Sayt test rejimida ishlamoqda

Хомидов Баходиржон Содикжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Қурилишда меҳнат унумдорлигини ошириш учун сунъий интеллектнинг қўлланиши», 08.00.10 – “Демография. Меҳнат иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Iqt550.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даража ва унвони: Зокирова Нодира  Каландаровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертатсия бажарилган муассаса номи: Фарғона Политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Г.В.Плеханов номли Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали, DSc.22/30.12.2019.I.100.01
Расмий оппонентлар: Насимов Дилмурод Абдуллоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Қурбонов Самандар Пулатович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, PhD
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сунъий интеллект технологияларини қўллаш натижасида қурилиш индустрияси корхоналари иш унумдорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қурилиш соҳасида меҳнат унумдорлигига таъсир этувчи омиллар (45) услубий жиҳатдан олти гуруҳга умумлаштирилган ва РИИ индекси, стандарт тавофутларга кўра табақалаштирилган (ранжирование) ҳолда соҳада меҳнат унумдорлигини ошириш, жумладан бошқарув компетентсиялари ва қурилиш ишчиларининг кўникмасини ошириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилган;
меҳнат унумдорлигига инсон капитали ривожланишининг таъсири моделига ёндашув инсон капитали таркибида “саломатлик”ка алоҳида урғу бериш ҳамда қурилиш ишлаб чиқаришида ихтирочилик ва ратсионализаторлик фаолияти устуворлигига кўра такомиллаштирилган;
қурилиш соҳасида меҳнат ва меҳнат муносабатлари стратегиясини «муносиб меҳнат» категориясига кўра самарали амалга оширишда, жумладан сунъий интеллектдан ратсионал фойдаланишда персоналнинг касбий ва ижодий ривожлантиришни рағбатлантириш дастурини ишлаб чиқиш, сунъий интеллектга кўра меҳнат салоҳиятини ижтимоий ривожлантиришнинг устуворликларини аниқлаш кабиларни амалга оширишнинг зарурати асослаб берилган;
интеллектуал капиталдан мақсадли фойдаланиш шароитида ишлаб чиқаришнинг интеллектуаллашув ва рақобатбардошлик даражасини ошириш асосида қурилиш ташкилотлари самарадорлигини оширишнинг консептуал-мантиқий модели меҳнат унумдорлиги мақсадли параметрига кўра базавий даражасини баҳолаш имкониятларини ишлаб чиқаришга жалб қилишга кўра такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сунъий интеллект технологияларини жорий қилиш натижасида қурилиш индустрияси корхоналари иш унумдорлигини ошириш бўйича олинган натижалар асосида:
қурилиш соҳасида меҳнат унумдорлигига таъсир этувчи омиллар (45) услубий жиҳатдан олти гуруҳга умумлаштирилган ва РИИ индекси, стандарт тавофутларга кўра табақалаштирилган (ранжирование) ҳолда соҳада меҳнат унумдорлигини ошириш, жумладан бошқарув компетентсиялари ва қурилиш ишчиларининг кўникмасини ошириш юзасидан тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан корхоналар фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш республика маркази” давлат муассасасининг 2023 йил 21 ноябрдаги 784/03-20-сон маълумотномаси). Таклиф меҳнат унумдорлигига таъсир этувчи асосий омилларни баҳолашнинг аниқлик даражасини ошириш, бошқарув натижадорлиги ва қурилиш корхоналарининг самарадорлигини оширишга муайян даражада хизмат қилган;
меҳнат унумдорлигига инсон капитали ривожланишининг таъсири моделига ёндашув инсон капитали таркибида “саломатлик”ка алоҳида урғу бериш ҳамда қурилиш ишлаб чиқаришда ихтирочилик ва ратсионализаторлик фаолияти устуворлиги бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги тизимидаги такшкилотлар фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш республика маркази” давлат муассасасининг 2023 йил 21 ноябрдаги 784/03-20-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф қурилиш индустрияси корхоналарининг меҳнат унумдорлигини инсон капиталига урғуни кучайтириш ҳисобига 0,21 фоизга оширишни таъминлайдиган чора-тадбирлар сифатини таъминлашга муайян даражада хизмат қилган;
қурилиш соҳасида меҳнат ва меҳнат муносабатлари стратегиясини «муносиб меҳнат» категориясига кўра самарали амалга оширишда, жумладан сунъий интеллектдан ратсионал фойдаланишда персоналнинг касбий ва ижодий ривожлантиришни рағбатлантириш дастурини ишлаб чиқиш, сунъий интеллектга кўра меҳнат салоҳиятини ижтимоий ривожлантиришнинг устуворликларини аниқлаш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан “Менежерлар, лойиҳа-қидирув ташкилотларининг бош муҳандислари ва бош архитекторлар малакасини оширишни ташкил этиш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш республика маркази” давлат муассасасининг 2023 йил 21 ноябрдаги 784/03-20-сон маълумотномаси). Мазкур таклифдан фойдаланиш соҳада меҳнат унумдорлигини оширишда ички меҳнат имкониятларидан самаралироқ фойдаланиш натижасига кўра ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга муайян даражада хизмат қилган;
интеллектуал капиталдан мақсадли фойдаланиш шароитида ишлаб чиқаришнинг интеллектуаллашув ва рақобатбардошлик даражасини ошириш асосида қурилиш ташкилотлари самарадорлигини оширишнинг консептуал-мантиқий модели меҳнат унумдорлиги мақсадли параметрига кўра базавий даражасини баҳолаш имкониятларини ишлаб чиқаришга жалб қилиш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги тизимидаги такшкилотлар фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш республика маркази” давлат муассасасининг 2023 йил 21 ноябрдаги 784/03-20-сон маълумотномаси). Таклиф этилаётган такомиллаштирилган модел қурилиш саноатида сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ҳисобига меҳнат унумдорлигини 0,42 фоизга оширишга муайян даражада хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish