Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримов Хусниддин Рустамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Магнетит заррачалари киритилган поливинил спирт гелининг физик кимёвий хоссалари», 02.00.04 - Физик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/К667.
Илмий раҳбар: Тробов Хамза Турсунович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2019.К.02.05. 
Расмий оппонентлар: Рўзимурадов Олим Нарбекович, кимё фанлари доктори, профессор; Бекчанов Даврон Жуманазарович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: таркибига магнетит заррачалари киритилган поливинил спирт гелининг физик кимёвий хоссаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
поливинил спирт асосида магнетит заррачалари киритилган поливинил спирт гели синтез қилинган ва унинг таркиби замонавий физик кимёвий тадқиқот усуллари ёрдамида исботланган;
тажрибада олинган натижалардан фойдаланиб таркибига магнетит заррачалари киритилган поливинил спирт гели бўкиш жараёнининг термодинамик функсияси Гиббс эркин энергияси ўзгариши аниқланган;
оптик микрометрия усулида магнетит заррачалари киритилган поливинил спирт гелининг сувли эритмаларида бўкиш жараёнининг биринчи ва иккинчи гуруҳ металл ионлари табиати ва консентрациясига боғлиқлиги асосланган;
гетерофазавий физик-математикавий модел ёрдамида магнетит заррачалари киритилган поливинил спирти гели бўкишининг кинетик қонуниятлари ўрганилган ва илк бора моделнинг кинетик коеффициентлари (к1, к2, к3) аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Магнетит заррачалари киритилган поливинил спирт гелининг физик кимёвий хоссаларини татбиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
реагенциз усулда оқова сувларни тозалаш услубияти “Ўзбекнефтгаз” АЖ га қарашли “Муборак газни қайта ишлаш заводи”да амалиётга жорий этилган (“Муборак газни қайта ишлаш заводи” АЖнинг 2023 йил 6 ноябрдаги 967/Ғк-11-сонли маълумотномаси). Натижада, кислотали оқова сувлар таркибидан хлорид кислотани, шунингдек, бир ва икки валентли металл катионларини тўлиқ ажратиб олишга имкон  берган;
ионит-экстраксион усулда техноген эритмалар ва оқова сувларни тозалаш услубияти “ГИССАРНЕФТГАЗ” Ўзбекистон-Швейсария қўшма корхонасида амалиётга жорий этилган. (“ГИССАРНЕФТГАЗ” Ўзбекистон-Швейсария қўшма корхонасининг 2023 йил 8 ноябрдаги 733-01/11-сонли маълумотномаси). Натижада, техноген эритмалар ва оқова сувлар таркибидан бир ва икки валентли металл ионларини ажратишга имкон берган.
полимер геллардан фойдаланиб оқова ва табиий сувларни тозалаш ҳамда тузсизлантириш услубияти “Электрокимёзавод” АЖ қўшма корхонасида амалиётга жорий этилган (“Электрокимёзавод” АЖ қўшма корхонасининг 2023 йил 18 ноябрдаги 623-08/11-сонли маълумотномаси). Натижада, оқова ва табиий сувлар тўлиқ тузсизлантирилган ҳамда таркибидан бир ва икки валентли металл ионларини ажратишга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish