Sayt test rejimida ishlamoqda

Иброҳимов Жамшид Абдуғофур ўғлининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Террорчилик хусусиятига эга жиноятларнинг жиноят-ҳуқуқий ва криминологик жиҳатлари”, 12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи. Криминология. Жиноят-ижроия ҳуқуқи ихтисослиги (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2 DSc/Yu206.
Илмий маслаҳатчи: Неъматов Жасур Аминжонович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/13.05.2020.Yu.22.03.
Расмий оппонентлар: Рустамбаев Мирзаюсуп Хакимович, юридик фанлар доктори, профессор; Ўразалиев Мурод Караевич, юридик фанлар доктори, профессор; Абдуқодиров Шерзод Ёқубжонович, юридик фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади террорчилик хусусиятига эга жиноятларнинг илмий, назарий ва амалий жиҳатларини ҳар томонлама ўрганиш, шунингдек аниқланган муаммоларнинг ҳуқуқий ечимларини топиш мақсадида илмий хулосалар ишлаб чиқиш, террорчилик хусусиятига эга жиноятларга қарши курашнинг жиноий-ҳуқуқий ва криминологик чораларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар шакллантиришдан иборатдир.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
таваккалчиликларни баҳолаш натижаларини терроризмни молиялаштиришга қарши курашишда иштирок этувчи барча органларга ҳамда пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотларга етказиш, шунингдек, терроризмни молиялаштириш юзасидан таваккалчиликни баҳолаш бўйича чораларни махсус ваколатли давлат органи томонидан мувофиқлаштириш зарурати асослантирилган;
терроризмга, оммавий қирғин қуролини тарқатишга қарши курашишни амалга оширувчи давлат органлари ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа ваколатли органлари томонидан тақдим этиладиган маълумотлар, чет давлатларнинг ваколатли органларидан ҳамда халқаро ташкилотлардан расмий каналлар орқали олинган маълумотлар асосида террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахсларнинг рўйхатини шакллантириш ва юритиш лозимлиги асослаб берилган; 
террорчилик ташкилотининг мавжуд бўлишини, фаолият кўрсатишини моддий ва молиявий жиҳатдан таъминлаш ҳар қандай кўчар ёки кўчмас активларни ёки бундай активларга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи юридик ҳужжатларни тақдим этишда ёхуд уларда иштирок этишда, террористик ҳаракатларни амалга ошириш учун мўлжалланган бошқа мулкларни тақдим этишда ёки хизматлар кўрсатишда ифодаланиши асослаб берилган; 
террористик ташкилот аъзоси бўлган шахс томонидан уни молиялаштиришда ифодаланган ҳаракатларни ЖК 155 ва 1553-моддалари мажмуи билан квалификация қилиш, шахсни ЖК 1553-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этишда айбдор деб топиш учун терроризмни молиялаштиришнинг ҳеч бўлмаганда битта факти аниқланиши лозимлиги, шунингдек, айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 1553-моддаси иккинчи қисмининг “а” банди билан квалификация қилишда ЖК 32 ва 34-моддаларида назарда тутилган қоидаларга риоя этилиши лозимлиги асослантирилган; 
ваколатли органлар легаллаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назоратни ташкилотнинг молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда амалга оширилиши лозимлиги асослаб берилган; 
жиноий фаолиятга қасддан ёки қасддан бўлмаган ҳолда жалб этилишига йўл қўймаслик, легаллаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этиш бўйича масъулиятини ошириш, ушбу соҳада ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш мониторинг ва назоратнинг асосий вазифалари сифатида белгиланиши лозимлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. Террорчилик хусусиятига эга жиноятларнинг жиноят-ҳуқуқий ва криминологик жиҳатларини тадқиқ этиш натижалари асосида:
таваккалчиликларни баҳолаш натижалари терроризмни молиялаштиришга қарши курашишда иштирок этувчи барча органларга ҳамда пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотларга етказилиши кераклиги, шунингдек терроризмни молиялаштириш юзасидан таваккалчиликларни баҳолаш бўйича чораларни мувофиқлаштиришни махсус ваколатли давлат органи амалга ошириши лозимлиги тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2019-йил 15-январдаги ЎРҚ–516-сонли “Иқтисодий жиноятларга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунининг 18-моддаси 8-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2022-йил 19-сентябрдаги 27/2-213-22-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахсларнинг рўйхати терроризмга, оммавий қирғин қуролини тарқатишга қарши курашишни амалга оширувчи давлат органлари ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа ваколатли органлари томонидан тақдим этиладиган маълумотлар, шунингдек чет давлатларнинг ваколатли органларидан ҳамда халқаро ташкилотлардан расмий каналлар орқали олинган маълумотлар асосида шакллантирилиши ва юритилиши ҳақидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2019-йил 15-январдаги ЎРҚ–516-сонли “Иқтисодий жиноятларга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунининг 18-моддаси 10-банди 8-хатбошини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2022-йил 
19-сентябрдаги 27/2-213-22-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар террорчилик хусусиятига эга жиноятларга қарши курашишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
террорчилик ташкилотининг мавжуд бўлишини, фаолият кўрсатишини моддий ва молиявий жиҳатдан таъминлаш ҳар қандай кўчар ёки кўчмас активларни ёки бундай активларга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи юридик ҳужжатларни тақдим этишда ёхуд уларда иштирок этишда, террористик ҳаракатларни амалга ошириш учун мўлжалланган бошқа мулкларни тақдим этишда ёки хизматлар кўрсатишда ифодаланиши мумкинлиги тўғрисидаги таклифидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021-йил 27-ноябрдаги “Терроризм ва экстремизмни молиялаштиришга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида”ги 32-сонли Қарорининг 5-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022-йил 11-мартдаги 11/7-22-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар терроризмни молиялаштиришга оид жиноятларни тўғри малакалаш билан боғлиқ ҳуқуқни қўллашга имкон берган;
террористик ташкилот аъзоси бўлган шахс томонидан уни молиялаштиришда ифодаланган ҳаракатлар ЖК 155 ва 1553-моддалари мажмуи билан квалификация қилиниши, шахсни ЖК 1553-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этишда айбдор деб топиш учун терроризмни молиялаштиришнинг ҳеч бўлмаганда битта факти аниқланганлиги етарлилиги, шунингдек, айбдорнинг ҳаракатларини ЖК 1553-моддаси иккинчи қисмининг “а” банди билан квалификация қилишда ЖК 32 ва 34-моддаларида назарда тутилган қоидаларга риоя этилиши лозимлиги тўғрисидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 2021-йил 
27-ноябрдаги “Терроризм ва экстремизмни молиялаштиришга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида”ги 32-сонли Қарорининг 9, 10 ва 11-бандларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022-йил 11-мартдаги 11/7-22-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар терроризмни молиялаштиришга оид жиноят ишларини кўриб чиқишда қонун нормалари тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлашга хизмат қилган;
легаллаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назорат ташкилотнинг молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда ваколатли органлар томонидан амалга оширилиши лозимлиги ҳақидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 29-июндаги 402-сонли қарори билан тасдиқланган “Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назоратни ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 3-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 24-июндаги 12/21-47-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар терроризмни молиялаштириш жиноятининг олдини олиш ва профилактика қилиш самарадорлигини янада оширишга хизмат қилган;
ташкилотларнинг жиноий фаолиятга қасддан ёки қасддан бўлмаган ҳолда жалб этилишига йўл қўймаслик, ташкилотларнинг легаллаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этиш бўйича масъулиятини ошириш, ушбу соҳада ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш, мазкур соҳадаги қонунчилик ҳужжатларини бузишни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни ўз вақтида аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш чораларини кўриш кабиларни мониторинг ва назоратнинг асосий вазифалари сифатида белгилаш ҳақидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 29-июндаги 402-сонли қарори билан тасдиқланган “Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назоратни ташкил этиш тартиби ҳамда мониторинг давомида легаллаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш аломатлари аниқланган тақдирда, ваколатли органлар томонидан уларни бартараф этиш чоралари кўрилиши ёки мониторинг натижаларига кўра текширув ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиниши тўғрисида”ги низомнинг 
5 ва 9-бандларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 24-июндаги 12/21-47-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш самарадорлигини янада оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish