Sayt test rejimida ishlamoqda

Саидов Хуршид Муродиллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Енгил углеводородларни қайта ишлаш учун катализаторлар ишлаб чиқиш ва уларнинг кинетик характеристикалари», 02.00.04 - Физик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/К337.
Илмий раҳбар: Мухамадиев Нурали Қурбоналиевич, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2019.К.02.05. 
Расмий оппонентлар: Эшмаматова Нодира Бахромовна, кимё фанлари доктори, доцент; Муродов Қодир Муродович, кимё фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: метаннинг карбонат ангидридли конверсияси учун катализаторлар синтези, уларнинг геометрик, сорбсион ва каталитик характеристикаларни аниқлаш ҳамда реакция боришини кинетик жиҳатдан баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
баъзи д-элементлар оксидлари асосида Зол-Гел технологиясининг “солитион-cомбусион сйнтҳесис” усулида: 4НиО∙ЗрО2/5Ал2О3, 4НиО∙ТиО2/5Ал2О3 ва 3НиО∙ТиО2∙ЗрО2/5Ал2О3 таркибли полиоксидли катализаторлар синтез қилинган;
4НиО∙ЗрО2/5Ал2О3, 4НиО∙ТиО2/5Ал2О3 ва 3НиО∙ТиО2∙ЗрО2/5Ал2О3 таркибли полиоксидли катализаторларнинг геометрик, текстур, сорбсион ва каталитик характеристикалари аниқланган;
турли катализаторлар иштирокида метанни карбонат ангидриди билан конверсиялаш реакциясининг фаолланиш энергиялари ва тезлик константалари аниқланган;
метанни карбонат ангидриди билан конверсиялаш реакцияси Ч3* - НиО, Ч2* - НиО, Ч* - НиО, C* - НиО, CО* - ЗрО2/Ал2О3, О*-ЗрО2/Ал2О3 оралиқ маҳсулотлари ҳосил бўлиши билан бориши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Енгил углеводородларни қайта ишлаш учун катализаторлар ишлаб чиқиш ва уларнинг кинетик характеристикаларини ўрганиш натижасида олинган илмий натижалар асосида:
эритмада ёниш усулида нано НиО ни олиш методикаси “АҲМАД ИСРОИЛ ТЕХ” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасида ранг барқарорлиги ва равшанлигини оширувчи восита сифатида амалиётга жорий этилган (“АҲМАД ИСРОИЛ ТЕХ” Ўзбекистон Хитой қўшма корхонасининг 2023 йил 18 майдаги 18/05-01-сонли маълумотномаси). Натижада, қора рангли маҳсулотларни ишлаб чиқариш имконияти пайдо бўлган, ранг берувчи модданинг сарфи 4-5 бараварга камайган ва иқтисодий самарага эришиш имконини берган;
эритмада ёниш усулида нано CоО ни олиш методикаси “АҲМАД ИСРОИЛ ТЕХ” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасида ранг барқарорлиги ва равшанлигини оширувчи восита сифатида амалиётга жорий этилган (“АҲМАД ИСРОИЛ ТЕХ” Ўзбекистон Хитой қўшма корхонасининг 2023 йил 18 майдаги 18/05-01-сонли маълумотномаси). Натижада, тўқ яшил рангли маҳсулотларни ишлаб чиқариш имконияти пайдо бўлган, ранг берувчи моддани сарфи 6-8 бараварга камайган ва иқтисодий самарага эришиш имконини берган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish