А2, В1 ва В2 синфларга мансуб бўлган моддаларни ўчиришда юқори самарадорликга эришган;
фосфорит -2 маркали кукунли ёнғин ўчирувчи композит таркиблари Фавқулодда вазиятлар вазирлигида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси ФВВнинг 2023 йил 24 январдаги 6/4/38-209-сон маълумотномаси). Натижада, янги олинган кукунли ёнғин ўчирувчи таркибларнинг солиштирма самарадорлиги мос равишда импорт қилинган аналоглардан ўртача 25 ва 30% гача содир бўлган ёнғинларни самарали ўчириш имконини берган;

Yangiliklarga obuna bo‘lish