Sayt test rejimida ishlamoqda

Жумаева Анора Адҳам қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Табиий базальт асосида полимерлар учун тўлдирувчилар олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва қўллаш», 02.00.14 – Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Т4347.
Илмий раҳбар: Лутфуллаев Саьдулла Шукурович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик институти, PhD.17/30.07.2022.К/T.06.03.
Расмий оппонентлар: Амонов Мухтар Раҳматович, техника фанлари доктори, профессор; Бекназаров Ҳасан Сойибназарович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети     .
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: модификацияланган базальт билан тўлдирилган маҳаллий хомашё ПВХ композицияси асосида хоссалари яхшиланган полимер материалларини олишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
табиий базальтни маҳаллий ёғ-мой саноати чиқиндиси госсипол смоласи билан модификациялаш технологияси яратилган;
полимерларга тўлдирувчи сифатида қўшилганда салбий таъсир қилувчи базальт маъдани таркибидаги металл оксидларини ажратиб  олишнинг мақбул технологияси ишлаб чиқилган.
модификацияланган базальт билан тўлдирилган ПВХ композицияси асосида технологик хоссалари яхшиланган 100 мм лик канализация қувурлари олишнинг технологик режимлари аниқланган.
тўлдирувчи сифатида модификацияланган базальт қўшилган поливинилхлорид композициясининг пластикацияланиш вақти қисқариши натижасида қувур ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишнинг технологик параметрлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Табиий базальт асосида полимерлар учун тўлдирувчилар олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва қўллаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
табиий базальтни маҳаллий ёғ-мой саноати чиқиндиси госсипол смоласи билан модификациялаш технологияси Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг “2023-2024 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг 2023 йил 5 майдаги ОП 02/ЭМ-1684-сон маълумотномаси). Натижада, технологик ва физик - механик хоссалари яхшиланган техник мақсадлар учун қўлланиладиган табиий базальт асосидаги тўлдирувчилар олиш имконини беради;
модификацияланган базальт билан тўлдирилган ПВХ композицияси асосида қувур ишлаб чиқариш технологияси Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг “2023-2024 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг 2023 йил 5 майдаги ОП 02/ЭМ-1684-сон маълумотномаси). Натижада, стандарт рецептура асосида олинган қувурларга нисбатан модификацияланган базальт билан тўлдирилган ПВХ композицияси асосида олинган тайёр маҳсулот таннархининг пасайишига имкон беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish