Sayt test rejimida ishlamoqda

Йўлдошев Даврон Фурқат ўғли
техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Шаҳар йўналишли автобусларнинг ҳаракат жадвалини ишлаб чиқиш усулини такомиллаштириш (геосиноптик параметрларни ҳисобга олган ҳолда)”, 05.08.06 – “Ғилдиракли ва гусеницали машиналар ва уларни ишлатиш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Т4298
Илмий раҳбар: Саматов Гаффор Аллакулович, иқтисод фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.15/31.08.2022.Т.73.03 рақамли илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Халмухамедов Азиз Суратович, техника фанлари доктори, профессор; Хакимов Шаукат Кудайберганович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши. Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади  шаҳар йўналишли автобусларининг ҳаракат жадвалини ишлаб чиқиш усулини геосиноптик параметрлар асосида такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шаҳар йўналишли автобусларда эксплуатацион ҳаракат тезлигининг, қатнов вақтининг ва йўловчилар оқимининг геосиноптик параметрлар таъсирида ўзгариш қонуниятлари корреляцион-регрессион таҳлил усули ёрдамида аниқланган;
шаҳар йўналишли автобусларда йўловчилар оқимининг қишки ва ёзги мавсумлардаги ўзгаришини башорат қилиш модели энг кичик квадратлар усули ёрдамида ишлаб чиқилган;
шаҳар йўналишли автобусларининг эксплуатацион тезликлари ва йўловчилар оқимининг геосиноптик параметрлар таъсиридаги ўзгаришини ҳисобга олувчи коеффициентлар қийматлари графлар назариясининг тармоқланиш элементлари ёрдамида аниқланган;
шаҳар йўналишли автобусларининг ҳаракат жадвалини ишлаб чиқиш усули, геосиноптик параметрларни ҳисобга олган ҳолда автобусларининг эксплуатацион тезликлари ва йўловчилар оқимининг ўзгарувчанлигини ифодаловчи коеффициентлар ёрдамида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шаҳар йўналишли автобусларнинг ҳаракат жадвалини ишлаб чиқиш усулини такомиллаштириш (геосиноптик параметрларни ҳисобга олган ҳолда) тадқиқоти бўйича олинган натижалар асосида:
шаҳар йўналишли автобусларининг эксплуатацион тезликлари ва йўловчилар оқимининг геосиноптик параметрлар таъсиридаги ўзгаришини ҳисобга олувчи коеффициентлар қийматлари “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ да жорий этилган  (“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ нинг 2023 йил 9 октябрдаги 4-06-16/1698-сон далолатномаси). Натижада паст ҳароратли иқлим шароитларида йўналишли автобуслар ҳаракатини ўзгарувчан йўловчилар оқимига мувофиқлаштириш имконияти 14 фоизга ошган.
йўналишда йўловчилар оқимига, эксплуатацион ҳаракат тезлигига, қатнов вақтига геосиноптик параметрлар таъсирини ҳисобга олувчи автобуслар ҳаракат жадвалини ишлаб чиқиш усули “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ да татбиқ этилган (“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ нинг 2023 йил 9 октябрдаги 4-06-16/1698-сон далолатномаси) Натижада қиш мавсумининг турли иқлим шароитида керакли автобуслар сони ва уларнинг оралиқ интервалларининг меʼёрини аниқлаш имкони яратилган.
қишки ва ёзги мавсумларда шаҳар йўналишли автобусларда йўловчилар оқимининг ўзгаришини башорат қилиш модели “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ да жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2023 йил 12 – октябрдаги 4/7112-сон маълумотномаси) Натижада қиш мавсумидаги паст ҳарорат кўрсаткичларига автокорхонанинг техник тайёргарлигини баҳолаш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish