Sayt test rejimida ishlamoqda

Мардонов Баҳодир Мардон ўғли
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим тизимида ёшлар сиёсати самарадорлигини ошириш”, 23.00.02 – “Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар” (сиёсий фанлар бўйича).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Ss239
Илмий раҳбар: Мавлонов Журабек Ёрқул ўғли, сиёсий фанлар доктори, профессор в.б.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Ss.01.08.
Расмий оппонентлар:Қўчқаров Ваҳоб Хошимович, сиёсий фанлар доктори, профессор, Қодиров Анвар Қаххорович, фалсафа фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
Олий ҳарбий таълим тизимида ёшлар сиёсатини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёш ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий-сиёсий компетентлик даражасини белгиловчи аниқ индикаторлар (вазиятдан хабардорлиги, сиёсий жараёнлардаги иштироки, конфликтларни бошқарувчанлиги, гуманитар инқирозлар шароитида аҳоли билан ишлаши, сиёсий таҳлил ва рационал қарор қабул қилиши ва ҳ.к.) олий ҳарбий таълим тизимида ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини оширишга хизмат қилиши илмий-назарий жиҳатдан асосланган;
ёшлар орасида Ватан тинчлиги, хавфсизлиги ва сиёсий барқарорлигини таъминлаш мақсадида таълим тизимининг барча босқичларида узвий-узлюксиз, махсус-мақсадли ҳарбий таълим дастурларини жорий қилиш Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларини иқтидорли, ватанпарвар, фидойи ва ўз касбига содиқ кадрлар билан таъминлаш имконини берувчи механизм эканлиги далилланган;
ёш ҳарбий олий маълумотли кадрларнинг сиёсий-мафкуравий компетентлигини кенгайтириш мақсадида “Ёш ҳарбийлар Форуми”, “Ўзбекистон курсантлари куни” ва “Уч авлод” учрашувларини ташкил этиш, шунингдек, иқтидорли курсантларни муносиб қўллаб-қувватлаш учун “Амир Темур” ва “Жалолиддин Мангуберди” номидаги давлат стипендияларини жорий этиш олий ҳарбий таълим тизимидаги ёшларнинг ижтимоий сиёсий фаоллиги ошишига таъсири асослаб берилган;
олий ҳарбий таълим тизимида ёшлар сиёсати самарадорлигини ошириш, ёшларнинг сиёсий онги ва маданиятини юксалтиришга қаратилган “Ахборот-таҳлилий марказ”ларни ташкил этиш, ёш ҳарбий кадрларда рационал таҳлилий фикрлаш, аналитик ҳужжатлар билан ишлаш қобилиятини ривожлантиришга хизмат қилувчи институционал ҳамда функсионал механизмлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим тизимида ёшлар сиёсати самарадорлигини оширишга қаратилган механизм ва технологияларни такомиллаштириш асосларини ўрганиш натижасидаги таклифлар асосида:
ёш ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий-сиёсий компетентлик даражасини белгиловчи аниқ индикаторлар (вазиятдан хабардорлиги, сиёсий жараёнлардаги иштироки, конфликтларни бошқарувчанлиги, гуманитар инқирозлар шароитида аҳоли билан ишлаши, сиёсий таҳлил ва рационал қарор қабул қилиши ва ҳ.к.) олий ҳарбий таълим тизимида ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини оширишга хизмат қилиши илмий-назарий жиҳатдан асосланганлигига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазирлиги Академияси ҳамда Ички Ишлар вазирлигидаги Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошлангʻич ташкилотининг ҳамкорлик чора-тадбирлар дастури, йиллик иш режалари ҳамда ёшлар сиёсати ва маънавий-маърифий ишлар соҳасида ўтказилган таргʻибот тадбирларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазирлигининг 2023 йил 14 сентябрдаги 2/2-1678-сонли далолатномаси). Натижада, Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазирлиги тизимида ёшларга оид давлат сиёсатини самарали амалга ошириш методологияларини такомиллаштиришга, ёшларнинг сиёсий-мафкуравий даражасининг юксалишига, юксак сиёсий онги ва маданияти ҳамда фаол фуқаролик позициясини шакллантиришга хизмат қилган;
ёшлар орасида Ватан тинчлиги, хавфсизлиги ва сиёсий барқарорлигини таъминлаш мақсадида таълим тизимининг барча босқичларида узвий-узлюксиз, махсус-мақсадли ҳарбий таълим дастурларини жорий қилиш Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларини иқтидорли, ватанпарвар, фидойи ва ўз касбига содиқ кадрлар билан таъминлаш имконини берувчи механизм эканлиги далилланганлигига оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетини ўз касбига содиқ, маънавий согʻлом, фидойи ёшлар билан таъминлашга қаратилган Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 6-августдаги 500-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетига номзодларни саралаб олиш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўгʻрисида”ги низоми 2-бобининг “Ҳарбий-профессионал ёʻналтириш” номдаги 2-параграфининг 25, 26, 27, 29- бандлари ижросини таʻминлашда фойдаланилмоқда. (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонлигининг 2023 йил 6 сентябрдаги 10896/13-сонли далолатномаси). Натижада, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тизими ва Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетини мамлакатимиз мудофаа салоҳиятини мустаҳкамловчи ҳарбий-ватанпарвар, бурчига садоқатли ёшлар билан тўлдиришга хизмат қилувчи методологиялар такомиллаштирилган;
ёш ҳарбий олий маълумотли кадрларнинг сиёсий-мафкуравий компетентлигини кенгайтириш мақсадида “Ёш ҳарбийлар Форуми”, “Ўзбекистон курсантлари куни” ва “Уч авлод” учрашувларини ташкил этиш, шунингдек, иқтидорли курсантларни муносиб қўллаб-қувватлаш учун “Амир Темур” ва “Жалолиддин Мангуберди” номидаги давлат стипендияларини жорий этиш олий ҳарбий таълим тизимидаги ёшларнинг ижтимоий сиёсий фаоллиги ошишига таъсири асослаб берилганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан 2023 йил 2 февралда тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари тизимида 2023-йилда ёшларга оид давлат сиёсатини самарали амалга ошириш юзасидан ҳамкорликдаги чора-тадбирлар Дастури”нинг 6, 9, 12- бандларини ишлаб чиқиш ва ижросини таʻминлашда фойдаланилди. (Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг 2023 йил 28 декабрдаги 04-13/1142-сонли маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари тизимидаги ёш ҳарбий хизматчилар ва олий ҳарбий таълим муассасалари курсант ва тингловчиларнинг сиёсий-мафкуравий даражасининг юксалиши, ижтимоий сиёсий фаоллиги ошиши ҳамда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини таʻминланишига хизмат қилган;
олий ҳарбий таълим тизимида ёшлар сиёсати самарадорлигини ошириш,  ёшларнинг сиёсий онги ва маданиятини юксалтиришга қаратилган “Ахборот-таҳлилий марказ”ларни ташкил этиш, ёш ҳарбий кадрларда рационал таҳлилий фикрлаш, аналитик ҳужжатлар билан ишлаш қобилиятини ривожлантиришга хизмат қилувчи институционал ҳамда функсионал механизмлари ишлаб чиқилганлигига оид таклифлардан Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасидаги бошлангʻич ташкилотининг 2022-йил 16-июнда тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2022-2023-йилларда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган Дастури”нинг 11-бандини ишлаб чиқиш ва ижросини таʻминлашда фойдаланилди. (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси Божхона институтининг 2023 йил
26 декабрдаги 17/25-23-0016-сонли маълумотномаси). Натижада, ёш божхоначиларда аналитик кўникмалар орқали ахборот саводхонлигини ошириш, олинган янги маълумотлар асосида рационал қарорларни қабул қилиш,  катта ҳажмдаги маълумотларни бошқариш ва мураккаб статистик манбаларни ўзлаштириш қобилиятларни ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

Yangiliklarga obuna bo‘lish