Sayt test rejimida ishlamoqda

Акмалов Мухиддин Ғуломовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш чиқиндиларидан қурилиш материаллари тежамкорлигини оширишда фойдаланиш», 02.00.17 - Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари, 05.09.05 - Қурилиш материаллари ва буюмлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Т3187.
Илмий раҳбарлар: Мажидов Қахрамон Халимович, техника фанлари доктори, профессор; Эгамбердиев Мурод Саидович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институте ҳузуридаги DSc 03/28.02.2022.Т101.01 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Рўзибоев Акбарали Турсунбоевич техника фанлари доктори, профессор; Сатторов Зафар Муродович техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш чиқиндиларидан фойдаланиб гипсли ва гипсобетонли қурилиш материалларини тежамкорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қишлоқ хўжалиги иккиламчи чиқиндилари -буғдой сомони, чигит шелухаси ва қамиш поясини қурилиш материалларини тўлдирувчилари сифатида кимёвий таркиби ва хусусиятлари илмий жиҳатдан келиб чиқиб ишлаб чиқилган; 
буғдой сомонини миқдорий қийматларини гипсли қурилиш материалларини тўлдирувчиси сифатида унинг хусусиятларига ва кўрсаткичларига таъсири асосланган;
буғдой сомони ва чигит шелухасини турли нисбий миқдорларини тўлдирувчилар сифатида гипсли қурилиш материалларини мустаҳкамлигини таъминлашдаги ўрни ва аҳамияти аниқланган;
қамиш поясини турли миқдорий нисбатларини бетонли қурилиш материаллари ашёвий тежамкорлигини ва мустаҳкамлигини таъминлашдаги ўрни асосланган;
иккиламчи қишлоқ хўжалик чиқиндиларидан самарали ва унумли фойдаланиб, гипсли ва бетонли қурилиш материалларини турларларини кенгайтириш илмий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Қишлоқ қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш чиқиндиларидан қурилиш материаллари тежамкорлигини ошириш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
гипсли композицион қоришма тайёрлаш жараёнида сомон ва чигит чиқиндисидан фойдаланиб гипс буюмларини олиш усули «Бухоро Мега-Файз Строй Инвест» МЧЖ ва МИЛЛЕНИУМ-ГИПС” МЧЖларда ишлаб чиқаришга жорий этилган (Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг 2023 йил 28 августдаги 05/13-1702-сонли маълумотномаси). Натижада, сув шимувчанлиги сомон асосида олинган гипс намунасида нисбатан паст кўрсатгич 19,5 % ни ташкил қилиб, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини 5-10 % га ошириш имконини берган;
гипс материалларини тайёрлашда сомон ва чигит чиқиндисини қўллаш технологияси «Бухоро Мега-Файз Строй Инвест» МЧЖ ва МИЛЛЕНИУМ-ГИПС” МЧЖларда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг 2023 йил 28 августдаги 05/13-1702-сонли маълумотномаси). Натижада, гипс материални тежаш 1,1-1,2 баробарга ҳамда хомашёвий сарфларни камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish