Sayt test rejimida ishlamoqda

Хонқулов Улуғбек Хурсаналиевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Академик лицейларда математиканинг стохастика йўналиши элементларини ўқитишнинг педагогик имкониятларини такомиллаштириш”, 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (математика) (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Ped123.

Илмий раҳбар: Форманов Шокир Қосимович, физика-математика фанлари доктори, профессор, академик.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат универститети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент кимё-технология институти, Тошкент давлат педагогика университети, DSc.28.12.2017.Ped.01.09.

Расмий оппонентлар: Джалилов Ахтам Абдурахманович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Тожиев Мамаражаб,  педагогика фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.

Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсадиакадемик лицейларда математиканинг стохастика йўналиши элементларини ўқитиш методикаси ва педагогик имкониятларини интегратив, табақалаштирилган ёндашувлар асосида такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

академик лицейларда математиканинг стохастика йўналиши элементлари ўқув мазмуни фанлараро алоқадорлик, ўқув фанининг ички интеграциясига асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган;

компонентлари боғланган-интегратив (ўқув фанининг ички боғлиқлиги), интегратив (фанлараро алоқадорлик), табақалаштирилган ёндашувларни жорий этишга йўналтирилган ўқитишнинг педагогик имкониятлари комплекси мазмуни, таркибий ташкил этувчиларини ишлаб чиқиш орқали математиканинг стохастика йўналиши элементларини ўқитиш методикаси такомиллаштирилган;

академик лицейлар “Аниқ фанлар” ва “Табиий фанлар” йўналишлари ўқувчиларининг эҳтимолий-статистик тафаккури, компетенцияларини чуқурлаштиришга йўналтирилган “табақалаштирилган таълим” технологияси асосида “Комбинаторика, эҳтимоллар назарияси ва математик статистика элементлари” махсус курси мазмунини ишлаб чиқиш орқали ўқитишнинг педагогик имкониятлари кенгайтирилган;

ўқув материалларини боғлиқлик ва репрезентативлик, тўлиқлик, тарихий аҳамиятлилик тамойиллари асосида кенгайтириш ва ишлаб чиқиш орқали математиканинг стохастика йўналиши элементларини ўқитишнинг дидактик, методик, педагогик имкониятлари, ўқув-методик таъминоти (ўқув қўлланма ва методик қўлланма) мазмунан такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Академик лицейларда математиканинг стохастика йўналиши элементларини ўқитишнинг педагогик имкониятларини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:

математиканинг стохастика йўналиши элементлари ўқув мазмунини фанлараро алоқадорлик ва ўқув фанининг ички интеграцияси асосида такомиллаштириш, кенгайтириш бўйича таклифлар ва тавсиялардан А-1-26 рақамли “Узлуксиз таълим тизимида физика  ўқитишни эҳтимолий-статистик ғоя ва тушунчаларини шакллантириш асосида такомиллаштириш ва унга оид услубий қўлланма тайёрлаш” мавзусидаги илмий-амалий лойиҳада физика курсининг статистик физика, молекуляр физика ва квант физикаси бўлимларини эҳтимолий-статистик ғоя ва тушунчалардан фойдаланиб ўқитиш методикасини такомиллаштириш жараёнида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 6 апрелдаги 89-03-1303-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар ва тавсиялар фанлараро алоқадорликни мустаҳкамлаш, ўқитишнинг педагогик имкониятларини кенгайтириш ва таълим самарадорлигини ошишига хизмат қилган;

математиканинг стохастика йўналиши элементларини ўқитиш методикаси ва педагогик имкониятларини такомиллаштириш бўйича тадқиқот натижалари асосида “Математиканинг стохастика йўналиши элементлари” (2014 йил 9 июндаги №220-1 рақамли) ўқув қўлланмаси нашр этилган ва ўқув жараёнига татбиқ этилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 13 ноябрдаги 89-03-2787-сон маълумотномаси). Ушбу ўқув адабиёти академик лицейларнинг ўқув-методик таъминотини бойиши ҳамда ўқувчиларнинг эҳтимолий-статистик билимларни ўзлаштириш имкониятлари ортишига хизмат қилган;

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 25 августдаги 355-сонли буйруғи асосида чуқурлаштирилиб ўқитиладиган ўқув фани дастурларини таълим жараёнига татбиқ этиш билан боғлиқ вазифаларни амалга ошириш мақсадида тажриба-синов майдонларидаги академик лицейларининг “Аниқ фанлар” ва “Табиий фанлар”  йўналишлари  ўқувчиларида мантиқий, эҳтимолий-статистик фикрлаш қобилиятларни ривожлантиришга қаратилган “Комбинаторика, эҳтимоллар назарияси ва математик статистика элементлари” номли махсус курси амалиётга жорий қилинган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 13 ноябрдаги 89-03-2787-сон маълумотномаси). Ушбу курс математика таълими жараёнида компъютер технологиясини татбиқ қилиш ҳамда математиканинг стохастика йўналиши элементларини ўқитишнинг амалий йўналганлигини жорий қилишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish