Sayt test rejimida ishlamoqda

Исматов Давлат Мухиддин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Баъзи д-элементлар ионлари билан флавоноидлардан супрамолекуляр системалар олиш ва уларнинг тадқиқи», 02.00.04 - Физик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/К559.
Илмий раҳбар: Мухамадиев Нурали Қурбоналиевич, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2019.К.02.05.
Расмий оппонентлар: Эшмаматова Нодира Бахромовна, кимё фанлари доктори, доцент; Муродова Дилафруз Кадировна, кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: флавоноидларнинг баъзи д-элементлар ионлари билан супрамолекуляр системалар ҳосил бўлиш механизмлари ва уларнинг комплексларини барқарорлигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фе2+ ва Cо2+ ионларининг кверсетин ҳамда рутинли комплексларининг тузилиши ва энергетик, электрон хоссалари ҳамда реаксион қобилиятлари квант-кимёвий усулда аниқланган;
Фе2+ ва Cо2+ ионларининг кверсетин ва рутинли супрамолекуляр комплекслари синтез қилинган ҳамда уларнинг тузилишлари УБ-, ИҚ-спектроскопия усулларда аниқланган ҳамда комплексларнинг ковалентмас боғлар ҳисобига ҳосил бўлиши исботланган;
пҲ нинг турли қийматларида Фе2+ ва Cо2+ ионлари кверсетин ҳамда рутинли комплексларнинг барқарорликлари изомоляр серия усулида баҳоланган ҳамда бирикмаларнинг барқарорлигига муҳитнинг таъсири сезиларли эмаслиги и аниқланган;
Фе2+ ва Cо2+ ионлари билан кверсетин ҳамда рутинли комплексларнинг термик парчаланиш маҳсулотлари микрорентген усулида аниқланган ва асосий маҳсулот сифатида металл оксидлари ҳосил бўлганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Флавоноидларнинг ва д-металлар ионлари билан олинган комплекс бирикмалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кверсетин билан Фе2+ ионларининг ҳосил қилган комплекс бирикмаси барқарорлигини аниқлаш методикаси “Самарканд Энгланд Эcо-Медиcал” қўшма корхонасида амалиётга жорий этилган (“Самарканд Энгланд Эcо-Медиcал” корхонасининг 2023 йил 24 майдаги 01/1-249-сонли маълумотномаси). Натижада, Фе2+ ионларини уларнинг кверсетин билан комплекслари ҳолида инсон организимига манзилли етказиш имконини берган;
кверсетин билан Cо2+ ионларининг ҳосил қилган комплекс бирикмаси барқарорлигини аниқлаш методикаси “Самарканд Энгланд Эcо-Медиcал” қўшма корхонасида амалиётга жорий этилган (“Самарканд Энгланд Эcо-Медиcал” корхонасининг 2023 йил 24 майдаги 01/1-250-сонли маълумотномаси). Натижада, Cо2+ ионларини уларнинг кверсетин билан комплекслари ҳолида инсон организимига манзилли етказиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish